Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet123/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ЛИТИЙ ТУЗЛАРИ


(Манияларни даволаш воситалари)
Мания-васваса, савдолик, телбалик ва важоҳат қўзғалиши билан кечадиган руҳий ҳасталик, маниакал-депрессив психознинг босқичи.Мания хасталигини даволашда психозга қарши воситалар ва литий тузлари қўлланилиши мумкин. Лекин антипсихотик воситаларни қўллаганда умумий сустлик, бепарволик, уйқусираш юзага чиқади. Литий тузлари эса анча руҳий ҳолатни мўътадиллаштириш билан ўзига хос ва танлаб таъсир этадилар, шунинг учун умумий сусткашлик чақирмайдилар озгина седатив таъсир кўрсатадилар холос. Литий тузлари асосан манияларни олдини олиш ёки даволашда ишлатилади.
Таъсир механизми: НАни пресинаптик мембранадан ажралишини камайтирадилар, ҳужайра ичида оксидланиш билан кечадиган дезаминлаш жараёнини кучайтиради ва нейронал сўрилишни оширади. Бунинг натижасида синапс ёриғида ва айниқса постсинаптик мембранадаги рецепторлар билан боғланадиган НА миқдори кескин камаяди.
МИТ дан литий тузлари яхши сўрилади, ГЭБ дан секин ўтади, шунинг учун уларни мия суюқлигидаги миқдори қон зардобларидагига қараганда икки марта камроқ. Буйрак орқали ажралади, 80% реабсорбцияланади. Т½=24 соат. Овқатда NaCl миқдори оширилса, литий тузларининг ажралиши тезлашади. Тузсиз овқат ва натрийни чиқарилишини оширувчи, пешоб ҳайдовчи воситалар литий тузларини элиминациясининг камайишига ва заҳарланишга олиб келади. Литий тузлари она сути билан ҳам ажралади ва гўдакнинг заҳарланишига олиб келиши мумкин.
Тиббиёт амалиётида литий карбонат кенг қўлланилади (Lithii cazbanas) у фақат энтерал йўл билан киритилади. Психозга қарши таъсири секин ривожланади. (2-3 хафта). Терапевтик таъсир кенглиги кичик. (Индекс= 2-3 га тенг). Шу сабабли препаратни қўллаганда, қондаги миқдорини мунтазам назорат қилиш керак. (1,6мэкв/л дан ортиқ бўлмаслиги керак).
Нохуш таъсирлари: диспепсия, мушакларнинг холсизлиги, тремор, полиурия, чанқаш, бўқоқ.
Буйракнинг ажралиш функциясининг бузилганда, қалқонсимон безнинг дисфункциясида, меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яраси касаллигида қўллаш мумкин эмас.
Ўткир заҳарланиш: қайт қилиш, диарея, атаксия, дизартрия, тиришиш, кома бўлиб, ўлим бўлиши мумкин.
Даволаш:осмотик диуретиклар, гемодиализ.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish