Тошкент Давлат техника


-БОБ. техник хизмат кўрсатиш ва Таъмирлаш жараёнларининг кўрсаткичларини



Download 0,6 Mb.
bet2/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

1-БОБ. техник хизмат кўрсатиш ва Таъмирлаш жараёнларининг кўрсаткичларини
ҳисоблаш


1.1. Сервис корхонасида бажариладиган техник
хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш
жараёнининг иш ҳажми
Техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнининг иш ҳажми машина - трактор пакида фойдаланиладиган машиналар бўйича берилган дастлабки маълумотларга асосланиб тракторларнинг ўртача тортиш синфи, автомобилларни ўртача юк кўтарувчанлиги, комбайнларнинг ўртача иш унуми аниқланади. Ушбу жараён машина - трактор пакида тракторлар мисолида қуйидаги кетма-кетликда аниқланади:
кН.
Ҳисобланган ўртача тортиш тортиш кучига яқин бўлган трактор танланади. Кейинги ҳисоблар эса танланган трактор кўрсатгичлари бўйича олиб борилади.
Тракторнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даврийлиги трактор паркининг янгилик даражасига, улардан фойдаланиш иқлим шароитига боғлиқ.
Тракторлардан фойдаланиш кўрсатмасига мувофиқ уларнинг техник хизмат кўрсатиш даврийлиги: ТХК-1 да 125 мото-соатни, ТХК-2 да 500 мото-соатни, ТХК-3 да 1000 мото-соатни ва жорий таъмирлашда эса 1920 мото-соатни ташкил қилади. Капитал таъмирлашда даврийлиги тракторнинг конструктив хусиятларига асосланиб меъёрий ҳужжатлардан аниқланади.
Трактор паркининг янгилик даражасига, улардан фойдаланиш иқлим шароитига боғлиқ бўлган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва тъмирлаш даврийлиги қуйидаги формуладан аниқланади:

Бунда К-машинанинг техник ҳолатини ҳисобга олувчи коэффициент, агар машинадан капитал таъмирлашдан сўнг фойдаланилаётган бўлса К=0,9 (Янги ва капитал таъмирлашдан ўтмаган машиналар учун К=1); Кi-ишлатишдаги иқлим шароитини ҳисобга олувчи коэффициент, иссиқ иқлим шароити учун Кi=0,95; ПiТХКТ -кўзда тутилган ТХК ва таъмирлашнинг даврийлиги.
Ҳисобланган ТХК ва таъмирлаш даврийликлари бир-бирларига нисбатан карали қилиб яхлитланади.
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даврийлигини бўйича ҳисобланган маълумотларга асосланиб машинанинг охирги ТХК ва таъмирлашдан кейинги ишлаган соатлари аниқланади.
Режалаштирилаётган йилга ҳар бир капитал таъмирлашдан ўтган ва ўтмаган машиналар учун ТХК ва таъмирлашлар сонини аниқланади, бунда машинанинг бир йиллик ишлаган вақти корхонанинг машинадан фойдаланиш вақтидан аниқланади.
Машинага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун меҳнат сарфи қуйидаги ифодадан аниқланади:
ТТХК,т=NТХК,тtТХК,т,
бунда NТХК,т- техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларининг йиллик сони; tТХК,т- бир машинага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини учун сарфланган меҳнат сарфи меъёри, ишчи-соат.
Тракторига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун меҳнат сарфи меъёри кўрсатма маълумотларидан олинади.
Сервис хизмат кўрсатиш устахоналари одатда ТХК ва ЖТ дан ташқари ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ишларини ва асосий ишлаб чиқаришнинг буюртмаларини ҳам бажаради. Бундай ишлар ТХК ва ЖТ ишлари ҳажмининг 16-24% ни ташкил қилади. Жорий таъмирлашдаги ушбу меҳнат сарфи қўшимча равишда қуйидаги ишларни бажаришга сарфланади, жумладан электротехник ишлари учун 25%; механик (дастгоҳда бажариладиган) ишлар 10%; чилангарлик (агрегат) 30%; темирчилик 2%; пайвандлаш 15%; тункачилик 8%; дуродгорлик 10%.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish