Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Товар (хизмат) белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлик



Download 0,88 Mb.
bet224/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

5 §. Товар (хизмат) белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлик
учун жавобгарлик

ФКнинг 1007-моддасида товар белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асоси, жавобгарлик ҳажми белгилаб қўйилган.


Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деганда товар белгисидан қонуний асосга эга бўлмаган ҳолда (товар белгиси эгаси билан ушбу белгига бўлган ҳуқуқни олиш ҳақида шартнома тузмасдан ёхуд товар белгисидан фойдаланишга лицензия олиш ҳақида шартнома тузмасдан) товар белгисидан фойдаланиш тушунилади.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликка йўл қўяётганлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб, қоидабузарликни тўхтатмоғи шарт.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланган шахс бунинг натижасида товар белгисининг эгасига (баъзи ҳолларда ушбу товар белгисидан фойдаланишга лицензия олган шахсга ҳам) етказил­ган зарарларни тўлаши шарт. Бунда ФКнинг 14-моддасида белгилаб қўйилган зарарни қоплаш ҳақидаги қоидалардан келиб чиқмоқ керак. Товар белгиси эгасига етказилган зарар, энг аввало, унинг товар белгиси эгаси сифатидаги ҳуқуқларини тиклаш учун қилган ёки қилиниши лозим бўлган харажатлар, шунингдек, қоидабузар бундай қоидабузарлик натижасида етказилган товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш натижасида даромад олган бўлса, олин­ган даромадлар товар белгиси эгаси (баъзи ҳолларда товар белгиси­дан фойдаланишга лицензия олган шахс)га ундириб берилиши лозим.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаёттан шахс қоидабузарликни тўхтатиш билан бирга, қуйидаги ҳаракатларни ҳам амалга оширишга мажбур:

  1. тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини (этикеткалар, ёрлиқлар, тамғалар, муҳрлар, реклама проспектлари, шу кабилар) йўқ қилиб ташлаши шарт;

  2. қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки чалғитиб юбориш даражасида унга ўхшаши бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши (ўчириб ташлаш, қириб ташлаш, қирқиб ташлаш, бўлиб ташлаш) шарт.

Юқоридаги ҳаракатларни қоидабузар ўзи амалга оширмаган ҳолда суд томонидан, қоидабузар ҳисобидан мажбурий тарзда амалга оширилади.
Агарда қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан, унинг идишидан ва ўровидан йўқотишнинг иложи бўлмаса тегишли товар (идиши, ўрови) йўқ қилиб ташланиши лозим. Йўқ қилиб ташлаш қоидабузар зиммасига юклатилади. Йўқ қилиб юбориш усули йўқ қилиб юборишни амалга оширувчи шахс томонидан танланади.
Қоидабузар ўз ихтиёри билан товарни йўқ қилиб юбормаган тақдирда, йўқ қилиб юбориш суд қарори асосида мажбурий равишда амалга оширилади. Бундаги сарф-харажатлар қоидабузар зиммасига юкланади.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177-моддасида жавобгарлик белгиланган.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish