Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг амал қилиши ва уни



Download 0,88 Mb.
bet221/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2 §. Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг амал қилиши ва уни
бошқа шахсга бериш тартиби

Юридик шахснинг фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқи Ўзбе­кистон Республикаси ҳудудида амал қилиши, эътироф этилиши, муҳофаза қилинишининг зарур шарти – бу номнинг Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат идораларида рўйхатдан ўтказдирил­ганлиги ва бу ҳақда далолатнома белгиланганлиги.


Ушбу талабга риоя қилмаслик фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқ тан олинмаслигига сабаб бўлади.
Чет давлатда рўйхатга олинган ёки умумэътироф этган номга (масалан, Самсунг, Боинг, Сони, Кока-Кола ва ҳоказо) нисбатан мутлақ ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги ҳолларда амал қилиши мумкин:
а) агар бу Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро конвенциялар, битимлар ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган бўлса;
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасидаги икки томонлама, кўп томонлама шартномалар, битимларда назарда тутилган бўлса.
Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг 8-моддасида кўрсатиладики, конвенциянинг иштирокчиси бўлиш ҳар бир давлат бошқа иштирокчи хорижий давлатда жойлаган фирма номини унинг ўзида қайд этилган-этилмаганидан қатъи назар (қайд этиш ҳақидаги талаб мажбурийлигидан қатьи назар), ҳуқуқий муҳофаза қилиш, мутлақ ҳуқуқини таъ-минлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Париж конвенцияси иштирокчиси ҳисобланади.
Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқ у қайд этилганидан бошлаб бемуддат амал қилади.
Ном эгаси бўлган шахс тугатилганидан бошлаб ёки унинг фирма номини белгиланган тартибда ўзгартириш орқалй фирма номи-а бўлган мутлақ ҳуқуқ бекор бўлади. Фирма номи ўзгартирилганда бу ҳақда ошкора-оммавий эълон қилиниши шарт.
Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, юридик шахс (лицензиар) ўз фирма номидан фойдаланиш учун бошқа юридик шахсга (лицензиатга) қонун ҳужжатларига мувофиқ улар ўртасида тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси асосида рухсат бериши мумкин (масалан, ФКнинг 862-моддасида белгиланган франшизинг шартномасини тузиш орқали), лицензия фирма номидан фойдаланиш ҳоллари, доираси, бунинг учун олинадиган ҳақ миқдори, тўлаш тартиби ва шу каби шартларни ўз ичига олиши лозим. Айни вақтда шартномада лицензиар лицензиатга унинг зиммасига фирма номидан фойдаланишда истеъмолчини чалғитиб қўйиш, алдашига олиб келишни истисно этувчи чоралар кўриш мажбуриятини юклаши ва унинг бажарилиши устидан назорат қилиши лозим. Бундай чоралар кўрилмаган тақцирда истеъмолчининг эътирозлари лицензиат (бошқанинг фирма номидан фойдаланувчи)га эмас, балки лицензиарга (фирма номининг эгасига) қаратилиши мумкин. Лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитишни истисно этадиган чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.
Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтишига фақат юридик шахс қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқа­риш йўли билан қайта ташкил этилган ёки бутун корхона мулкий мажмуа сифатида сотилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Юридик шахслар қўшиб юборилганда ва юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинганда фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши топшириш ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахс бўлинганда ёки у юридик шахс таркибидан ажралиб чиққанида фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши тақсимлаш балансига мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахснинг фирма номига бўлган ҳуқуқини бегоналаштириш ваколатли давлат органида қайд этиш ва тегишли далолатнома бериш орқали расмийлаштирилади.
Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш юридик шахс тугатилган ёки унинг фирма номи ўзгартирилган тақдирда, тугатилади.
Фирма номидан ноқонуний фойдаланиш фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади.
Агар товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), домен номига бўлган ҳуқуқ фирма номига бўлган ҳуқуқдан илгари олинган бўлса, товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида), домен номида ушбу фирманинг номидан фойдаланиш фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилмайди.
Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш:
юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида суд қарори тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан ҳуқуқбузар ҳисобидан олиб ташлаш;
ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан олиб ташлаш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқбузар ҳисобидан йўқ қилиб ташлаш;
контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровларни фирма номига бўлган ҳуқуққа эгалик қилувчи юридик шахсга бериш орқали амалга оширилади.
Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Чет эл юридик шахслари ушбу қонунда назарда тутилган фирма номларига бўлган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига биноан ёки ўзаро келишув принципи асосида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари билан тенг равишда фойдаланадилар.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish