Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Селекция ютуғига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқ ва



Download 0,88 Mb.
bet216/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

5 §. Селекция ютуғига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари

Селекция ютуқларига нисбатан селекция ютуғининг муаллифи, уларнинг ҳуқуқий ворислари, иш берувчилар ҳамда селекция ютуғи­нинг муаллифининг розилиги билан патент олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар патент эгаси бўлишлари мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, селекция ютуғининг муаллифи яратилган селекция ютуғи тўғрисида иш берувчини хабардор қилган кундан эътиборан тўрт ой ичида иш берувчи Интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва селекция ютуғини сир сақлаш тўғрисида селекция ютуғининг муаллифига маълум қилмаса, селекция ютуғининг муаллифи талабнома топшириш орқали селекция ютуғига патент эгаси сифатида тан олиниш ҳуқуқига эга бўлади.


Хизмат тартибида яратилган селекция ютуғининг эгаси иш берувчи ҳисобланади. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, селекция ютуғининг муаллифи селекция ютуғини яратишда: ўзига эгаллаб турган лавозимга хос вазифаларни бажарган бўлса; селекция ютуғини яратиш мақсадида ўз зиммасига махсус юклатилган вазифаларни бажарган бўлса; иш берувчи ёки топшириқ берган шахс томонидан ўзига берилган моддий воситалар ёки молиявий маблағлардан фойдаланган бўлса; иш берувчи ташкилотнинг ўзига хос жиҳатини ташкил этадиган билим ва тажрибадан фойдаланган бўлса, бундай ютуқ хизмат тартибида яратилган деб ҳисобланади.
Шунингдек, селекция ютуғига нисбатан патент эгаси сифатида селекция ютуғи муаллифи ва иш берувчи ўртасидаги шартномада назарда тутилган шахс ҳам тан олиниши мумкин. Агар селекция ютуғи муаллифнинг ўзи томонидан мустақил яратилган бўлса, у ҳолда селекция ютуғи муаллифи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг патент ёки гувоҳномани бошқа шахсга бериш тўғрисидаги талабномаси ёки аризасида кўрсатилган ҳар қандай шахс патентни олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда селекция ютуғи муаллифи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг аризаси Интеллектуал мулк агентлигига патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинишига қадар тушган бўлиши лозим.
Селекция ютуғини бир неча шахслар бир-биридан ҳоли равишда яратган бўлсалар, у ҳолда патент олиш ҳуқуқига Интеллектуал мулк агентлигига олдинроқ талабнома топширган ва бу талабномаси чақириб олинмаган ёки рад этилмаган шахс эга бўлади.
Интеллектуал мулк агентлигининг ва ихтисослаштирилган ташкилотларнинг хизматчилари ана шу ташкилотларда ишлаган бутун даврида патент олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Улар патент олиш ҳуқуқига Интеллектуал мулк агентлиги ёки ихтисослаштирилган ташкилотлардан ишдан кетганларидан бир йил ўтгандан сўнг, эга бўладилар (Қонуннинг 15-моддаси).
Селекция ютуғига нисбатан муаллифлик ҳуқуқидан фарқ қилиб селекция ютуғига нисбатан патент ҳуқуқи ва патент олиш ҳуқуқи мерос асосида бир шахсдан иккинчисига ўтиши мумкин. Шу билан бирга патент эгаси ўзининг эгалик ҳуқуқидан ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс фойдасига воз кечиши мумкин. Бунда селекция ютуғига нисбатан патент эгаси сифатида ана шу шахслар тан олинади.
Селекция ютуғига нисбатан патент эгасига ҳам худди саноат мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан патент эгасиники каби селекция ютуғидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар мавжуд. Шу билан бирга патент эгаси бундай ҳуқуққа патент олмаган учинчи шахслар эга бўлишлари мумкин эмаслигини ҳам белгилайди. Шунингдек, қонун худди ихтироларнинг ҳуқуқий режимидаги каби селекция ютуқлари­да ҳам патент эгасига мутлақ ҳуқуқлар бир бир қаторда мажбуриятларни, патентни тасарруф этиш ҳуқуқини белгилайди. Бироқ селекция ютуғи объектларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, селекция ютуғига нисбатан патент эгасининг ихтироларга нисбатан патент эгасидан фарқ қиладиган бир қатор алоҳида ҳуқуқлари мавжуд. Биринчидан, саноат мулк ҳуқуқи объектларидан фарқ қилиб, селекция ютуғига нисбатан берилган патент ва патент эгасининг ҳуқуқлари узоқ муддатга давом этади. Бунда ихтиролар учун патент муддати кўпи билан 20 йилни ташкил этса («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунинг 3-моддаси), селекция ютуқларининг кўпчилиги учун 30 йил (патент эгасининг илтимосига биноан узайтирилиши мумкин бўлган муддатни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) бошқалари (ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар учун) 35 йилни ташкил этади. Иккинчидан, саноат мулк ҳуқуқи объектларига бериладиган патентларнинг амал қилиш муддати устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланса, селекция ютуқлари учун бериладиган патентни ҳисоблаш муддати эса, нав ёки зот Давлат реестрига киритилгандан бошлаб ҳисобланади.
Селекция ютуқларига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқлари селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя тайинланган пайтдан бошланади. Муваққат ҳуқуқий ҳимоя ҳимоялаш талаб қилинган селекция ютуғига талабнома тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан эътиборан селекция ютуғи Давлат реестрида рўйхатга олинган санага қадар белгиланади. қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, талабнома берувчи селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя берилган даврда патент эгасининг ҳуқуқларига эга бўлади. Аризачининг муваққат ҳуқу­қий ҳимоя даврида бундай ҳуқуқларга эга бўлиши ижобий ҳол албатта.
Селекция ютуқларини патент орқали муҳофаза этилишини ўзига хос хусусияти шундаки, қонун учинчи шахсларга патент эгасининг розилигисиз селекция ютуғига нисбатан амалга ошира олмайдиган ҳаракатлар рўйхатини белгилайди ҳамда патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари қайси ҳаракатларга қаратилишини кўрсатади. қонуннинг 30-моддасига биноан патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи-ҳар қандай шахс-ҳимоя қилинаётган селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалига нисбатан қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун патент эгасининг рухсатини олиши зарурлиги билан ифодаланади. Патент эгасининг розилигидан сўнг амалга оширилиши мумкин бўлган бундай ҳаракатлар жумласига: етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш); нав ёки насллик конденциясига етказиш; сотиш учун таклиф этиш; сотиш ва бошқа усулда ўтказиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳуду­дига олиб кириш; шунингдек юқорида санаб ўтилган мақсадларда сақлаш.
Ушбу ҳуқуқлар патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари (патент билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлар) бўлиб, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам патент эгасининг ўзига тегишлидир. Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқлари жумласига кирувчи ушбу ҳаракатлардан фойдаланиш учун берадиган рухсатномани фақат ўзининг хоҳиши билан беради ҳамда ушбу рухсатнома эвазига селекция ютуғидан фойдаланувчи зиммасига турли хил шартлар, чекловлар ва мажбуриятлар юклаши мумкин бўлади. Шунингдек, патент эгасининг ҳуқуқи унинг рухсатисиз фуқаролик муомиласига киритилган уруғлик ёки зотли ҳайвонлардан етиштирилган ўсимлик материалига ва чорва маҳсулотларига ҳам амал қилади.
Муҳофаза қилинаётган нав, зот белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган (бунда, муҳофаза қилинаётган нав ёки зот бошқа нав ёки зотнинг белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган бўлмаслиги лозим), ушбу қонуннинг барқарорлик мезонига мувофиқ муҳофаза қилинаётган нав ёки зотдан аниқ-равшан фарқ қилмайди­ган, муҳофаза қилинаётган нав ёки зотдан бир неча марта фойдаланишни талаб қилган навнинг уруғлик, кўчат материалига ёки зотнинг насл материалига нисбатан патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари доирасига кирадиган ҳаракатларни (қонуннинг 30-моддаси 2-қисмида кўрсатилган) амалга ошириш учун ҳам патент эгасининг рухсатини олиш зарур.
