Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet220/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:
1. Ошкор этилмаган ахборот тушунчаси ва турлари.
2. Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш асослари ва шартларини тавсифланг. Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни тавсифланг.
3. “А” масъулияти чекланган жамияти енгил саноат технологиялари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бу борада бир қатор ихтироларга нисбатан патент олган, унинг бир қатор оригинал ишланмалари тижорат сири режимида фойдаланилади. Истеъмолчиларда кенг қизиқиш уйғотган технологиялардан бири бу минерал тола олишнинг “2А” технологияси ҳисобланади.
Халқаро кўргазмада иштирок этаётган “А” МЧЖнинг ходимлари, “Б” МЧЖ томонидан ўзининг стендида минерал тола олишнинг “2А” технологиясига ўхшаш жиҳатга эга бўлган технологияни реклама қилаётганлигини кўради. Текширувлар шуни кўрсатдики, “Б” МЧЖ ўзининг технологиясида айнан “А” МЧЖга тегишли технологиядан фойдаланган.
Қўлланиладиган технология маҳфий бўлганлиги сабабли “2А” технологиясини ўрганиш асосида олиниши мумкин эмас эди. Шу боисдан “А” МЧЖ раҳбари “Б” МЧЖга яқинда уларнинг МЧЖсидан бўшаб кетиб “Б” МЧЖга ишга кирган технолог “В”дан шубҳа қила бошлади. “Б” ўз кўрсатмасида технологияни мустақил равишда яратганлиги таъкидлаган.
Мазкур низода “А”ни манфаатларини ҳимоя қилишнинг қандай имкониятлари мавжуд. Иш бўйича исботланадиган ҳолатлар ҳақида маълумот беринг.


65-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ МУОМАЛАСИ
ҚАТНАШЧИЛАРИ, ТОВАРЛАР, ИШЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ
ШАХСИЙЛАШТИРИШ ВОСИТАЛАРИ
1 §. Фирма номига бўлган ҳуқуқ

Маълумки, ҳар бир жисмоний шахс – фуқаро ўз исм, насабига эга ва бу уни бошқалардан ажратиб турувчи белгилардан биридир. Юридик шахслар ҳам ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номга эга бўлади. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, унитар корхоналарнинг номлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам номлари юридик шахс фаолиятининг хусусиятини кўрсатиши керак (масалан, «Лаззат» қандолат фабрикаси, «Камолот» жамғармаси ва ҳоказо).


Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги 2006 йил 18 сентябрдаги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун)нинг 3-моддасига мувофиқ, фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин. Юридик шахснинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак. Қонунда назарда тутилган ҳол­ларда фирма номида юридик шахс фаолиятининг хусусияти кўрсати­лиши керак.
Юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни (давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатлари­нинг реквизитларига ёки реклама материалларига шундай номни ёхуд давлат рамзлари (герб, байроқ) элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилади.
Юридик шахснинг номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсати­лади.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши лозим ва у ундан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эгадир. Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс фирма номига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан ундан фойдаланишни тўхтатиши ва етказилган зарарларни тўлаши лозим (ФКнинг 46-моддаси).
Фирма номи – тижоратчи ташкилотнинг фуқаролик муомаласида иштирокида уни бошқа қатнашчилардан, уларнинг товарлари, ишлари ва хизматларидан фаркловчи, ажратиб турувчи, индивидуаллаштириш воситаси ҳисобланади. Юридик шахс фирма номидан юридик шахснинг ўзини ҳам, унинг ишлаб чиқарган товарлари, бажарган иши, кўрсатадиган хизматини фарқловчи, хабардор қилувчи восита, белги сифатида фойдаланишига бўлган мутлақ ҳуқуқи ФКнинг 1098-моддасида қоида тариқасида белгилаб қўйилган.
Юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларини (устав, таъсис шартномаси, ташкил этиш ҳақидаги қарор) тасдиқлашда муассислар томонидан белгиланади ва у юридик шахслар давлат реестрига киритиш йўли билан қайд этилади, бу ҳакда юридик шахсга далолатнома берилади.
Фирма номида қуйидаги белгилар кўрсатилмаслиги керак.:
1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган.
Шу билан бирга фирма номида қуйидагилар ҳам кўрсатилмас­лиши мумкин эмас:
- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўй­хатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
- белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган.
ФКнинг 1099-моддасида белгиланган қоидага асосан юридик шахснинг фирма номидан у ишлаб чиқарган товарлар, бажарган иш, кўрсатган хизмат белгисида фойдаланишга йўл қўйилади.
Юридик шахс товарларга, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисоб варақалари, босма нашрлар, расмий бланкаларда ва шу каби фирма номидан товар (хизмат) белгисида фойдаланига ҳақли.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига асосан сотувчи (товар ишлаб чиқарувчи) ўз ташкилотининг фирма номини билдириши, хабардор қилиши шарт.
Юридик шахснинг фирма номидан товар (хизмат) белгиси сифатида фойдаланиши бу унга тегишли ҳуқуқ бўлиб, мажбурият эмас. Агар юридик шахс фирма номини товар белгисига киритса, у товар белгисининг таркибий қисми, элементи сифатида ёки унга қўшимча, илова элемент сифатида бўлиши мумкин. Фирма номи товар белгисининг таркибий қисми сифатида бўлганида, у ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқнанган бўлиши лозим.
Фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан, чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласи иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга оширишни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Юридик шахс ўз фирма номидан фойдаланишда ва бошқа юридик шахсларга ушбу фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришда мутлақ ҳуқуққа эга. Чет эл юридик шахсининг фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқи шу юридик шахс таъсис этилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжат билан тасдиқланади.
Қуйидаги ҳолатлар фирма номидан фойдаланиш ҳисобланади.:
- фирма номини расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва юридик шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларда акс эттириш;
- фирма номини товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, товарларни Ўзбекистон Республикасида ўтказила­диган кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида ишлатиш



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish