Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-БОБ. СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ



Download 0,88 Mb.
bet213/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

63-БОБ. СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ
1 §. Селекция ютуғи тушунчаси

Селекция ютуғи деганда, умумий маънода, ўсимликларнинг янги нави ва ҳайвонларнинг янги зоти тушунилади (Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 2-моддаси). Селекция ўзида инсон иродаси асосида йўналтирилган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг эволюциясини ифодалайди96. Айни вақтда селекция ютуқлари инсон ақлий фаолияти натижаси ҳисобланади.


Селекция-лотинча, selego сўзидан олинган бўлиб, саралаш, тўплаш деган маънони англатади97. Селекция-бу жонли табиат, тирик борлиқ устида олиб борилган кишиларнинг ақлий фаолиятлари бўлиб, селекция ютуғи эса, ана шу ақлий фаолият натижасида эришиладиган муваффақиятлардир. Ўсимликларнинг навлари ва ҳайвонлар­нинг зотларини саралаш, тўплаш ва уларни физиологик, генетик ва биологик усуллар ҳамда илмий-ижодий фаолият орқали ўзаро чатиштириш ёки бошқа йўллар билан кўпайтириш натижасида янги нав ва зотни ҳосил қилиш селекция ютуғи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси 2002 йил 29 августдаги “Селекция ютуғи тўғрисида”ги қонуни “селекция ютуғи” атамаси учун асосий тушунчалар ҳисобланган-ўсимликлар нави ва ҳайвонларнинг зоти тушунчаларининг таърифини баён этади. Ушбу қонунга мувофиқ, нав-ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан-наслга барқарор ўтувчи муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларига қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқ қилади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир.
Зот-генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан, паррандалар, ҳашоратлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари муайян гуруҳгагина хос бўлиб, уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳ­ларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги тип (зонал тип), завод типи, завод линияси, зот оиласи, партиноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир (Қонуннинг 2-моддаси).
Юқорида санаб ўтилган нав ва зотнинг муҳофаза қилинадиган объектлари формал биологик тушунчалар бўлиб, бу объектларнинг бузилиши ёки уларга путур етказилиши мавжуд нав ва зотнинг бузилишига ва нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Селекция ютуғи ҳуқуқий муҳофаза этилаётганда нав ва зотга тегишли бўлган муҳо­фаза қилинадиган объектларнинг ҳолатини ўрганилиб, ҳуқуқ бузилишига баҳо бериш лозим.
Селекция-инсоннинг илмий ва ақлий билимларини ўсимликлар ва ҳайвонлар эволюциясига йўналтириш натижасида инсоннинг ўзи учун қулай, мақбул ва фойдали нав ва зот яратиш жараёнидир. Шу ўринда селекция соҳасидаги тадқиқотлар билан ген инжинерияси соҳасида тадқиқотлар ўртасидаги фарқни изоҳлаб ўтиш жоиз. Селекция-бу фақат ўсимликлар ва ҳайвонлар устида олиб бориладиган тадқиқотлар бўлса, ген инжинерияси-барча жонзот (шу жумладан, инсон) устида олиб бориладиган илмий-тажрибавий фаолиятдир. Ген инженерияси тадқиқотларининг асосий мақсади тирик жонзотнинг асосий унсури-генига турли таъсир ўтказиб, янги тур, нав, зот, хил яратишдан иборат. Ген инженерияси усулида яратилган нав ва зотларни анъанавий селекция усулида яратилган нав ва зотлардан фарқлаш зарур. Ген инженериясида янги нав ва зот яратиш учун бир турдаги ёки бир оиладаги ҳайвонлар ва ўсимликлар эмас, балки бир-биридан бутунлай узоқ тур ва оиладаги ўсимликлар ва ҳайвонлар ўзаро ген инжинерияси усулида чатиштирилади ёки сунъий равишда ген ўзгартирилади. Натижада мутлақо инсон тасаввурига сиғиши қийин бўлган гибридлар ва мутантлар (масалан, фил ва туянинг, балиқ ва товуқнинг, бўри ва қуённинг чатишмалари) юзага келади. Жаҳон жамоатчилигининг фикрича, бундай гибрид ва мутантларни яратилиши мавжуд табиий мувозанатни бузиш билан бирга инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу ҳолатларни ҳисобга олиб, бундай тадқиқотларни ўтказишни тақиқлаш зарур.
А.И.Иойрыш, О.А.Красовскийларнинг фикрича ген инженерияси бу дастурли, наслдан наслга ўтиш хусусиятига эга бўлган, анъанавий селекция йўли билан чиқаришнинг имкони бўлмаган биологик тузилмалар (ҳайвонлар ва ўсимликларнинг индивидуал генлари, микроорганизмлари, оқсиллари) ини олишга қаратилган услуб ва воситаларнинг йиғиндисидир. Ген инженерияси табиат қонуниятларни билишда, тибииётнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда, саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли хил соҳаларини мувофиқлаштириш ва уўғунлаштиришда, кўплаб экологик ва ижтимоий муаммоларининг ечимини топишда инсоннинг имкониятларини кенгайтиради ва янги жиҳатларни касб этади98.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ген инженерияси соҳасидаги тадқиқотлар ютуқлари инсон ҳаёти, соғлиғи ва турмуш шароитининг яхшиланиши учун бир қатор фойдали воситаларнинг яратилишини таъминлади. Зеро, келажакда ген инженерияси соҳасидаги илмий тадқиқотлар ҳар қандай касалликни олдини олувчи турли вакциналарни, касалликларни тез даволовчи дори-дармонларни тайёрлашда, янгидан-янги озиқ-овқат маҳсулотларини пайдо бўлишида асосий восита вазифасини бажаради.
Кейинги пайтларда ген инженериясининг ютуқлари жаҳон ҳам жамияти томонидан юқори баҳоланмоқда. Зеро, кейинги қисқа вақт оралиғида инсон соғлиғи учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган турли дори-дармонлар99нинг кашф этилиши, кўп йиллар давомида тузатиб бўлмаслиги тан олинган касалликларнинг давоси топилганлиги (масалан, агар рак касаллигининг бошланиш даврида, бу касалликдан батамом халос бўлиши мумкинлиги, вирусли геппатит Внинг вакцинаси топилганлиги, ҳозирда деярли барчага маълум), инсон организми гармонларининг ўсишига ёрдам берувчи турли воситаларнинг вужудга келиши айнан ген инженерияси тадқиқотларининг ҳосиласидир.
Бундан ташқари келажакда инсоният олдида турган ва ҳал этилиши йилдан-йилга қийинлашиб бораётган очарчилик, сувсизлик, табиий атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва қўйинки одам ва унинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ деярли барча муаммоларни ҳал этишда энг асосий ва бирламчи омил бу ген инженерияси ва унинг ютуқлари бўлади, дея ҳеч иккиланмасдан айтишимиз мумкин100. Айниқса, озиқ-овқат муаммосини ҳал этишда ва бу муаммо билан чамбарчас боғлиқ қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда ген инженерияси тадқиқотлари юқори натижаларга эришмоқда. Зеро ҳозирги кунда бозорларимизни тўлдириб турган турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аксарият қисми ген инженерияси ютуқлари асосида яратилган нав ва зотлардан олинган ҳосилдир. Ҳозирги кунда турли хил ҳашоратлар(масалан қурт) емайдиган олма ва картошка, кемирувчилар еса ўлиши мумкин бўлган лекин одам истъемол қилса фақат фойда кўрадиган помидор, бодринг ва шунга ўхшаш полиз экинлари борлигини инсоният ажабланмасдан қабул қилмоқда. Кейинги йилларда кўплаб ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ларига бўлган талабни қондиришда айнан ген инженерияси ютуқла­ридан фойдаланишмоқда. Мисол учун кейинги икки-уч йил ичида юртимиз бозорларида пайдо бўлган «америка тарвузлари»га эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг жайдари тарвузларга қараганда уруғи кам бўлишини, серсув ва шираси юқори эканлигини кўришимиз мумкин.
Инсоният ген инженерияси илмий тадқиқотларининг бир йўна­лиши ҳисобланган клонлаш усули ёрдамида қишлоқ хўжалиги ҳай­вонларини, ўсимликлар дунёсини ривожлантириш билан истиқболда катта ютуқларга эришишга умид боғламоқда. Масалан, яқинда АҚШ олимлари гуруч ядросидаги ДНК кодини ўзгартириш йўли билан шолининг сувсизликка чидамли навини клонлаш усулида яратишгани оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди101.
Ген инженерияси натижаларининг инсон учун фойдали хусусиятлари бўлиши билан бирга, унинг инсон соғлиғи учун зарарли жиҳатлари борлигини ҳам эсдан чиқармаслиги керак. Яъни, муайн янги натижага эришиш йўлида амалга оширилаётган тажрибалар ва амалиётлар ижобий натижа билан бирга салбий оқибатларни ҳам вужудга келтириши мумкинлигига ҳар доим ҳам шундай тадқиқот олиб бораётган шахслар кафолат бера олишмайди. Айниқса бир туркумда бўлмаган ўсимликлар ва ҳайвонлар генининг ўзгартирилиши келажакда инсон учун қандай хавф-хатар туғдиришини олдиндан башорат қилиш қийин. Мутахасисларининг таъкидлашича баъзи касалликлар лабараториялардаги хавфсизликнинг етарли даражада таъминланмаганлигидан келиб чиққан.
Шундай экан ген инженерияси ютуқларининг жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб, ушбу илмий тадқиқот фаолияти ва унинг натижаларини ҳуқуқий жиҳатдан тарибга солиш зарурияти юзага келади.
Ҳуқуқий табиати ва ўзига хос хусусиятларига кўра ген инженерияси натижалари (ёки ютуқлари) интеллектуал мулк объектлари жумласига киради. Зеро, ушбу ҳолатда инсон ўзининг ақлий-ижодий фаолияти орқали ўзи учун қулай ва фойдали натижага эришади. Бунда, инсоннинг ақлий-ижодий фаолияти тирик борлиқнинг барча объектлари (ҳаттоки инсон) устида олиб бориладиган илмий тадқиқот­ларга қаратилади. Бу фаолият тиббиёт, биология, зоология, селекция, генитика, физиология каби жонли табиат билан боғлиқ барча соҳаларда олиб борилади. Нимаики тирик мавжудот бўлса, айнан ўша ген инженерияси тадқиқотининг объекти бўлиши мумкин.
Маълумки, селекция ютуқларининг яратилиши узоқ давом этадиган тадрижий (эволюцион) тадқиқотлар, илмий, ижодий тажрибалар ва инсон яратувчанлик қобилиятини тақозо этади. Селекция ютуқлари-инсоннинг табиат қонуниятлари тўғрисидаги билимлар ва ижодкорлик салоҳиятини ўзи учун қулай ва фойдали неъматлар яратишга йўналтира олиш маҳсули ҳисобланади.
Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратилиши унча узоқ бўлмаган тарихий жараённи бошидан кечирган. Даставвал, янги навларнинг яратилиши маҳаллий шароитларда узоқ йиллар танлаб ва саралаб бориш йўли билан яратилган. Бунда ҳеч қандай чатиштириш ва пайвандлаш усуллари қўлланилмаган (ҳозир­да бундай навлар “жайдари навлар”) дейилади. Кейинчалик, фан ва техниканинг ривожланиши натижасида навлар турли ўсимликларни чатиштириш, пайвандлаб, шунингдек ўсимлик ирсиятига кимёвий ва радиоактив моддалар билан таъсир этиб етиштирила бошланди (бундай усулда яратилган навлар “селекция навлари” деб юритилади).
Ҳайвонларнинг янги зотларини яратиш ўсимликларни янги навларини яратишдан фарқ қилади. Янги зот-қишлоқ хўжалик ҳайвон­ларини танлаш ва саралаш бўйича наслчилик ишлари олиб бориш, ташқи муҳит, боқиш, асраш ва фойдаланиш натижасида вужудга келади. Янги зот бошқа зотлардан ўзининг маҳсулдорлиги билан ажралиб туриши лозим. Зот ягона аждоддан келиб чиқиши, гавда тузилиши жиҳатидан маълум типга тааллуқли бўлиши, физиологик ва морфологик белгилари авлоддан-авлодга ўтиши лозим бўлган ҳайвонлар гуруҳидир.
Селекция ютуқлари ўз моҳиятига кўра фақат, тирик борлиқ устида олиб борилган илмий-ижодий фаолият маҳсули сифатида кўрилар экан, бунда яратилган объектларнинг инсон эҳтиёжлари учун ниҳоятда зарур эканлигини эсдан чиқармаслик зарур.
Ҳуқуқий жиҳатдан селекция ютуқларининг моҳияти яратилган янги нав ва зотнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш орқали ифодаланса, ҳаётий зарурият нуқтаи назаридан селекция ютуқлари аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш ва иқтисодий самарадорликни кўтариш меъзонлари билан белгиланади.
Селекция ютуқларини ихтиролар билан қуйидаги ўхшашлик­лари мавжуд:
1.Селекция ютуқлари ҳам ихтиролар ҳам интеллектуал мулкнинг патент билан муҳофаза қилинадиган объектларидир;
2.Жонли борлиқ қонуниятларини билиш инсонга ҳайвонлар ва ўсимликлар ривожланишини ўзи учун керакли томонга йўналтира олишида мақсадли таъсир этиш имконини беради. Шу маънода селекционернинг ижодий фаолияти ихтирочининг ижодий фаолиятига жуда ўхшайди. Ихтирочи сингари селекционер ҳам объектнинг ўзга­риш жараёнига фаол аралашади ва уни олдиндан режалаштирилган натижага эришиш мақсадида керакли томонга йўналтиради;
3.Селекция ютуғи муаллифи фаолиятининг натижаси инсон учун зарурий сифатларга эга бўлган ўсимликларни янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратишга қаратилган аниқ амалий масалани ечишдан иборат. Масаланинг оддий қўйилиши, гарчи унда ижодийлик мавжуд бўлсада, қонун билан қўриқланмайди. Бунда нафақат қайси нав ва зотни яратиш кўзда тутилиши кўрсатилиши, балки янги нав (зот)ни реал яратиш ва уни қонунда назарда тутилган тартибда текшириш учун бутун селекция жараёнини охирига етказиш лозим.
Селекция ютуқлари аниқ амалий масалани ечими сифатида ихтиро билан бир хилдир. Чунки, ихтиро ҳам селекция ютуқлари сингари амалий характердаги масалаларни ечиш орқали яратилади. Селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиби ўзи­нинг асосий хусусиятларига кўра, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари каби бўлиб, махсус давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилади ва бундай расмийлаштириш битта орган-Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан амалга оширилади.
Селекция ютуқлари ўзининг ҳуқуқий тартибга солинишига кўра ихтиролардан қуйидаги хусусиятлари бўйича фарқ қилади:
1.Жонсиз табиат объектлари устидан иш олиб борувчи ихтирочидан фарқ қилиб селекция ютуғи муаллифи жонли табиат объектлари устида иш олиб боради;
2.Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналаридан фарқли равишда, селекция ютуқларини яратиш ва бутун селекция жараёнини охирига етказиш нафақат селекция ютуғи муаллифига, балки табиий иқлим шароитларига ҳам боғлиқ бўлади. Яъни, селекция ишларига иқлимнинг ўзгариши салбий таъсир кўрсатиши ва кўзланган натижага эришишнинг имкони бўлмаслиги мумкин;
3.Селекция ютуқларини жамоатчилик томонидан эътироф этилиши ва тан олиниши ҳам ўзига хос ҳолат бўлиб, нафақат саноат мулк объектлари (ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари) балки, интеллектуал мулкнинг бошқа объектларидан ҳам фарқ қилади. Масалан, яратилган ихтиронинг эътироф этилиш ёки тан олиниши учун уни синовдан ўтказиш ва фойдали хусусиятларини текширишнинг ўзи кифоя қилса, селекция ютуқларини тан олиниши ва эътироф этилиши учун узоқ вақт ва жиддий текширув такрорий назорат этиш ва тинимсиз парвариш талаб этилади. Ихтиро яратилгандан сўнг, унинг бузилишига таъсир этувчи кучлар деярли бўлмаса (ихтиро нобуд бўлса, чизмалар орқали уни тиклаш мумкин), селекция ютуқларининг узоқ вақт синаб кўрилиши уларни эътироф этиш ниҳоятда мураккаб жараён эканлигини билдиради.
4.Селекция ютуғида объектнинг идеал асоси ва унинг моддий мужассами узвий боғлиқ бўлади. Моддий мужассамнинг тўла ҳажмда нобуд бўлиши селекция ютуғини ҳам объект сифатида нобуд қилади. Ихтиро эса ўзининг моддий мужассамидан алоҳида ҳолда яшайди.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасида техник муаммонинг ечими яратилса, селекция ютуқларида эса биологик муаммонинг ечими топилади. Шу ўринда истисно сифатида микроорганизм штамлари биотехник объект бўлиб, ихтиро ҳисобланади.
5.Ҳуқуқий ҳимояга лаёқатлилик шартларига кўра, ихтиро ва селекция ютуқлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ихтиро қуйидаги шартлар мавжуд бўлса, патент орқали муҳофаза этилади:
-янгилик;
-ихтирочилик даражасига эга бўлишлик;
-амалиётда қўллаш мумкинлиги (Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги қонуннинг 5-моддаси).
Селекция ютуқлари эса:
-янгилик;
-фарқланиш;
-турдошлик;
-барқарорлик (Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонуннинг 7-моддаси) мезонларига жавоб берса ҳуқуқий муҳофаза этилади.
Кўриниб турибдики, ҳуқуқий муҳофаза этиш шартларига кўра, бу икки объект бир-биридан бутунлай фарқ қилади.
Ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича бундан ўзига хос хусусиятлар селекция ютуқларини интеллектуал мулкнинг бошқа объектларидан фарқли равишда тирик борлиқ устида олиб бориладиган илмий-ижодий фаолият маҳсули эканлиги билан тавсифланади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, селекция ютуқлари интеллектуал мулкнинг патент билан қўриқланадиган объекти саналади. Шу билан бирга илмий-ижодий фаолият объектига кўра селекция ютуқлари интеллектуал мулк тизимида ўзига хос ўринга эга.
Биринчидан, интеллектуал мулк объектларидан фақатгина селекция ютуқлари тирик борлиқ, жонли табиат устида олиб бориладиган тадқиқотлар маҳсули ҳисобланади. Одам ирсияти ва генини ўзгартириш орқали сунъий одам яратиш ҳақидаги таълимотлар ижодий фаолият саналмайди ва кўпчилик давлатларда бундай тадқи­қотлар ўтказиш қатъий тақиқланган.
Иккинчидан, селекция ютуқларини яратиш жараёни ўзининг мураккаблиги ва узоқ давом этиши билан ажралиб туради.
Учинчидан, селекция ютуқлари интеллектуал мулкнинг объектив шаклга келтирилгандан сўнг муҳофаза этиладиган объектлари жумласига эмас, балки тегишли давлат органи томонидан бериладиган махсус ҳимоя ҳужжати орқали муҳофаза этиладиган объектларидан саналади.
Тўртинчидан, гарчи, селекция ютуқлари патент билан муҳофаза этилсада, улар интеллектуал мулкнинг патент ҳуқуқи институти объекти ҳисобланмайди. Т.Е.Каудўровнинг фикрича, селекция ютуқлари саноат мулки (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари) объекти ҳисобланади102. А.П.Сергеевнинг фикрича, селекция ютуқлари интеллектуал мулкнинг анъанавий институтлари (муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, патент ҳуқуқи, фуқаролик муомаласи иштирокчилари ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни шахсийлаштирувчи воситалар)дан ўзининг муҳофаза этилаётган объекти ҳуқуқий тартибга солиниши билан фарқ қилиб, интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объекти ҳисобланади103.
Ноанъанавий объект атамаси шартли равишда ишлатилган бўлиб, илмий-ижодий фаолият нафақат адабиёт ва санъат, саноат мулки соҳасида балки, ижтимоий турмушнинг бошқа соҳаларида ҳам олиб борилади ва ана шу соҳалардаги (масалан, селекция ютуқлари билан бирга топологик-интеграл микросхемалар, хизмат ва тижорат сирлари) ижодий ва илмий меҳнат натижалари интеллектуал мулкнинг анъанавий объектларидан фарқ қилишлиги учун уларни умумий институтга бирлаштириб, шартли равишда интеллектуал мулкнинг ноанъанавий объектлари деб юритилади.
Бешинчидан, селекция ютуқларини яратиш давлат назорати ва қўллаб-қувватлаши остида амалга оширилади ва давлатнинг махсус меъёрий ҳужжатлари билан давлат органларига селекция ютуқларини яратиш ва шу соҳада илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкиллаштириш топшириғи юклатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 июндаги “Бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, уларнинг селекцияси ва уруғчилигини яхшилашга доир” қарорига мувофиқ бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навларга кўра жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича доимий ишловчи республика комиссиясининг асосий вазифалари жумласига: илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар нав синаш участкаларининг фаолиятини таҳлил қилиш, селекционерлар ва уруғшуносларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, киритилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish