Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Патентга бўлган ҳуқуқ ва шахсий ҳуқуқлар



Download 0,88 Mb.
bet210/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2 §. Патентга бўлган ҳуқуқ ва шахсий ҳуқуқлар

Патентга бўлган ҳуқуқни тасарруф этиш ҳуқуқларнинг юридик тақдирини белгилашни англатади. Мутлақ ҳуқуқ соҳиби бу ҳуқуқ­ларни шахсан ўзи амалга ошириши, бошқа ҳар қандай шахсларга тўлиқ ёки қисман ҳақ бараварига (лицензия бериш, сотиш) ёки текин (ҳадя қилиш) ўтказишга ҳақли.


Патентга бўлган ҳуқуқ ўз таркибига, доирасига хилма-хил ҳуқуқларни қамраб олади. Бу ҳуқуқларнинг мажмуи патентга бўлган ҳуқуқни ташкил этади. ФКнинг 1034-моддасида патентга бўлган ҳуқуқларнинг асосий турлари белгилаб қўйилган бўлиб, улар қуйи­дагилардан иборат:
а) патент олиш ҳуқуқи. Қонуннинг 9-моддасига асосан тубандагилар саноат мулки объектига ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент) олишга ҳақли: саноат мулк объетининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки унинг (уларнинг) меросхўрлари;
муаллиф ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан патент, дастлабки патент ёки гувоҳномага оид талабларда ёхуд саноат мулки объекти Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилгунга қадар топширилган аризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар розилиги шарти билан) ушбу асосга кўра патент олиш ҳуқуқи ҳақ эвазига ёки текин ҳар қандай шахсга ўтказилиши мумкин. Муаллиф билан саноат мулки объектини яратиш бўйича шартнома тузган ва шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган буюртмачи ҳам ушбу асосга кўра, патент олиш ҳуқуқини қўлга киритади;
объект хизмат топшириғи бўйича яратилганда, муаллиф учун иш берувчига (ФКнинг 1087-моддасида белгиланган ҳолларда асосларда ва тартибда);
патент олиш ҳуқуқи мерос бўйича ўтади;
б) саноат мулки объектига патент (гувоҳнома) бериш сўралган талабномани руйхатдан ўтказишдан келиб чиқадиган ҳуқуқлар. Патент олишга бўлган ҳуқуқ Интеллектуал мулк агентлигига белгиланган тартибда патент беришни сўраб талабнома бериш (Қонуннинг 14, 20-модда­лари) орқали амалга оширилади. Талабнома топширилиб, у Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилгач, талабнома топширган шахсда вужудга келадиган ҳуқуқлар (улар орасида марказий ўринда ўз номига патент олиш ҳуқуқи туради) бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман, ҳақ эвазига ёки текин ўтказилиши мумкин. Бундай ўтказиш тегишли шаклда расмийлаштирилиши лозим;
в) патентга эгалик ҳуқуқи бу, энг аввало, патент бўйича мутлақ ҳуқуқни тўлиқ ҳолда ўз ихтиёри, эрк-иродаси доирасида ушлаб туриш, сақлаб туриш ҳисобланади. Бу ҳуқуқ мазмуни Қонуннинг 11-моддасида белгилаб қўйилган. Патентга эгалик ҳуқуқи ҳам тўлиқ ёки қисман, ҳақ эвазига ёки текин тарзда бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин (у тегишли тартибга риоя қилган ҳолда расмийлаштирилиши лозим – ёзма тузилиши ва Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши шарт);
г) патентдан келиб чиқадиган ҳуқуқлар, яъни саноат мулки объектидан ўзи фойдаланиши, бошқаларнинг фойдаланишига рухсат (лицензия) бериши ва бошқаларнинг бу объектлардан фойдаланишини тақиқлаб қўйиши, лицензия учун тегишли ҳақ олиши, мутлақ ҳуқуқлари бузилиш натижасида етказилган зарарларнинг (ҳам моддий, ҳам маънавий зарарларнинг) қопланишини талаб қилиши ва шу каби ҳуқуқлардан иборат. Бу ҳуқуқлар ҳам бошқа шахсларга тўлиқ ёки қисман, ҳақ эвазига ёки текин ўтказилиши мумкин.
1. Саноат мулки объекти (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси)ни ўз ижодий меҳнати билан шахсан яратган жисмоний шахс бу объектнинг муаллифи деб эътироф этилади.
Саноат мулки объектига ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи бериш ҳақидаги топширилган талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида муаллиф ариза бериб, саноат мулки объектига ўз номини ёки махсус ном бериш ҳуқуқига эга.

  1. Ихтиро, фойдали, модель, саноат намунасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шахсий ҳуқуқлар патентга асосланган ҳуқуқлар вужудга келган вақгдан бошлаб вужудга келади. Қонуннинг 5-моддасига асосан патент асосида келиб чиқувчи мутлақ ҳуқуқлар объектнинг устуворлик санасидан бошлаб амал қила бошлайди. Бинобарин, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шахсий ҳуқуклар ҳам шу вақгдан бошлаб вужудга келади ва патентга асосланган ҳуқуқпардан фарқли равишда бемуддат амал қилади.

  2. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси муаллифига қонун ҳужжатлари асосида махсус ҳуқуқлар, имтиёзлар ва ижтимоий тусдаги (характердаги) афзалликлар берилиши мумкин.

ФКда, бошқа қонун ҳужжатларида муаллифга тегишли қуйидаги махсус ҳуқуқлар ва уларни ҳимоя қилиш бўйича меъёрлар белгилаб қўйилган:
а) объектнинг муаллифи сифатида ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғида қайд этилиши ва бу ҳуқуқнинг, ҳамма томонидан тан олиниши, риоя этилишига бўлган ҳуқуқ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан муаллифликни ўзлаштириш, ҳаммуаллифликка мажбур қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган;
б) муаллифнинг саноат мулки объектига ном бериш ҳуқуқи;
в) саноат мулки объектидан муаллиф бу объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгасидан рухсат олмай ва ҳақ тўламай, илмий тадқиқот ва шахсий мақсадларда фойдаланишга ҳақли;
г) патент (гувоҳнома) эгаси бўлмаган саноат мулки объектининг муаллифи мазкур объектдан фойдаланилганлиги ва унга доир лицензия сотилганлига учун мукофот пули олишга ҳақлидир. Ҳақ миқдори, уни тўлаш тартиби иш берувчи, патент эгаси ёки уларнинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартнома асосида белгиланади.
Патент (гувоҳнома) эгаси унинг амал қилиш муддати давомида муаллифга қуйидагилар ҳисобидан ҳақ тўланади:
объектдан фойдаланганликдан келадиган фойда (даромад);
объект асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизмат) таннархи;
объект учун берилган лицензия тўловлари.
Лицензия шартномаси бўйича мукофот пули лицензия шартномасида кўрсатилган тўлов валютасида ҳақ тўланиши мумкин (Қонуннинг 32-моддаси);
д) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда саноат мулки объекти муаллифлари қатор имтиёзлар ва афзалликларга (штатлар қисқарганда ишда қолдиришда имтиёз, ижодий таътилга чиқиш ҳуқуқи ва ҳоказо), давлат тураржойи берилганда қўшимча тураржой нормаси олиш ҳуқуқига эга бўлиш, уларга давлат мукофотлари, илмий даража ва фахрий унвонлар берилиши мумкин.
Қонуннинг 15-17-моддаларида кўрсатиладики, саноат мулки объектига ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи бериш ҳақидаги талабномада объектни ўз ижодий меҳнати билан яратган шахс унинг муаллифи сифатида кўрсатилади. Бу ҳолатнинг акси (объект муаллифи бошқа шахс эканлиги) исботлаб берилмагунча талабномада объект муаллифи сифатида кўрсатилган шахснинг муаллифлик презумпцияси амал қилади. Муаллифлик ҳақида низо чиққан тақдирда муаллифлик ҳуқуқи вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган фактлар ва ҳолатлар (муаллифлик ҳуқуқи даъвогарининг объект бўйича илмий-тадқиқот­лар олиб борганлигига, ижобий натижаларга эришгани ва ҳоказо) далил-исбот тариқасида жалб этилиши мумкин. Ҳуқуқ юзага келишидан кейин вужудга келган фактлар ва ҳолатлар муаллифликни тасдиқловчи далил-исбот сифатида келтирилиши мумкин эмас.
Агар, саноат мулки объекти бир неча жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати асосида яратилган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг барчаси бу объектнинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифи деб эътироф этилади.
Саноат мулки объекти ҳаммуаллифларнинг объект бўйича ўзаро муносабатлари улар ўртасидага ўзаро келишув асосида, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суд томонидан белгиланади.
Саноат мулки объектини яратишда ижодийлик тусига эга бўлган фаолият орқали ёрдам берган (техникавий, ташкилий ёки математик ёрдам бериш, ҳуқуқларнинг расмийлаштирилишига кўмаклашиш ва ҳоказолар) ҳаммуаллифликка сабаб бўлмайди. Бироқ улар саноат мулки объектларини яратиш ва улардан фойдаланишда кўмаклашган шахс сифатида мукофот олишга ҳақли.
Қуйидаги ҳолларда саноат мулки объектига нисбатан гувоҳнома олиш ҳуқуқи объект муаллифи билан меҳнат шартномаси (битими, контракти) тузган иш берувчига тегишли бўлади:
а) объект ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида яратилган бўлса;
б) объект ходим томонидан иш берувчининг аниқ муайян хизмат топшириғини бажариш натижасида яратилган бўлса;
в) башарти бу ҳолат саноат мулки объектининг муаллифи билан иш берувчи ўртасидаги шартномада (контрактда) назарда тутилган бўлса (агарда юқоридаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлса-ю, объектив патент олиш ҳуқуқи иш берувчига тегишли бўлиши ҳақида келишув мавжуд бўлмаса, у ҳолда патент олиш ҳуқуқи муаллифнинг ўзида қолади).
Қонунда, шунингдек, ходим корхонанинг ихтисосига доир техник билимлар ёрдамида яратилган саноат мулки объектига патент олиш ҳуқуқи ҳам иш берувчига тегишли бўлиши назарда тутилади (9-модда).
Агарда иш берувчи саноат мулки объекти яратилганлиги ҳақида муаллиф хабардор қилган санадан бошлаб тўрт ой мобайнида Интеллектуал мулк агентлигига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаса, муаллиф ўз номига патент олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Саноат мулки объекти иш берувчи томонидан махфий (ноу-хау сифатида) сақланадиган бўлса, муаллиф махсус ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Ходим томонидан хизмат тартибида саноат мулки объекти яратилганда муаллиф мукофот пули олишга ҳақли. Мукофот пули миқдори, тўлов тартиби, тўлов шартлари ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгилаб қўйилади. Агар тарафлар бундай келишувга эришмасалар, судга мурожаат қилишга ҳақли. У ҳолда келишув шартлари суд томонидан белгиланади.
Одатда объект яратилишида ходим ўз ижодий меҳнати билан, иш берувчи эса меҳнат шароитини вужудга келтириш, зарур асбоб-ускуна, адабиётлар, маълумотлар билан таъминлаш орқали иштирок этади. Объектдан фойдаланишда олинадиган даромаднитақсимлашда ким қанча ҳисса қўшганлиги аниқ ҳисобга олинади ва шунга мутаносиб равишда фойдадан улуш белгиланади. Агарда объектни яратишда ходим ва бажарувчи қўшган ҳиссаларини аниқбелгилашнинг иложи бўлмаса, объектдан фойдаланиш ёки лицензия бериш асосида иш берувчи оладиган фойданинг ярми (50 фоизи) муаллифга тегишли бўлади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish