Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet122/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

СЕДАТИВ ВОСИТАЛАР


Олий нерв фаолиятига бу воситалар тинчлантирувчи таъсир этадилар ва неврозларга хос баъзи белгиларни (жаҳлдорликни) сусайтирадилар, кайфиятни яхшилайдилар, уйқуни мўътадиллаштирадилар, чунки улар бош миядаги тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларини орасидаги муносабатни мувофиқлаштирадилар. Бу борада седатив воситалар анксиолитикларга нисбатан кучсизроқ бўлиб, тинчлантиришга танлаб таъсир этмайдилар. Седатив воситаларга бром тузлари, валериана ва арслон қуйруқ ўсимликларининг препаратлари киради.
НАТРИЙ БРОМИДИ (калий бромиди). Бром препаратлари миянинг пўстлоқ қаватида (айниқса МНС қўзғалувчанлиги ортганда) тормозланиш жараёнини мужассамлаштирадилар ва кучайтирадилар. Ушбу препаратларнинг таъсири айниқса неврозларда ёрқин намоён бўлади. Тиришишни сусайтирувчи таъсир кучи эпилепсияда қўлланиладиган воситалар кучидан анчагина паст. Бромидларни асосан истерия, невростения ва бошқа неврозларда қўллашади. МИТдан бром тузлари яхши сўриладилар. Асосан буйрак орқали ажралади, лекин узоқ вақт давомида (Т ½=12 кун). Бундан ташқари ичак, тери ва сут безлари орқали ҳам ажралади. Шу туфайли бром тузлари организмда тўпланиб қолади ва бромизм ривожланади: суст фаоллик, хотиранинг пасайиши, терининг жароҳатланиши, шиллиқ қаватларнинг яллиғ­ланиши: йўтал, бронхит, тумов, коньюктивитлар, ич кетиш; даф этиш учун суюқликни кўп истеъмол қилиш, NaCl (10-20г), пешоб ҳайдовчи воситалар (сальуретиклар) қўлланилади.
Қўлланилиши: неврастения, неврозлар, истерия, уйқусизлик, хафақон хасталигининг бошланғич даври, тутқаноқ хасталиги, хорея.
Бромизмни олдини олиш учун сурги дорилар ичиш,оғиз чайиш,тез-тез ювиниш керак.
Бромидларнинг сезиларли нохуш таъсирини йўқлиги, беморларнинг яхши қабул қилишлари, уларни кунлик тиббий амбулатория шароитида ҳам, кенг қўллаш имкониятини беради, айниқса кекса ва қарияларда. Бром тузларига ўрганиш, кўникиш, руҳий ва жисмоний тобелик (карамлик) ривожланмайди.
ВАЛЕРИАНА ПРЕПАРАТЛАРИ- (тиндирма, экстракт). Валериана ўсимлигининг илдизидан тайёрланади. Таркибида изовалериан ва валериан кислоталари, борнеол бор. Валериана препаратлари МНСга тинчлантирувчи таъсир этади, ухлатувчи дориларнинг таъсирини кучайтиради, ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини бўшаштирадиган спазмолитик таъсир кўрсатади. МНСнинг қўзғатувчанлигини камайтиради. Асабни бузилишлари (сержаҳллик, қўзғалиш), юрак қон томир системасининг неврозларида, уйқусизликда, МИТнинг спазмларида қўлланилади, кўп ҳолларда бошқа тинчлантирувчи ва юракка таъсир этувчи дорилар билан бирга ишлатилади. Карвалол, валокардин таркибига киради.
АРСЛОН ҚУЙРУҚ ЎТИНИНГ ПРЕПАРАТЛАРИ - таркибида эфир мойлари, сапонинлар, буруштирувчи моддалар, алкалоидлар бор. МНСга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Хоссалари бўйича валериана препаратига ўхшаб кетади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish