Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet209/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:

1. Муаллифлик ҳуқуқи моҳиятан асарнинг мазмунини эмас балки, унинг шаклини ҳимоя қилишга мўлжалланган. Ушбу фикрни қандай изоҳлайсиз?


2. Муаллифлик ҳуқуқи объектларини тавсифланг.
3. Ўзбекистон темир йўллари ДАК бир гуруҳ ходимларига Тошкент шахри вокзалларидан кетувчи поездлари ҳаракати жадвалини нашрга тайёрлашни топширади.
Шимолий вокзалдан ҳаракатланувчи поездлар ҳаракати жадвалини тузувчи Фармонова нашрга тайёрланган “Жадвал” муаллифлик ҳуқуқи объекти бўла оладими деб юристдан сўрайди.
Шу билан бирга ўзи томонидан тайёрланган “Йўловчиларнинг шаҳар транспортидан фойдаланишдаги асосий ҳуқуқ ва бурчлари” номли тайёрланган рисоласи (брошюраси)га муаллифлик ҳуқуқи унинг ўзига бериладими, деган савол ҳам қизиқтиришини айтади.
Рисола амалдаги қонун асосида ёзилганлиги учун ва қонунда муаллифлик ҳуқуқи ҳақида қонунлар киритилган расмий ҳужжатлар муаллифлик ҳуқуқи объекти бўла олмайди деб кўрсатилганлиги сабабли Фармонова бу ҳақда шубҳаси борлигини айтади.
Бу масала бўйича қандай тушунтириш мумкин? Муаллифлик ҳуқуқи объектига қандай талаблар қўйилади?
4. Фуқаро Салимов ўз меҳнат фаолияти давомида иш берувчининг кўрсатмасига кўра маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ҳисобот тайёрлашга мўлжалланган компьютер дастурини яратди. Ушбу дастур маълумотлар билан ишлаш жараёнини бирмунча осонлаштириб, иш вақтини тежашга ҳам имкон беради. Фуқаро Салимов орадан бир йил ўтгандан сўнг ишдан бўшаб кетди. Шундан сўнг, ўзи яратган компьютер дастурига нисбатан мутлоқ ҳуқуқлари мавжуд деб ҳисоблаб бунинг учун ҳақ тўлашни талаб қилди. Бироқ, бунга иш берувчи эътироз билдириб, ушбу компьютер дастури хизмат тартибида яратилганлиги сабабли мутлоқ ҳуқуқ иш берувчига тегишли эканлигини таъкидлади.
Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг.


62-БОБ . САНОАТ МУЛКИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ
1 §. Саноат мулки тушунчаси, турлари ва уларни ҳуқуқий
муҳофаза қилиш

Саноат мулки объектлари интеллектуал мулк объектларининг таркибий қисми ҳисобланади. «Саноат мулки» иборасини том маънода тушунмаслик лозим. Ушбу иборани қўллаш XVII-XIX асрларда Европа мамлакатларида ҳуқуқий ёрлиқ – патент орқали муҳофаза қилинадиган ихтиролар – техник тусдаги ечимларни, асосан, саноат соҳасида қўлланганлиги билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда саноат мулки нафақат саноатда, балки амалиётнинг, турмушнинг ҳамма соҳаларида кенг қўлланилади. Гарчи бу ибора унчалик аниқ-равшан бўлмаса ҳам, бироқ қонуншуносликда мустаҳкам ўрнашиб қолгани сабабли халқаро конвенцияларда, ривожланган мамлакатлар қонунларида интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи асосида ҳимоя қилинадиган катта бир гуруҳининг номи сифатида анъанавий жиҳатдан кенг қўлланиб келмоқда. Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясида саноат мулкининг муҳофаза объектлари сифатида қуйидагилар кўрсатилади: 1) ихтиролар; 2) фойдали моделлар; 3) саноат намуналари; 4) товар белгилари; 5) хизмат кўрсатиш белгилари; 6) фирма номи; 7) манбани кўрсатиш; 8) товарнинг келиб чиқиш жойи номи (1-2-моддалар); 9) ғирром рақобатнинг олдини олиш.


Амалдаги ФКда саноат мулкига бўлган ҳуқуқ ихтиро, фойдали модель саноат намунасига бўлган ҳуқуқ сифатида назарда тутилади.ФКнинг 1082-моддасига асосан ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси яратилиш факти бўйича эмас, балки махсус ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи ҳужжати – патент берилган тақдирдагина ҳимоя қилинади. Ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи – ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасига нисбатан патент дастлабки патент деб аталади.Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига нисбатан қўйиладиган, патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги нинг бундай ҳужжатни бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонун (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) билан белгиланади.
Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартлари ушбу Қонуннинг 6-моддасида белгилаб қўйилган. Бунга асосан, ихтиро сифатида кўрса­тилган объект (яъни амалий аҳамиятга эга бўлган муаммонинг ечими) агар у янги, ихтирочилик даражасига эга бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, патент асосида ҳуқуқий муҳофаза қилинади.Агар ихтиро техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади. Ихтиро техника тараққиёти даражаси ҳақидаги маълумотлардан яққол аён бўлмаса, у ихтиролик даражасига эга бўлади. Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.Ихтиро объектлари турли-туман кўринишларга эга. Баъзи ҳолларда аввалдан мавжуд объектнинг янги мақсадларда қўлланиши ҳам ихтиро ҳисобланади. Масалан, қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизмларнинг штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужай­раларининг турлари, илгаридан маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддаларнинг, микроорганизмлар штаммларининг янги мақсадда қўлланилиши ихтиро сифатида эътироф этилади.
Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:
илмий назариялар ва математика усуллари;
ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;
эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
интеграл микросхемаларнинг топологиялари;
ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар (масалан, инсонни руҳий ёки жисмоний қийноққа солиш воситалари, фаҳш-бузуқлик воситалари ва ҳоказо).
Фойдали моделларнинг патентга лаёқатлилик шартлари Қонун­нинг 7-моддасида белгилаб қўйилган.Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларининг конструктив жиҳатдан ясалиши, тайёрланиши, шунингдек, уларнинг таркибий қисмлари фойдали модель ҳисобланади.Фойдали модель сифатида кўрсатилган объект, агари у янги бўлса, уни амалиётда қўллаш мумкин бўлса, патент бериш орқали ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Ушбу талаблар ихтирога қўйиладиган талабларга ўхшашдир. Айни вақтда улар ўртасида жиддий тафовутлар ҳам мавжуд. Масалан, фойдали модель ихтирочилик даражасига эга эмас. Фойдали модель объектлари доираси торроқ. Жумладан, усуллар, моддалар, микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвон­лар ҳужайраларининг турлари, шунингдек, уларнинг янги мақсадда қўлланиши фойдали модель ҳисобланмайди. Айни вақтда, ихтиро бўлиб ҳисобланмайдиган объектлар ҳам фойдали модель сифатида муҳофаза қилинмайди.Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструк­торлик ечимлари саноат намунаси ҳисобланади. Ушбу ечимлар буюмнинг конструктив хусусиятларини эмас, балки фақат ташқи қиё­фасини, ташқи кўринишини шакллантиради. Бадиий-конструкторлик ечими сифатида саноат намунаси санъат асарларидан шу билан фарқланадики, унда буюмнинг конструктив (техник яроқлилик, қулайлик хусусиятлари, ишлаш қобилияти) ва эстетик сифати (чиройлилиги, безатилганлиги) узвий уйғунлашган бўлиши лозим.Саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги, ўзига хос бўлса ва уни амалиётда қўллаш мумкин бўлса, патент бериш орқали ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади (Қонуннинг 8-моддаси). Саноат намунаси агар буюмнинг эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятларини белгиловчи муҳим аломатлари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммавий-ошкора эълон қилинган маълумотлардан аён (очиқ-равшан кўриниб турган) бўлмаса, янги ҳисобланади.
Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатлари мажмуи буюм эстетик хусусиятларининг ижодий туси билан боғлиқ бўлса, ўзига хос (оригинал) ҳисобланади.
Саноат намунаси, агар уни (буюмни тайёрлаш орқали) такрор-такрор ҳосил қилиш (истифода қилиш, қайта кўпайтриш) мумкин бўлса, саноат (амалиёт)да қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
Шундай қилиб, бадиий-конструкторлик ечими агарда бадиий жиҳатдан ва ахборот-маълумот жиҳатдан мужассамланган, ифодаланган, композиция яхлитлиги, оқилона рационал шаклга эга (яъни конструктив-технологик талабга мос) ва эргоника мезонла-ига мувофиқ бўлса, саноат намунаси деб эътироф этилади (масалан, енгил автомобилларнинг янги моделлари).
Қуйидагилар саноат намунаси ҳисобланмайди: матбаа (нашр) маҳсулотлари (газета, журнал, китоб ва ҳоказо, меъморчилик шаклларидан ташқари), саноат, гидротехника иншоотлари ва бошқа стационар, суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар, буюмларнинг фақат техник функцияси билан боғлиқ бўлган ечимлар (гайка, шуруп, болт, винт ва шу кабилар), жамоат манфаатларига, инсон-парварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.
Саноат мулки объектига бўлган хуқуқ муаллифга (ҳаммуаллиф­ларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисларига тегишли бўлади ҳамда ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент, гувоҳнома) билан тасдиқ­ланади.
Агар бир нечта шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки объектини яратган бўлса, ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент, дастлабки патент, гувоҳнома)га бўлган ҳуқуқ Интеллектуал мулк агентлигига биринчи бўлиб талабнома топширган шахсга берилади.
Дастлабки патент ва гувоҳнома дастлабки экспертиза ўтказилга­нидан кейин, патент эса объект моҳиятан экспертизадан ўтказилгани­дан сўнг берилади.
Ихтирога берилган патент ихтиронинг янгилигини, ихтирочилик даражасини, патентнинг ҳақиқийлиги ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилишини, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга нисбатан мутлақ ҳуқуқини гувоҳлантиради.
Саноат намунасига, фойдали моделга берилган патент ҳам худди шундай вазифаларни бажаради.
Ёрлиқ эгасининг мутлақ ҳуқуқи ушбу ёрлиқ (патент, гувоҳнома, дастлабки патент) ҳақидаги маълумотлар Интеллектуал мулк агентлигининг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан бошлаб амалда ҳисоб­ланади.
Устуворлик санасидан бошлаб ихтирога бўлган патент 20 йил мобайнида, саноат намунасига бўлган патент 10 йил давомида амал қилади.
Ихтирога берилган дастлабки патент ва фойдали моделга берилган патент беш йил мобайнида амал қилади.
Саноат намунаси, фойдали модель патенти, амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосига кўра Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тегишли равишда беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин.
Патент, дастлабки патент бериш тартиби Қонуннинг 14-26-мод­даларида белгилаб қўйилган.
Ҳуқуқ эгаси патент билан муҳофазаланган ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан ўз хоҳишига қўра фойдаланиш бўйича мут­лақ ҳуқуққа эгадир. Бундай мутлақ ҳуқуқ қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
а) ҳуқуқий муҳофаза қилинган ечимларни қўллаган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш;
б) патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, жорий қилиш, амалга ошириш;
в) муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф қилиш;
г) худди шундай муҳофазаланган ечимга эга бўлган буюмларни импорт қилиш.
Бу таркибий қисмлар бир бутун яхлит ҳолда мутлақ ҳуқуқ мазмунини ташкил этади. Айни вақтда ҳуқуқий муҳофаза унинг айрим қисмларинигина қамраб олиш мумкин. Масалан, нефтдан бензин олиш усули. Бу усул асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўзи ҳуқуқий муҳофаза остида бўлмайди. Маълумки, ёрлиқ берилган ечим, маҳсулотга нисбатан мутлақ ҳуқуқ энг камида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Бинобарин, бундай маҳсулотни Ўзбекис­тон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ҳуқуқи ҳам мутлақ ҳуқуқ эгасига тегишлидир.
Бошқа ҳар қандай шахслар ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасидан патент эгаси рухсати ёки у билан келишув асосидагина фойдаланишлари лозим.
Қонуннинг 12-моддасига асосан, қуйидаги ҳоллар патент эгаси мутлақ ҳуқуқини бузиш сифатида эътироф этилмайди:
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларида таркиб топган қурилмаларни Париж Конвенцияси қатнашчиси бўлган бошқа давлатнинг транспорт воситасида, мазкур восита Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки тасодифан турган вақтда қўллаш – бу қурилмалардан фақат мазкур воситанинг эҳтиёжлари учунгина фойдаланиши шарти билан;
ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи олган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситалар устида илмий-тадқиқот ёки тажриба ўтказиш;
ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи олган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, фалокатлар, эпидемия ва бошқа фавқулодда ҳолларда қўллаш;
ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи берилган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни, башарти бу воситалар хўжалик муомаласига қонуний йўл билан киритилган бўлса, қўллаш;
патентлар билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни даромад олмай, шахсий мақсадларда фойдаланиш, қўллаш;
дорихоналарда врач рецепти бўйича бир галлик дорилар тайёрлаш;
Қонуннинг 31-моддасида белгиланган ҳолларда, тартибда ва ҳажмларда аввалдан фойдаланувчи томонидан ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи олган саноат мулки объектларидан фойдаланиш.
ФКнинг 1034-моддаси, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» ги қонуннинг 11, 32-моддаларига асосан саноат мулки объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси ушбу объектдан ўз хоҳишига кўра фойдаланишга, бошқаларнинг фойдаланишига рухсат беришга ёки фойдаланишни тақиқлаб қўйишга ҳақли. Қонун­лар бошқа шахслар томонидан содир этиладиган ҳар қандай ҳаракат­лар мутлақ ҳуқуқни бузиш деб ҳисобланишини белгилайди. Бинобарин ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи берилган ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасидан мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олмасдан фойдаланган ҳолда:
а) маҳсулот тайёрлаш;
б) технологик жараёнларни йўлга қўйиш, қўллаш;
в) четдан олиб келиш (импорт қилиш);
г) сотишга таклиф этиш, сотиш;
д) фуқаролик муомаласига бошқача йўсинда киритиш (масалан, ижарага бериш, ҳадя қилиш ва ҳоказолар);
е) ҳақ эвазига ёки ҳақсиз фуқаролик муомаласига киритиш мақсадида сақлаш;
ж) ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўлла­ниш ёки ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул воситасидагина тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш (сотиш, ижарага бериш ва ҳоказо) ёки шу мақсадда сақлаш ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи эгаси (патент ёки гувоҳнома эгаси) мутлақ ҳуқуқ­ларини бузиш ҳисобланади.
Патент (гувоҳнома) эгасининг саноат мулки объектидан учинчи шахсларнинг фойдаланишига рухсат бериши қатъий ифодаланган бўлиши ва тегишли шаклда расмийлаштирилган бўлиши шарт. Учинчи шахс томонидан мутлақ ҳуқуқ эгасини шунчаки хабардор қилиш факти рухсат олиш ҳисобланмайди. Мутлақ ҳуқуқ эгаси томонқдан учинчи шахснинг рухсат сўраб қилган мурожаатига индамаслик рухсат берилмаганлигини билдиради. Мутлақ ҳуқуқ эгасининг рухсат бериши унинг хатти-ҳаракатларида ҳам кўриниб туриши мумкин (масалан, ихтиро қурилмасини бериш). Бундай ҳолларда (рухсат олиш аниқ-равшан ифодаланиши лозим) мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олинган деб ҳисоблаш мумкин (ФКнинг 106-моддасига асосан).
Мутлақ ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқларини бузиш тегишли фуқаро­лик-ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади.
ФКда белгиланган қоидага асосан, мутлақ ҳуқуқни бузган деб ҳисобланаётган шахс бунинг аксини исботлаб бериши шарт (масалан, маҳсулот патентланган усул билан тайёрланмаганлигини). У бу ҳолатни исботлаб бергунга қадар маҳсулот патентланган усулда тайёрланган деб ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқий презумпция Қонуннинг 30-моддасида батафсил ўз ифодасини топган. Унга асосан ихтиронинг, фойдали моделнинг мустақил бандига киритилган ҳар бир белгиси ёки унга ўхшаш саналувчи формула бўлган белги қўлланилган бўлса, маҳсулот (буюм) патент берилган ихтиро, фойдали моделдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган, ихтиро патенти билан муҳофаза этиладиган усул эса, қўлланилган деб ҳисобланади.
Маҳсулотни олиш усулига берилган патентнинг амал қилиши айнан шу усул ёрдамида олинган маҳсулотга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Бунда бунинг аксини исботловчи далиллар бўлмаса, бу янги маҳсулот патент берилган усулда олинган деб ҳисобланади.
Агар маҳсулотда патентланган саноат намунасининг барча муҳим аломатлари бўлса, у патент берилган саноат намунасидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган деб эътироф этилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish