Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Селекция ютуғи муаллифининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,88 Mb.
bet215/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4 §. Селекция ютуғи муаллифининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Барча интеллектуал мулк объектларининг муаллифи бўлгани сингари, селекция ютуқларининг ҳам ўз яратувчиси ҳам, муаллифи бўлишлиги табиий ҳол албатта. Одатда, ҳуқуқий муҳофазанинг шакллантирилганлиги, биологик ва зоологик ютуққа муаллифлик масаласининг қандай ҳал қилинганлигига боғлиқ бўлади. Бу масалага Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида жавоб берилган. Унга кўра, ўзининг ижодий меҳнати билан ўсимлик нави ва ҳайвон зотини яратган (аниқлаган ёки чиқарган) жисмоний шахс ўсимлик ёки ҳайвон зотининг селекция ютуғи муаллифи деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг исталган фуқароси ёши ва муомала лаёқатидан қатъи назар селекция ютуғининг муаллифи бўлиши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқлари вужудга келишининг асоси муомалага лаёқатлилиги селекция натижасида ютуқнинг объектив фактлилиги ҳисобланади. Яратилган селекция ютуғига ҳуқуқмй муҳофаза ҳужжати берилгандан сўнг, унинг муаллифи селекция ютуғларига нисбатан ҳуқуқ субъекти сифатида эътироф этилади. Вояга етмаган ва муомалага лаёқатсиз шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқлари уларнинг қонуний вакиллари орқали амалга оширилади.


Қонунда чет эл фуқаролари селекция ютуқларининг муаллифи бўлишлиги ёки улар ҳуқуқларининг муҳофазаси ҳақида сўз юритилмаган. Лекин, «Селекция ютуқларига талабномалар тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидалари»да хорижий фуқаролар ва юридик шахслар талабномани Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига кўра ёки ўзаро дўстлик тамойили асосида берадилар, - деган қоида мустаҳкамланган. Ушбу меъёр чет эл фуқаролари ва юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасида селекция ютуқлари­нинг тўла-қонли субъекти бўла олмасаларда, улар ҳам халқаро шарт­номалар ва дўстлик тамойили асосида селекция ютуғига нисбатан ҳуқуқлар субъектлар бўла олишлари мумкинлигини кўрсатади.
Бир неча шахсларнинг ижодий фаолиятлари натижасида селекция ютуқлари яратилган бўлса, унда бундай селекция ютуғига нисбатан ҳаммуаллифлик белгиланади. Селекция ютуғини яратишда ўзининг ижодий меҳнати билан қатнашган шахсларнинг барчаси селекция ютуғи муаллифи деб эътироф этилади. Селекция соҳасида ҳаммуаллифлик масаласи жуда долзарб ҳисобланади. Чунки, биринчидан, янги нав ва ҳайвон зотларининг катта қисми якка селекция ютуғи муаллифи томонидан эмас, бутун бир ижодкорлар томонидан яратилмоқда; иккинчидан, селекция инсон фаолиятининг махсус соҳаси бўлиб, ижодий фаолиятнинг бошқа турларидан ўзининг бир неча хусусиятлари билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда селекция комплекс фан сифатида турли хил мутахассислар-генетиклар, физиологлар, биохимиклар, фитопотологлар, цитологлар ва бошқаларнинг саъй-ҳаракатлари мажмуи ҳисобланади.
Дарҳақиқат санаб ўтилган мутахассисларнинг барчаси нафақат ўз олдига қўйилган масалани ечиши, яъни янги навни у ёки бу фойдали томони ва сифатини аниқлаши лозим. Балки, селекция натижасининг ҳимояга лаёқатлилик мезонларининг юзага келтиришдаги умумий муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишлари керак. Шу билан бирга, янги нав ёки зот яратилишининг анча узоқ муддат давом этишини, баъзи ҳолатларда бу ишда инсонларнинг бир неча авлодлари алмашинишини ҳисобга олиш лозим бўлади. Ва ниҳоят, селекция ишида бошқа соҳалардан фарқ қилиб селекция ютуғи муаллифиларга дастлабки материалларни саралаш, уруғликни кўпайтиришда техник операцияларни бажарувчи шахсларнинг кўмаги муҳим аҳамият касб этишини эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳаммуаллиф сифатида селекция ишида ўзининг ижодий меҳнати билан қатнашган шахслар тан олинишини таъкидлаб ўтиш лозим.
Селекция ютуғи муаллифининг муаллифлик ҳуқуқи-шахсий номулкий ҳуқуқ бўлиб, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширишдан воз кечиш тўғрисида бирон-бир шахс билан келишув ва муаллифнинг бу ҳақдаги аризаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас, яъни муаллифнинг бундай ҳаракати ҳеч қандай юридик оқибатлар вужудга келтирмайди. Патент ҳуқуқидан фарқли равишда муаллифлик ҳуқуқи муддатсиз ҳимоя қилинади.
Республикамиз қонунчилиги селекция ютуқлари муаллифларига улар хизматининг жамият томонидан тан олиниши ва ижодий фаолиятларининг манфатдорлиги таъминловчи бир қатор ҳуқуқлар белгилайди. Ушбу ҳуқуқларнинг асосийлари, «Селекция ютуқлари тўғри­сида»ги қонуннинг 1-бўлимида берилган. Селекция ютуғи муаллифи­нинг ҳуқуқлари бу қонунда қатъий тартибда санаб кўрсатилмаган бўлса-да, лекин турли нормаларда баён этилган. Баъзи ҳуқуқлар эса қонунда ўз аксини топмаган бўлса-да, уларни қонунчилик мазмунидан англаб олиш мумкин.
Селекция ютуғи муаллифилар субъектив фуқаролик ҳуқуқлари тизимини қуйидаги учта гуруҳга бўлиб, ўрганиш мумкин:
а) селекциявий фаолият натижасида эришилган ютуққа боғлиқ равишда вужудга келадиган ҳуқуқлар;
б) селекция ютуғини расмий равишда ҳимояга лаёқатли деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқлар;
в) селекция ютуғидан фойдаланиш билан боғлиқ равишда вужудга келадиган ҳуқуқлар.
Айнан мана шу учта гуруҳдаги ҳуқуқлар селекция ютуғи муаллифининг барча ҳуқуқларини ўзида жамлаб олади. Умумий қоидага кўра, ҳар қандай ижод натижаси кўзланган мақсадга эришилгандан сўнг, яратилган ҳисобланади ва ҳимоя қилиниши лозим бўлади. Бу қоидани тўлиғича селекция ютуқларига нисбатан қўллаш мумкин. Биологик масаланинг ечими топилган кундан бошлаб, селекция ютуғи муаллифи ўзининг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳеч ким бир шахс томонидан эришилган селекция натижасини ўзиники қилиб олишга ҳақли эмас. Ижодий натижага эришилган лекин, ҳали унинг ҳимояга лаёқатлилиги расмий тан олинмаган даврда, селекция ютуғи муаллифининг манфаатлари муаллифлик ҳуқуқи нормалари билан муҳофаза қилинади.
Шунингдек, селекция ютуғи муаллифининг юқорида санаб ўтил­ган ҳуқуқлари жумласига, селекциявий натижани ҳимояга лаёқатли­лигини тан олиш учун топшириш ҳуқуқи ҳам киради. Қонунга муво­фиқ селекция ютуғи муаллифи ҳам яратилган янги ўсимлик ва ҳайвон зоти учун патент олиш тўғрисида талабнома топшириш ҳуқуқига эга. Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотини ўзининг ижодий фаолияти билан яратган ёки рўёбга чиқарган жисмоний шахс – селекция ютуғининг муаллифи, қуйидаги ҳолларда талабнома бериш ва муҳофаза ҳужжати олиш ҳуқуқига эга бўлади:
-селекция ютуғини яратиш ёки рўёбга чиқариш шартнома билан ишга ёлланмаган селекция ютуғи муаллифининг ижодий иши натижасида юзага чиққан бўлса;
-селекция ютуғини яратиш ёки рўёбга чиқариш селекция ютуғи муаллифи ўз хизмат бурчларини (селекция ютуғи хизмати) бажаришлари натижасида юзага келган бўлса, лекин томонларнинг талабнома бериш ва муҳофаза ҳужжати олиш ҳуқуқлари шартнома билан тасдиқланмаган бўлса;
-селекция ютуқларини яратиш ёки рўёбга чиқариш селекция ютуғи муаллифи ўз хизмат бурчларини бажариши (селекция ютуғи хизмати) натижасида юзага келган бўлса, талабнома бериш ва муҳо­фаза ҳужжатини олиш ҳуқуқи эса, селекция ютуғи муаллифи томо­нидан шартномага биноан мустаҳкамланмаган бўлса;
-селекция ютуғини яратиш ёки рўёбга чиқариш селекция ютуғи муаллифини аниқ топшириқни бажаришдаги ўз бурчлари натижасида юзага келган бўлса, лекин, топшириқ предмети мақсадга жавоб бермаса;
-селекция ютуғи хизмат юзасидан бажарилган бўлса, иш берувчи эса, селекция ютуғи муаллифи томонидан хизмат селекция ютуғи тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг 4 ой муддат давомида талабнома бермаса, талабнома бериш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаса ва селекция ютуғини сир сақлашни селекция ютуғи муаллифига маълум қилмаган бўлса (селекция ютуқларига талабнома тузиш ва топширишнинг вақтинчалик қоидаларининг 6.1. банди).
Селекция ютуғи муаллифининг селекциявий фаолияти натижасида эришилган ютуқларга боғлиқ бўлган ҳуқуқларидан яна бири патент олиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ амалдаги қонунчилик билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган бўлсада, лекин бундай ҳуқуқ селекция ютуғи муаллифининг потенциал имкониятлари қаторига киради, чунки қонун интеллектуал фаолиятнинг алоҳида натижаларига нисбатан ҳуқуқлари (қонунда кўрсатилмаган, лекин шахсга тегишли қонуний манфаатлардан келиб чиқадиган)га тўсқинлик қилмайди. Ҳозирги кунда селекция ютуқларининг барчаси давлатга қарашли муассасаларда яратилаётганлиги, янги нав ва зотга патент олиш ҳуқуқи яъни, мутлақ ҳуқуқ фақат иш берувчига тегишли эканлигини ҳисобга олган ҳолда селекция ютуғи муаллифининг бу ҳуқуқи (қонуний манфаатлари) "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунда ўз ифодасини топмаган. Шунингдек, бу ҳолатга ФКнинг интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар тўғрисидаги (1034-модда) ва мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги (1035-модда) қоидаларини татбиқ этиб бўлмайди. Бу қоидалар қўлланилиши учун эса, селекция ютуғи муаллифи янги нав ва зотга патент олишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлишлари керак, ҳозирда эса, улар аксинча, нисбий ҳуқуққа эгалар.
Селекция ютуғи ҳуқуқий ҳимоясининг расмий тан олиниши, селекция ютуғи муаллифида бир қатор субъектив ҳуқуқни вужудга келтиради. Агар селекция ютуғининг ҳуқуқий ҳимояси расмий тан олингунгача бўлган даврда фақатгина ижодий натижага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва уни тан олиниши ҳақида фикр юритиш мумкин бўлса, эришилган натижани ҳуқуқий ҳимояга лаёқатли деб топилган селекция ютуғи сифатида расмийлаштирилиши селекция ютуғи муаллифига аниқ селекция ютуғининг муаллифлик ҳуқуқини беради. Ушбу ҳуқуқлар жумласига биринчи навбатда ҳимояга лаёқатли селекция натижасига муаллифлик ҳуқуқи киради. Муаллифлик ҳуқуқида ҳам патент ҳуқуқида ҳам бу субъектив ҳуқуқ шахсий мутлақ ва мустаснолик характерига эга. Муаллифлик ҳуқуқи фақатгина селекция ютуғи муаллифининг ўзигагина (селекция ютуғи муаллифилар гуруҳига ҳам) тегишли ва ҳуқуқий ворислик асосида бошқага берилиши мумкин эмас.
Селекция ютуғи муаллифининг муаллифлик ҳуқуқи бошқага ўтказилмайдиган шахсий ҳуқуқ ҳисобланади ва муддатсиз ҳимояга қилинади. Муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари шахсий ҳуқуқларнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Буни шу ҳолат билан ифодалаш мумкин-ки, агар фуқаролар шахсий ҳуқуқлари уларнинг шахси билан боғлиқ бўлса, муаллифнинг шахсий ҳуқуқлари унинг ижодий меҳна­ти билан боғлиқдир. Селекция ютуғи муаллифининг муаллифлигини ўзлаштириб олиш, уни ҳаммуаллифликка мажбур қилиш қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Муаллифлик ҳуқуқи билан узвий боғлиқ бўлган селекция ютуғи муаллифининг яна бир ҳуқуқи муаллифлик номига бўлган ҳуқуқдир. Бу ҳуқуқ муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлсада, селекция ютуғи муаллифининг мустақил ҳуқуқи ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ селекция ютуғи муаллифига ҳимоя ҳужжати бериш ҳақидаги талабномада ҳимоя ҳужжатида ва селекция ютуғи хусусида эълон қилинадиган барча материалларда ўз номи кўрсатилишини талаб қилиш имконини беради. Селекция ютуғи муаллифига худди асар муаллифи каби тахаллусдан фойдаланиш имконияти берилмаган. Лекин, селекция ютуғи муаллифи Интеллектуал мулк агентлиги томонидан эълон қилинади­ган аризалар тўғрисидаги маълумотларда ўз номи кўрсатилмаслигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Селекция ютуғи муаллифи ўз номига патент беришни сўраб ариза топширгандан сўнг селекция ютуғига ўз номи ёки бошқа махсус ном беришни талаб қилишга ҳақли. Шу билан бирга ушбу босқичда селекция ютуғи муаллифида, агар иш берувчи билан тузилган шартномада бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса бошқа ҳуқуқлар ҳам юзага келади. Шундай ҳуқуқлардан бири сифатида селекция ютуғи муаллифи билан иш берувчи ўртасидаги шартномада, селекция ютуғи муаллифининг селекция ютуғи ҳимояга лаёқатли деб топилса, алоҳида мукофот талаб қилиш ҳуқуқини кўрсатиш мумкин. Ушбу шартга мувофиқ селекция ютуғи муаллифи ўсимликларнинг янги нави ва ҳайвонларнинг янги зотини яратишда олиб борган иши учун тегишли ҳақ (иш ҳақи) олишдан ташқари (бундай ҳақ яратилган натижа ҳимояга лаёқатли бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар селекция ютуғи муаллифига берилади) селекция натижага ҳимояга лаёқатли деб топилса, мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Селекция ютуғи муаллифининг селекция ютуғидан фойдаланиш билан боғлиқ равишда вужудга келадиган ҳуқуқлари-бу селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ ундиришдир. Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг муаллифи бундай ҳуқуққа, унинг ўзи селекция ютуғига патент эгаси ҳисобланмаганда ҳамда ўсимлик нави ёки ҳайвон зотига доир лицензиядан фойдаланилганда ёхуд у сотилганида эга бўлади. Бу ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби патент эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартномада белгилаб қўйилади (қонуннинг 7-моддаси 4-қисми).
Селекция ютуғининг муаллифи селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқи селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя даврида ҳам кучга эга бўлади (қонуннинг 21-моддаси). қонун селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш муддатини аниқ белгилайди. Унга мувофиқ ҳақ селекция ютуғининг муаллифи (ҳаммуаллифлар)га селекция ютуғидан фойдаланилган ҳисобот даври тугагандан кейин кўпи билан 6 ой ичида тўланади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish