Bog'liq Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018
3 §. Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсларга ўтказиш тартиби Саноат мулки объектига берилган патент патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш дақидаги шартнома ҳақ эвазига ёки ҳақсиз эканлигидан қатьи назар, ёзма равишда тузилиши шарт. Бундай шартномани шакллантиришда ФКнинг 107-моддасида белгилаб қўйилган битимнинг ёзма шакли ҳақидаги қоидаларига риоя қилиниши лозим.
Ёзма равишда тузилган шартнома Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Рўйхатдан ўтказишга ваколатли давлат идораси, энг аввало, шартнома шартларини қонунга мувофиқлиги нуқтаи назаридан текширади. Қонунга номувофиқ бўлган шартномаларни рўйхатдан ўтказдириш рад этилиб, тарафларга шартнома шартларини қонунга мувофиқлаштириш таклиф этилади.
Умумий қоидалар бўйича шартномаларнинг рўйхатдан ўтказилишида улар қанчалик мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан баҳоланмайди (давлат ва жамият манфаатдарига атайлаб хилоф равишда тузилган шартномалар бундан мустасно). Шартнома рўйхатдан ўтказилганидан кейин юридик кучга эга бўлади.
Шартноманинг ёзма равишда тузилишига ёки рўйхатдан ўтказиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади. ФКнинг 112-моддасига асосан, бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди. Агар шартнома ёзма равишда тузилган, аммо тарафлардан бири уни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни ФКнинг 112-моддаси 3-қисмига биноан рўйхатдан ўтказишга ҳақлидир. Шартномани Давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортган тараф шартномани тузишни кечиктирганлиги туфайли етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим.
Шартномадаги тарафлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик оқибатларига нисбатан ФКнинг 113-114-моддаларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Мутлақ ҳуқуқ эгаси томонидан саноат мулки объектидан бошқа шахсга фойдаланиш учун лицензия шартномаси ҳақидаги келишуви албатта ёзма равишда тузилиши шарт. Бунда ФКнинг 107-моддаси ва 1037-моддаси талабларига риоя қилиниши лозим. Бундай талаб асосий лицензия шартномаси учун ҳам, сублицензия (қўшимча лицензия, ҳосила ёки иккиламчи лицензия) шартномаси учун ҳам тааллуқлидир.
Ёзма равишда тузилган лицензия шартномаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бунда шартнома шартлари қонунга мувофиқлик нуқтаи назаридан ва алоҳида ҳолларда мақсадга мувофикдик нуқтаи назаридан баҳоланади. Рўйхатдан ўтказиш рад этилганда тегишли тартибда шикоят берилиши мумкин.
Лицензия шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан кейингина юридик кучга эга бўлади, тарафларда шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтиради.
Агар лицензия шартномаси тарафларидан бири асоссиз равишда шартномани рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан шартномани рўйхатдан ўтказиш ҳақида ФКнинг 112-моддаси 3-қисмига асосан қарор чиқаришга ҳақли. Шартномани Давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортган тараф шартномани тузишни кечиктирганлиги учун етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим.
Лицензия шартномаси тузишда тарафлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик шартноманинг ФКнинг 112-моддаси 1-қисмига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Бунда вужудга келадиган ҳуқуқий оқибатларга нисбатан ФКнинг 113-114-моддаларида белгиланган қоидалар қўлланади.
ФКнинг 1090-моддасида саноат мулки объектига нисбатан ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати – патент асосида амал қилувчи мутлақ ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Ушбу жавобгарликнинг вужудга келиш асослари ФКнинг 24-боби моддаларида назарда тутилган қоидаларда мужассамлашган.
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузиш, энг аввало, муҳофазаланаётган объектдан бошқа шахслар берухсат фойдаланаётганларида намоён бўлади. Шу сабабли ҳам патент эгаси биринчи навбатда қоидабузардан ҳуқуқ бузилиши ҳаракатлари тўхтатилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Саноат мулки объектига нисбатан патент эгасининг ҳуқуқларини бузган қоидабузар патент эгасига етказилган зарар ўрнини қоплаши шарт. Зарар тўла ҳажмда тўланиши лозим. Етказилган зарар моддий ёки маънавий кўринишларда бўлиши мумкин. Моддий зарар патент эгаси томонидан саноат мулки объектларидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот патент эгаси ҳуқуқлари бузилиши оқибатида бозорда ўтмай қолиши, нархининг пасайиши ва шу кабиларда намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолат нафақат маҳсулот чиқаришда, балки хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам рўй бериши мумкин. Маънавий зарар патент эгаси ҳуқуқларини бузиш натижасида унинг касб-кор нуфузига, мутлақ ҳуқуқ соҳиби сифатида ҳолатига путур етишида намоён бўлади. Бундай маънавий зарар пул билан қопланишидан ташқари, суд ҳуқуқбузар зиммасига патент эгасининг ишбилармонлик мавқеини қайта тиклаш мақсадида суд қарорини ўз ҳисобидан эълон қиддириш мажбуриятини юклаши мумкин.
Патент эгаси кўрилган зарарнинг қопланиши ўрнига қоидабузар томонидан патент эгаси ҳуқукдарини бузиш натижасида (яъни муҳофазаланаётган саноат мулки объектларидан рухсатсиз фойдаланиш орқали) олган барча даромадларини ундириб олишга ҳақли. Бундай ҳодда патент эгаси зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли эмас. Бинобарин, зарарни қоплаш ёки даромадларни қайтариш альтернатив жавобгарлик чоралари ҳисобланади, уларнинг қайси бирини қўллашни танлаш ҳуқуқи патент эгасига тааллуқлидир.
ФКнинг 1040-моддасида мутлақ ҳуқуқни ҳимоя қилишнинг қуйидаги усуллари ҳам назарда тутилади:
- мутлақ ҳуқуқларни бузишга кўмаклашган моддий объектларни ва бундай ҳуқуқбузарлик асосида яратилган маҳсулотларни олиб қўйиш.
Олиб қўйилган ушбу моддий объектлар патент эгасининг талаби бўйича ҳуқуқбузарнинг ҳисобидан йўқ қилиб юборилиши ёки патент эгаси ихтиёрига берилиши мумкин.