3.2. Тақсимлаш механизмини ростлаш
Клапан стержени ва коромисло ургучи ўртасидаги тирқишни ростлаш. Тирқиш қиймати нотўғри ўрнатилганда клапанларни очилишининг бошланиши ва ёпилишининг охири ўзгаради, бу эса цилиндрларнинг ҳаво заряди билан тўлиши ва уларнинг ёниш махсулотларидан тозалашни ёмонлашади. Клапан ва коромисло орасида кичик тирқишни пайдо бўлиши клапанни ўриндиққа зич ўтирмаслиги оқибати ҳисобланади, бунинг натижасида сиқилган газларнинг сизиши клапан фаскаларининг куйиши содир бўлади. Ушбу тирқишни меъёр даражасидан ошиб кетиши клапанни ўтириш тезлигини ошиб кетишига ва уни тезроқ ейилишига сабаб бўлади.
Совуқ ҳолдаги двигателда тирқишларнинг қиймати киритиш клапанларида 0,40 мм, чиқариш клапанларида эса 0,45мм бўлиши лозим. Қиздрилган двигателда ушбу тирқиш камаяди: киритиш клапанида 0,35мм ни; чиқариш клапанида эса 0,4мм ни ташкил қилади.
Ишлатиш даврида газ тақсимлаш механизми детал-ларини ейилиши натижасида клапан механизмидаги тирқиш катталашади. Двигател 200-240 соат ишлагандан сўнг унинг қиймати рухсат этилган қийматлардан ошиб кетади. Шунинг учун ҳам ушбу вақтдан сўнг тирқишни текшириш, агар унга зарурият туғилса клапанни ростлаш талаб этилади. Ушбу тирқишни текшириш янги ва таъмирланган двигателда 60 соат ишлагандан сўнг амалга оширилади.
Клапан стержени ва коромислонинг ургучи ўртасидаги тирқиш қуйидагича ростланади: цилиндрлар каллагининг қопқоғи олинади; очгич ёки калит ёрдамида декомпрессия механизм қўшилади; тирсакли вални шундай айлантириш керакки биринчи цилиндрнинг клапанлари очилмасин ва ёпилмасин; маховик картерини ўрнатиш шпилкаси бураб киритилади ва у маховика тақалгунга қадар буралади; ўрнатиш шпилкасига босиб, тирсакли вал шундай айлантириладики, у маховикдаги тешикка кириб қолсин, маховикнинг ушбу ҳолатида биринчи цилиндрдаги поршен сиқиш тактининг охирида, юқори ўлик нуқтада бўлсин; декомпрессия механизм ўчирилиб, у шчуп билан текширилади, агар эҳтиёж туғилса биринчи цилиндрнинг коромислолари ургичи ва клапан стерженлари орасидаги тирқиш коромисло винти орқали ростланади. Биринчи цилиндр клапанлари ростлангандан сўнг, маховик картерини ўрнатиш шпилкаси бураб киритилади ва тирсакли вални ярим айланишга бураб, учинчи цилиндр поршени юқори ўлик нуқтага ўрнатилади, ушбу ҳолат сиқиш тактига мос келади; ундан сўнг эса учинчи цилиндрдаги клапанлар ростланади. Тирсакли валнинг кейинги ярим айланишларида тўртинчи, ундан сўнг эса иккинчи цилиндрларнинг клапанлари ростланади.
Ростлаш тугагандан сўнг цилиндрлар каллагининг қопқоғи жойига шундай ўрнатиладики, унинг кенг томони блокка қараган, ва блокдаги тешикка қистирмадаги тешик мос келиши лозим.
Клапанлардаги тирқишни ростлаш билан бир пайтда клапан сухарикларини клапан стерженига ва клапан пружинасини тарелка сиртига ётиш зичлиги ҳам текширилади. Сухарикларнинг туташиш жойидаги тирқиш 0,6 мм дан кам бўлмаслиги, бир сухарикни иккинчисига нисбатан чўкишидаги фарқ 0,3 мм дан ошмаслиги лозим. Сухарик четларини тарелка текислигига нисбатан чиқиб туриши 1 мм гача, уларнинг чўкиши эса 1,5 мм гача рухсат этилади.
Клапан пружинаси клапан стерженига нисбатан тебран-маслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |