Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet148/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Таъсир механизми: аденилатциклаза ферменти фаоллиги билан боғлиқ, чунки Н2-рецепторлар қўзғалса, аденилатциклаза фаоллиги ортиб, хужайра ичидаги цАМФ миқдори кўпаяди. Натижада меъда шиллиқ қаватидаги париетал ҳужайраларининг секретор фаолияти ортади. Гистамин таъсирида бошқа (семиз ҳужайралар, Т-лимфоцитлар, миокард ҳужайралари, ёғ ҳужайралари ва МНСнинг баъзи қисмларида) тўқималарда ҳам цАМФ миқдори ортиб кетади. Н2-рецепторлар блокаторлари гистаминнинг рақобатдош антогонистлари ҳисобланади. Уларнинг асосий таъсири меъда шиллиқ қаватининг секрецияси билан боғлиқ бўлиб: НCl ни париетал ҳужайраларда секрецияланишини кескин камайтиришдан иборат; бунда HCl нинг базал секрецияси ҳам камаяди. Камроқ даражада пепсиноген ва Каслнинг ички омили секрецияси камаяди. Умуман меъда ширасининг ҳажми камаяди. HCl ва пепсин синтезини камайтиришдан ташқари Н2-рецепторлар блокаторлари меъда шиллиқ қаватида қон айланиш тезлигини кучайтирадилар, шиллиқ ишлаб чиқарилишини оширадилар. ПГ (простогландинлар) синтезини оширадилар. Меъда эпителийси пролиферациясини ҳам кучайтиради. Яъни Н2-блокаторлар нафақат меъда ширасининг тажавузкорлигини сусайтиради, балки меъда шиллиқ қаватининг трофикасини ошириб, уни ҳимояланиш қобилиятини ҳам кучайтирадилар.
Н2–рецепторларининг кўпчилиги МНС га ёмон ўтади, чунки паст липофилликга эгалар, ўзгармаган ҳолда пешоб таркибида ажралади. Бир қисми ўт таркибида ичакка тушиб нажас билан ажралади. Н2-блокаторлар асосан меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллигида, гипергастренемия, эзофагит, пептик эзофагит, эрозив гастрит ва дуоденитларда қўлланилади.
РАНИТИДИН – (зонтак) Н2-блокаторлик таъсири юқори, танлаб таъсир кўрсатади, кам заҳар, МИТ дан яхши сўрилади (биодоступность 50%). Циметидиндан фарқ қилиб, антиандроген таъсири умуман йўқ. МОС ферментларига деярли таъсир этмайди. Пешоб таркибида ўзгармаган препаратнинг 55 %и, нажас таркибида 45 %и ажралади. Плацентар баръердан яхши ўтади, ичилгандан сўнг кам бўлсада, орқа мия суюқлигига ўтади, сут таркибида ажралади. Таъсир давомлилиги 8-12 соат (Т½=2,7 соат). Ранитидиннинг жиддий нохуш таъсири йўқ. Баъзи беморларда бош оғриғи, қувватсизлик, диспепсия (қабзият ёки ич кетиш) аллергия учрайди. Камдан кам ҳолларда: уйқучанлик, психик ўзгаришлар, гранулотидопения, тромбоци-топения, гинекомастия бўлиши мумкин.
РАНИТИДИН ВИСМУТЦИТРАТ (пилорид) – Helicobacter pylori га қарши бактериоцид фаолликка ҳамда, Н2-блокаторлик таъсирига эга бўлган препарат. Меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра хасталигида кучли даволаш хоссасига эга.
ФАМОТИДИН (квамател) – ранитидинга нисбатан 3-4 марта кучли Н2-блокатор. Унга нисбатан давомлироқ таъсир кўрсатади. Антиандроген таъсири йўқ. МОС фаолиятига салбий таъсир этмайди (Т½=3-8 соат), пролактин миқдорини оширмайди, геникомастия чақирмайди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish