Тошкент Давлат техника


Поршенларни, цилиндр гилзаларни текшириш ва алмаштириш



Download 0,6 Mb.
bet14/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Поршенларни, цилиндр гилзаларни текшириш ва алмаштириш. Поршен ариқчаси ва поршен этаги каттароқ ейилишга эга бўлганда алмаштирилади. Янги ҳалқа ва ариқча орасидаги тирқиш 0,3 мм бўлганда, поршен юқори ўлик нуқтада бўлса пошеннинг этаги ва цилиндр ўртасидаги тирқиш 0,4 мм бўлишига рухсат этилади.
Гилзаларнинг ишчи сиртларини ейилиши диаметр бўйича 0,2 мм дан ортиқ бўлса улар алмаштирилади. Поршенлар ва гилзалар комплект бўйича, ўлчамига ва деталларнинг массасига қараб алмаштирилади. Шуни назарда тутиш керакки, поршенлар АЛ – 10В ва АЛ – 25 қотишмалардан ясалади. АЛ – 10В қотишмасининг чизиқли кенгайиш коэффициенти АЛ – 25 га қараганда каттароқ, шунинг учун ҳам АЛ – 10В қотишмасидан ясалган поршенлар АЛ-25 қотишмасидан ясалган поршенга қараганда ўртача 40 мкм кичик қилиб ясалади.
Подшипниклар поршен бармоғи ўтирадиган бобишка тешигининг диаметри бўйича оқ ва сариқ бўёқ билан белгиланган икки гуруҳга бўлинади. Бўёқлар бармоққа ва поршен бобишкасининг ташқи сиртига суртилади. Ҳар бир гуруҳдаги бармоқ ва поршен бобишкаси ўртасидаги таранглик 0,001 – 0,0013 мм чегарасида бўлиши керак.
Гилзани блокка ўрнатилаётганда унинг учини блок сиртидан чиқиб туриши текширилади. Агар у 0,13 мм дан катта бўлса гилза деформацияланади, бунинг натижасида компрессия камаяди, двигателнинг қуввати пасаяди ва цилиндр – поршен гуруҳи деталларнинг ейилиши тезлашади.
Буртикни чиқиб туриши етарли бўлмаган ҳолларда ҳам компрессияни ёмонлашуви ва қистирмани куйиши содир бўлади.
Янги гилзалар ўрнатилганда цилиндрлар блокидаги резинадан ясалган зичловчи ҳалқа ҳам алмаштирилади.
Шатун ва ўзак подшипникларининг вкладишларини текшириш ва алмаштириш. Ўзак ва шатун подшипник-ларининг меъёрдан кўп ейилганлик белгиси бўлиб, тирсакли валнинг турли айланишлар частотасида блокнинг пастги қисмида яхши эшитиладиган металл товушидаги таққиллашлар, ҳамда мой магистралидаги мойнинг босимини рухсат этилган даражадан пасайиши ҳисобланади.
Янги двигателда шатун подшипникларидаги тирқиш 0,085 – 0,140 мм, ўзак подшипникларда эса 0,104 – 0,160 мм атрофида бўлиши лозим. Вал бўйнининг овваллиги 0,06 мм бўлганда шатун подшипниклардаги рухсат этилган тирқиш 0,25 мм, ўзак подшипникларида бўйиннинг овваллиги 0,08 мм дан катта бўлмаганда эса тирқиш 0,30 мм гача бўлади. Янги двигателда тирсакли валнинг ўқ бўйича люфти 0,110 – 0,385 мм чегарасида, ишлатишдаги двигателларда эса ушбу люфт 0,60 мм гача бўлиши, шатунларни шатун бўйинлари бўйича силжиши эса 0,18 – 0,44 мм гача рухсат этилади.
Ўзак подшипниклардаги тирқишни текшириш учун тирсакли вал ечиб олиниб, блокка вкладишли ўзак подшипникларининг қопқоқлари ўрнатилади. Ўзак подшипниклари қопқоғининг гайкалари динамометрли калит ёрдамида 200 –220 Нм момент билан қотирилади. Шатун подшипникларининг қотириш моменти эса 140-160 Нм атрофида бўлиши лозим.
Ўзак ва шатун подшипникларидаги меъёридан катта тирқишларни бартараф этиш учун вкладишлар алмаштирилиб, тирсакли валнинг бўйни таъмир ўлчами бўйича жилвирланади.
Зарур бўлган диаметрга эга бўлган вкладиш бўлмаса навбатдаги таъмир ўлчамини ўтказиб юбориш маън қилинади, чунки бу тирсакли валнинг ишлаш муддатини қисқаришига олиб келади. Бўйинлар жилвирлашланаётганда таъмир ўлчамининг юқорги чегараси ушлаб турилиши керак ва йўнишни бўйин диаметри бўйича текис амалга ошириш лозим, акс ҳолда кривошин радиуси ўзгариб қолиши мукин. Кривошип радиусини 0,08 мм дан кўпроққа ўзгариши ёниш даражасини пасайши ҳисобига двигателнинг қувватини камайишига ёки поршенни клапанга ва цилиндрлар каллагига урилишига олиб келади.
Бўйин радиусларининг кечиклашувини 5,5-6 мм чегарасида сақлаш керак. Бўйин радиусни янада кичиклашуви тирсакли валнинг мустаҳкамлигини пасайишига олиб келади.
Вал бўйинига якуний ишлов берилганда улар жилвирланади ва жилоланади, мой каналларидаги қирраликлар ўтмаслаштирилади.
Тирсакли вални цилиндрлар блокига ўрнатишдан аввал ўзак ва шатун бўйинлари дизел мойи билан мойланади.
Тирсакли вални ўрнатишда қуйидагиларга амал қилиш керак: шатунларнинг ўзак подшипниклари қопқоқларини дастлабки ҳолатини сақлаш, ўзак подшипникларнинг гайкаларини кетма-кет 2-3 уринишда қотириш, қотиришни ўрта бўйинлардан бошлаб, четкилари билан тугатиш; шатун подшипникларининг гайкаларини стопорлаш учун фақат янги шпилинтлар қўллаш талаб этилади. Вкладишларни мослаштирида уларни тоблаш ва қопқоқларининг тагини арралаш рухсат этилмайди.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish