Т-70С тракторининг юриш системаси. Т-70С тракторидан фойдаланиш даврида жорий таъмирлаш нафақат ҳаракатлантиргич механизмларини ростланганлигини бузилганлиги ва носозликлари натижасида ўтказилади, балки османинг носозлиги (торсион валларнинг, тортиб турувчиларининг, шлицалик бирикмаларнинг деформацияси ва синиши, шарнирли бирикмаларнинг ейилиши, олдинги ва орқа осмаларининг трубаларининг ярим рамаларини охирги узатма оралиқ корпуси билан қотирилганлигини бузилиши) нитижасида ҳам бажарилади.
Торсион валларни олдинги ва орқа осмаларини ажратиб олмасдан алмаштириш мумкин. Бунинг учун олдинги осмадаги стопорловчи пластинани букилади, торсион валнинг болти, стопорловчи болт бўшатилади, пона, заглушка ва бармоқ чиқарилади. Шатун пастга бурилади, ричаг олинади ва вал алмаштирилади.
Олдинги османинг деталларини алмаштириш учун ричаг чиқариб олинади, унинг учун шлицалик втулкани қотириш болтлари, болт ва аравача ўқига рисагни қотириш болтлари бўшатилади. Шайбалар, ростловчи остқўймалар, ричаглар, зичловчи ҳалқалар торсион валлари чиқариб олинади.
Назорат саволлари
Шиналарда қандай носозликлар учрайди?
Шиналарни таъмирлашга тайёрлаш қандай олиб борилади?
Шинани шикастланган участкасини белгилаш ва уни кесиш усулларини тушунтириб беринг.
4. Покришкани таъмирланадиган жойини ғадир-будурлаш нима учун зарур?
5. Таъмирланадиган юзага елим суртиш қандай олиб борилади?
6. Вулканизациялаш нима ва у қандай олиб борилади?
7. Камераларни таъмирлаш технологик жараёни нималардан иборат?
8. Гусеницалик тракторнинг юриш қисмини таъмирлаш нималарни ўз ичига олади?
11-маъруза
Трактор Кабиналарни таъмирлаш
технологияси
11.1.Кабиналарни дастлабки кўздан кечириш,
ювиш, тозалаш ва қисмларга ажратиш
Трактор кабиналари ишлатиш жараёнида ейилади ва шикастланади.
Трактор таъмирлашга келтирилганда, дастлаб кабинанинг ташқариси ювилади, шу пайтнинг узида у дастлабки назоратдан ҳам ўтади. Бунда кабинани қисмларгага ажратилган қисмлари яхшилаб кўрикдан ўтказилади. Уларга кабинанинг ички қопламаси, ойнаси, арматураси, декоротив ўрнатмалари ва бошқалар киради. Кабиналар махсус мосламалар билан жиҳозланадиган электротелферлар, кран-балкалар, дастаки ва механизациялашган таллар ва бошқа юк кўтариш механизмларида демонтаж қилинади.
Ифлосликлардан яхшилаб тозалаш учун ички қопламаси, пол олингандан сўнг кабина қайтадан ювилади, сўнг кабина узел ва деталларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |