МАЪРУЗА № 13-14. ТУГУНЛАР ВА ЛИНИЯЛАР
13.1. ТУГУНЛАР ВА ЛИНИЯЛАР
Интернет қурилмаларнинг (маршрутизаторлар ѐки коммутаторлар)
уланиш йўллари орқали ўзаро боғланган тармоқлар комбинацияси
ҳисобланади. Агар пакет битта хостдан бошқа хостга узатилиши керак бўлса,
у бу тармоқлар орқали ўтиши керак.
13.1.1. Тугунлар ва линиялар
Канал сатҳидаги алоқа тугундан тугунгача ҳисобланади. Интернетдаги
бир нуқтанинг маълумотлар блоки бошқа нуқтага етиши учун кўплаган
тармоқлардан (LAN ва WAN) ўтиши лозим. Бу
LAN ва WANлар
маршрутизаторлар билан боғланган. Одатда икки охирги хост ва
маршрутизаторларга
тугунлар каби ва улар ўртасидаги боғлиқликга эътибор
бериш назарда тутилган. 13.1-расм
линиялар ва тугунларнинг оддий
тасвирланишини кўрсатади. Бунда маълумотлар блоки 6та
тугунни ташкил
этади.
13.1-расм. Тугунлар ва линиялар.
Биринчи тугун бошланғич хост ҳисобланса, охирги хост белгиланган
хост ҳисобланади. Бошқа 4та тугун – 4та маршрутизатордир. Биринчи,
учинчи ва бешинчи линиялар 3та тармоқни ифодаласа, иккинчи ва тўртинчи
линиялар 2та WAN тармоғини англатади.
13.1.2. Сервислар (хизматлар)
Канал сатҳи физик ва тармоқ сатҳлари орасида жойлашган. Канал
сатҳи тармоқ сатҳига хизматларни тақдим этади ва ўз навбатида унга физик
сатҳ томонидан хизматлар тақдим этилади.
Интернетда пакет узатилганда тугуннинг (хост ѐки маршрутизатор)
канал сатҳи дейтаграмманинг йўлдаги навбатдаги
тугунга етиб боришига
жавобгар ҳисобланади. Шу мақсадда узатувчи тугуннинг канал сатҳи
тармоқдан қабул қилинган кадрга дейтаграммани инкапсуляция қилиши
керак ҳамда қабул қилувчи тугуннинг канал сатҳи кадрдан дейтаграммани
декапсуляция қилиши керак. Бошқача айтганда, хост-манба канал сатҳи
фақат инкапсуляциялаш учун талаб этилади ва белгиланган хост канал сатҳи
декапсуляциялаши
керак.
Лекин,
ҳар
бир
оралиқдаги
тугун
инкапсуляциялаши ва декапсуляциялаши керак. Нима учун бизга ҳар бир
оралиқ тугунда инкапсуляция ва декапсуляция керак деб сўраш мумкин.
Сабаби шундаки, ҳар бир линия бошқа кадр форматидаги бошқа протоколни
ишлатиши мумкин. Агар битта ва навбатдаги линия битта ва ўша протокол
томонидан ишлатилса ҳам, инкапсуляция ва
декапсуляция зарур, сабаби
одатда канал сатҳи адреслари фарқ қилади.
13.2-расмда
канал сатҳидаги инкапсуляция ва декапсуляция
кўрсатилган. Оддийлик учун бизда манба ва қабулловчи ўртасида фақат
битта маршрутизатор мавжуд деб таҳмин қилдик. Бошланғич
хост канал
сатҳи томонидан қабул қилинган дейтаграмма кадрга инкапсуляцияланади.
Кадр бошланғич тугундан маршрутизаторга мантиқан транспортланади. Кадр
маршрутизатор канал сатҳида декапсуляцияланади ва бошқа кадрга
инкапсуляцияланади. Янги кадр маршрутизатордан белгиланган хостга
мантиқан транспортланади.
Эътибор беринг, гарчи биз маршрутизаторда
фақат икки канал сатҳини кўрсатган бўлсак ҳам, аслида маршрутизатор учта
канал сатҳига эга, сабаби у учта физик линияга уланган.
13.2-расм. Учта тугун билан алоқа.
Юқорида келтирилган расмга кўра биз канал сатҳи томонидан
кўрсатиладиган хизматларни қуйидагича атаб ўтишимиз мумкин.