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонун нав ёки зот бошқа (дастлабки нав ёки зотнинг белгиларини «жиддий равишда ўзида сақлаб қолиши» тушунчасини ҳам изоҳлаб ўтади. Бу изоҳ қонун 31-моддасининг 5-қисмида баён этилган бўлиб, агар нав ёки зот:
-дастлабки нав ёки зотнинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган бўлса ва бу нав ёки зот ҳам ўз навбатида ўзидан олдинги дастлабки нав ёки зот генотипи ёхуд генотиплар комбинациясини акс эттирадиган асосий белгиларини сақлаган ҳолда уларнинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган бўлса;
-табиий ёки ҳосил қилинган мутантни саралаб олиш, дастлабки нав ўсимликлари ёки зот ҳайвонлардан айрим мутантларни саралаб олиш, беккросс, нав ёки зотни ген инжинерияси усуллари билан ўзгартириш каби турли услубларни қўллаш туфайли юз берган фарқ­ларни истисно этганда дастлабки нав ёки зотдан аниқ-равшан ажралиб турса ва олдинги нав ёки зотнинг генотипи ёхуд генотиплар комбинациясига мос келса, ўзида бошқа (дастлабки) нав ёки зотнинг белгиларини сақлаб қолган нав ёки зот деб эътироф этилади.
Бир неча патент эгаларига тегишли патент билан муҳофаза қилинган селекция ютуғидан фойдаланиш чоғидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади.
Селекция ютуғига нисбатан патент эгалари ўртасида селекция ютуғидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бўлмаса, ҳар бир патент эгаси муҳофаза қилинаётган селекция ютуғидан ўз хоҳиши бўйича фойдаланиши мумкин. Лекин бунда ҳар бир патент эгаси муҳофаза қилинаётган селекция ютуғига бошқа патент эгаларининг розилигисиз махсус лицензия беришга ёки патентдан ёхуд гувоҳномага бўлган ҳуқуқдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга ҳақли эмас. Махсус лицензия бериш ва патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учун патент эгаси бошқа шахсларнинг ёзма розилигини олиши лозим.
Патент эгалари ўртасидаги селекция ютуғига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар доираси ва селекция ютуғидан фойдаланиш бўйича низолар суд томонидан тартибга солинади.
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларига путур етказмайдиган истисно ҳолатлар ҳам қонунда санаб кўрсатилган. Истисно ҳолатлар деганда селекция ютуқларидан патент эгасининг розилигини олмасдан, учинчи шахслар фойдаланиши мумкин бўлган ҳолатлар тушунилади. Патент эгасининг розилигисиз селекция ютуғидан учинчи шахслар шахсий ва нотижорат мақсадларда фойдаланишлари мумкин. Бундай мақсадларда фойдаланиш деганда янги нав ва зот, уруғлиги, кўчати ёки насл маҳсулотини ўз томорқасида экиш ва истеъмол қилиш тушунилади. Селекция ютуғидан синов-тажриба мақсадида фойдаланиш ҳам патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузиш деб баҳолан­майди.
Селекция ютуқларидан эркин фойдаланишдаги муҳим ҳолатлар­дан бири ана шу яратилаётган нав ва зотдан патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузмаган ҳолда бошқа навлар ёки зотлар яратиш учун дастлабки нав ёки зот сифатида фойдаланишдир. Бундай фойдала­ниш патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланмайди ҳамда патент эгасидан рухсат олишни талаб қилмайди.
Шунингдек, корхона, хўжалик субъектлари патент эгасидан олган навли уруғлик ва насл материалидан икки йил давомида такрор етиштириш учун ана шу корхона, хўжалик субъектлари ҳудудида фойдаланиш ҳам патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш деб эътироф этилмай. Бу ҳолатда навли уруғлик ва кўчат материалини олган корхона, ташкилотга фақатгина такрор етиштириш ҳуқуқи берилади. Навли уруғлик ва кўчат материалини истаганча тасарруф этишга, уни сотишга ёки бошқача усулда ўзга шахсларга беришга йўл қўйилмай­ди. Бундан ташқари такрор етиштириш ҳам қонунда белгиланган муддатдан ошмаслиги ва айнан қонун белгилаган ҳудудда амалга оширилиши керак. Патент эгаси ўзига патент асосида тегишли бўлган барча ҳуқуқларни тасарруф этишга ҳақли. қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, патент эгаси патент олиш ҳуқуқини патент бериш ҳақидаги талабнома Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинганлиги туфайли келиб чиқадиган ҳуқуқлар шунингдек, патентдан келиб чиқадиган ҳуқуқ­ларни ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга ўтказиши мумкин.
Талабнома берувчи талабнома Интеллектуал мулк агентлигига топширилган пайтдан то патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар патент олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга ҳақли.
Селекция ютуғига берилган патентга нисбатан ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш саноат мулки объектларига берилган патентга нисбатан ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби каби ҳақ эвазига ёки ҳақсиз эканлигидан қатъи назар ёзма равишда тузиладиган шартномалар орқали амалга оширилади.
Патент олиш ҳуқуқини бошқа шахс фойдасига воз кечиш фуқа­ролик ҳуқуқида қонун йўл қўйган исталган шартнома, хусусан олди-сотди, мулкни текинга бериш, айирбошлаш ва шу кабилар орқали расмийлаштирилиши мумкин. Селекция ютуқларидан фойдаланишга рухсат бериш – лицензия шартномалари эса, қатъий ёзма шаклда тузилиши лозим.
Селекция ютуқларига эгалик қилиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, шунингдек лицензия шартномалари ҳам Интеллектуал мулк агентлигидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади.
Патентда кўрсатилган нав ёки зот тўғрисида лицензия шартномаси тузилади ва бундай шартномаларнинг предметини нав ва зотдан фойдаланиш ҳуқуқи кимга берилаётганлиги ҳамда шу ҳуқуқлар доираси ташкил этади. Патент эгаси ўз номига берилган патент билан қўриқланаётган селекция ютуғидан фойдаланишга патент эгаси бўлмаган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга бериши мумкин.
Селекция ютуғидан фойдаланишни бошқа шахсга бериш бевосита патент эгаси ёки Интеллектуал мулк агентлиги ёрдамида амалга оширилади. Биринчи ҳолатда патент эгаси селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзи истаган шахс ёки шахсларга шартнома асосида беради. Юқорида таъкидлаганимиздек, селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар-лицензия шартномалари-деб аталади. қонунда бундай шартномаларни бир неча турлари санаб кўрсатилган. Бевосита патент эгасининг ўзи томонидан селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга қаратилган лицензия шартномаларининг икки тури қонунда ўз ифодасини топган. Улардан биринчиси селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги махсус лицензия шартномасидир. Махсус лицензия шартномаси патент эгаси ва селекция ютуғидан фойдаланиш истагини билдирган шахс ўртасида тузилади.
Қонунга мувофиқ махсус лицензия лицензиат (селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган шахс)га шартномада белгиланган доирадаги селекция ютуғидан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқларни беради. Бунда мутлақ ҳуқуқлар дейилганда лицензиар лицензиатга берган ва шу билан бирга учинчи шахсларга беришидан сақланиши лозим бўлган ҳуқуқлар тушунилади.
Патент эгаси селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензия шартномаси асосида бошқа шахсга беришда, селекция ютуғига берилган патентдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни, шу жумладан учинчи шахсларга лицензия бериш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолса, бундай лицензия шартномаси – номутлақ (оддий) лицензия шартномаси дейилади. Оддий лицензия шартномаларида лицензиар айнан битта селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бир неча шахсларга бериши мумкин. Бунда лицензиар селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолади. Мутлақ ва оддий лицензия шартномалари Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳақиқий ҳисобланади.
Селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини Интеллектуал мулк агентлиги орқали бошқа шахсга бериш очиқ лицензия ва мажбурий лицензия шартномалари орқали амалга оширилади. Очиқ лицензия шартномаси патент эгасининг селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга бериш тўғрисидаги Интеллектуал мулк агентлигига топширган ариза асосида бузилади. қонуннинг 39-моддаси 3-бандига мувофиқ, бу ҳолда патент ёки гувоҳномани ўз кучида сақлаганлик учун ундириладиган бож ёки йиғим 50%га камайтирилади.
Очиқ лицензияни сотиб олиш олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан тўловлар тўғрисида шартнома тузиши шарт.
Қонунга мувофиқ патент эгасининг очиқ лицензияга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги аризаси чақириб олинмайди. Яъни патент эгаси очиқ лицензия беришдан воз кеча олмайди.
Мажбурий лицензия бериш шартлари қонунда белгиланганига кўра, қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда берилади. Биринчидан, мажбурий лицензия берилиши сўралаётган селекция ютуғига патент уч йил олдин берилган бўлиши керак. Иккинчидан, уч йил давомида патент эгаси селекция ютуғидан фойдаланилмаганлиги ёки фойдалана олиш имконига эга бўлмаслиги лозим. Учинчидан, ҳар қандай лицензия шартномаси тузишни патент эгаси рад қилган бўлиши шарт. Тўртинчидан, мажбурий лицензия олишни талаб қилган шахс селекция ютуғидан фойдаланишни таъминлай оладиган шахс бўлиши лозим.
Бундан ташқари мажбурий лицензия олиш истагини билдирган шахс мажбурий лицензия сўраб мурожаат қилганлиги учун бож ва йиғимларни тўлаши керак. Шунингдек, мажбурий лицензия патент эгасининг селекция ютуғидан фойдаланмаслиги жамият манфаатларига даҳл қилса, яъни жамият манфаатларига зарар етказса, номутлақ лицензия шаклида берилади.
Қонун 40-моддасига мувофиқ мажбурий лицензия беришни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилинади. Суд аризани ўрганиш жараёнида юқорида санаб кўрсатилган мажбурий лицензияни бериш шартларига эътибор қаратиш лозим. Агар шу шартлардан бири бўлмаса ҳам аризани кўриб чиқиш рад этилади. Зеро, бу шартлар бир бирини тўлдириш вазифасини бажаради ва уларнинг барчаси мажбурий лицензия бериш учун яхлит асосни ташкил этади.
Мажбурий лицензияни қўлга киритган шахс патент эгасидан селекция ютуғининг дастлабки уруғлик, кўчат ёки насл материалини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда патент эгаси ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан фойдаланиш ёки селекция ютуғидан фойдаланиш лицензиясини бошқа шахсга бериш ҳуқуқларини сақлаб қолади. Интеллектуал мулк агентлиги мажбурий лицензиялар берилганлиги тўғри­сидаги маълумотларни эълон қилиши лозим.
Қонунда патент эгаси ҳуқуқларининг тугаши шартлари ҳам санаб кўрсатилган. Унга мувофиқ, патент эгасининг ҳуқуқлари муҳофаза қилинаётган нав ёки зотнинг ҳар қандай маҳсулотига доир хатти-ҳаракатларга нисбатан селекция ютуқлари қуйидаги асосларда муомилага киритилганда амал қилмайди:
-муҳофаза қилинаётган нав ёки зотга доир ҳар қандай материал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида патент эгасининг ўзи томонидан ёки унинг розилиги билан сотиш орқали;
-ёхуд бошқа усулда ўтказиш (масалан, ҳадя, айирбошлаш, текин фойдаланиш учун бериш ва ҳ.к.) орқали;
-қайта ишлаш ва истеъмол мақсадларида тегишли ботаник ва зоологик турдаги нав ёки зот муҳофаза қилинмайдиган мамлакатга олиб чиқиш орқали.
Шунингдек, айнан шу ҳаракатлар кейинчалик кўпайтириш мақсадида амалга оширилган ҳолатларда патент эгасининг ҳуқуқлари тугамаслиги қонуннинг 32-моддаси 2-қисмида ўз ифодасини топган.
Селекция ютуғидан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан бирга қонунда патент эгасига ана шу ҳаракатларни амалга оширишда бир қатор мажбуриятлар юклатилган. Бу мажбуриятлар саноат мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаларининг мажбуриятларига мос келади. Селекция ютуқлари ва саноат объектлари битта ҳуқуқий ҳужжати (патент) орқали ҳимоя қилинганлиги сабабли уларга шу ҳуқуқий муҳофа ҳужжати асосида деярли бир хил мажбуриятлар юклатилган. Патент эгаси селекция ютуғига берилган патентни унинг бутун амал қилиш муддати давомида ўз кучида сақлаганлик учун бож ва йиғимлар тўлаши лозим. Патентни ўз кучида сақлаганлик учун ундириладиган бож ва йиғимларнинг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.
Селекция ютуқларига нисбатан патент эгасининг ўзига хос мажбуриятлари ҳам мавжуд бўлиб, бундай мажбуриятлар саноат мулки объектлари патент эгаларида мавжуд бўлмайди. Селекция ютуғи патент эгасининг бу мажбурияти унинг интеллектуал мулк объекти сифатидаги ўзига хос хусусиятларини ҳам очиб беради. Патент эгасининг селекция ютуғини сақлаб қолиш мажбурияти ана шундай мажбуриятлардан бўлиб бунда патент эгаси навни, зотни патент ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида шундай сақлаши шартки, нав, зот тегишли Давлат реестрида рўйхатга олинган санада тузилган уларга доир расмий тавсифда кўрсатилган белгилар сақланиб қолиши лозим.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish