Тошкент Давлат техника


К-700 русимидаги тракторларнинг узатмалар қутиси



Download 0,6 Mb.
bet23/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

К-700 русимидаги тракторларнинг узатмалар қутиси. К-700 русимидаги тракторларнинг узатмалар қутисини жорий таъмирлашда тарқатиш муфталари ва юк вали бошқариш юритмасининг етакловчи валининг, орқага ҳаракатни улаш юритмасининг носозлиги, оралиқ, юк ва тарқатиш валларининг четги гайкаларининг қотирилганлигини бўшаши билан боғлиқ бўлган носозликлар кўпроқ бартараф этилади, бундан зичловчи манжетлар орқали мой оқиши бартараф ҳам этиш истисно эмас.
Узатмалар қутисини иш қобилятини бузилишига олиб келувчи асосий сабабларга унинг гидравлик тизимининг носозликлари, ҳамда трактордан нотўғри фойдаланиш ва унга сифатсиз техник хизмат кўрсатиш натижасида содир бўлади.
Ушбу сабабларга кўра етакланувчи ва етакловчи дисклар ва сиқувчи диск, резинадан ясалган зичловчи манжетлар, зичловчи ҳалқалар, етакланувчи ва етакловчи барабанларнинг шлицалари, етакловчи валнинг подшипниклари ейилиш натижасида яроқсиз ҳолатга ўтади.
Мойда ифлослантирувчилар ва механик аралашмалар йиғилганда етакловчи вал деталлари жадалроқ ейилади.
Узатмалар қутисининг гидравлик тизимидаги мой босимининг пасайиши натижасида фрикцион муфтларнинг дисклари бир ёки бинеча узатмаларда шатаксирайди, жадал ишқаланади, қаттиқ қизийди ва деформацияланади. Юқори температура таъсирида резина зичловчи манжетлар, четги зичловчи ҳалқалар ишдан чиқади. Улар ўз эластикликларини йўқотади, кўп ҳолларда ёрилади ва йиртилади.
Етакловчи вал деталларини жадал ейилиши натижасида узатмалар қутисининг гидравлик тизими мойида механик аралашмаларнинг, ишқаланиш муфталарининг ва четки зичловчиларнинг, қўзғолучан муфталарнинг, шестерняларнинг, тормоз-синхронизаторнинг колодкалари, қайта улаш вилкаларининг ейилиш махсулотларини йиғилиши содир бўлади.
Бир пайтнинг ўзида мойни фрикцион муфталарининг ишқаланиш дисклари билан туташувда бўлиши, уларни оксидланишга ва термик бўлинишига сабаб бўлади. Бундай аралашмалар қора ёки тўқ кулранг рангда бўлиб, етакловчи вал деталларининг оралиғида тўпланади. Бунинг сабаби шундан иборатки, узатмалар қутиси валининг айланишлар частотаси, дизел тирсакли валининг айланишлар частотаси яқинлашганда, мой ушбу оралиқда сепарацияланади. Чўкма заррачалари фрикцион муфта деталларининг ички сиртига, мой йўлларининга ўтириб қолади ва улар узатмалар қутисининг мой тозалаш филтирининг қайта ўтказиш ва редукцион клапанларини бекитиб қўяди.
Мой йўлларини ифлосланиши натижасида мойни фрикцион муфталарни етакланувчи барабанларига подшипникларига узатилиши камаяди, натижада уларда жадал ейилиш содир бўлади.
Узатмалар қутиси ишлаганда муфталардан биротаси сирпанса, етакловчи вал муфтасини юқори юклама билан ишлашига олиб келади, бу эса узатмалар қутисининг редуктор қисмида ва бошқариш механизмида носозликлар келтириб чиқаради.
Дизел ишлаганда ва узатмаларни алмаштириш ричаги нейтрал ҳолатда бўлганда етакловчи вал муфталардан бирортаси сирпанса, тормоз-синхронизаторнинг колодкалари кучли ейилишга учрайди. Бундай ҳолат трактор тўхтаб турганда, дизел ишлатилганда пайдо бўлади.
Тормоз-синхронизаторнинг деталларини тезда ишдан чиқишининг сабабларидан бири тракторни шатаклашда қўлланиладиган услубларнинг нотўғрилигидир. Масалан, К-700А трактори учун узатмаларни алмаштириш ричаги «Нейтрал при остановке» ҳолатига бўлганда. Тракторни бундай шатаклашда тормоз-синхронизаторнинг колодкаси фрикцион муфтанинг барабанини, оралиқ вал ва у билан боғланган бошқа узатмаларни ҳам тормозлайди. Шунинг учун колодка қизийди ва ейилишга учрайди, юқори ҳароратдан эса зичловчи ишдан чиқади.
Ўз навбатида тормоз-синхронизаторларнинг ёмон ишлаши узатмаларни қийин уланишига ва юк ва тарқатиш валларининг тишли муфталари тишларинини ейилишига олиб келади, чунки узатмалар қайта уланганда узатмалар қутисининг валлари тўлиқ тўхтамайди. Қотиришни бўшаши натижасида оралиқ, юк ва тарқатиш валларининг чека гайкалари резбаларининг ўз-ўзидан очилиб кетиши ва уларни узилиши натижасида валларнинг ўқ бўйича силжиши содир бўлади. Бунинг натижасида юк ва тарқатиш валларининг тишли муфталари юклама таъсирида тўлиқ уланмайди ва ўз-ўзидан ажралиб кетади.
Тарқатиш валининг гардишларининг қотириш гайкаларини бўшаши ва қотириш гайкаларини буралиши кардан валларининг юқори тебранишига, карданларни узатмалар қутиси корпусига тегишига ва карданларни ишдан чиқишига ва узатмалар қутисини корпусига ишқаланиб ўтиши ва корпуснинг кардан тегиб ўтган жойларида дарзларни пайдо бўлишига олиб келади. Тақсимлаш валининг тишли муфталари ўз-ўзидан ажралиши, ҳамда тишли муфталардаги фиксатор ва фиксатор ости ўйиқларининг сферик сиртларини ейилиши натижасида содир бўлади.
Тақсимлаш валининг уловчи тишли муфталари вилкасидаги сухарларни ейилиш ва уларни тушиб қолиш ҳоллари учрайди.
Узатмалар қутисининг редуктор қисмида, юқорида санаб ўтилган носозликлардан ташқари, юк ва оралиқ валларининг, илашмадаги шестернялар тишларининг цементацияланган қатлами ҳамда юк валининг шестернялари билан илашмада бўлган тарқатиш валининг етакланувчи шестерняларини бузилиши дамба-дам учраб туради.
Насос юритмасидаги носозликлар конусли редукторнинг подшипникларини ейилиши ва бузилиши, узатмалар қутисининг мой насоси юритмасининг валигидаги шлицаларнинг ейилиши ва синиши натижасида содир бўлиши мумкин.
Узатмалар қутисини бошқариш механизмида қуйидаги носозлик пайдо бўлиши мумкин: бир пайтнинг ўзида орқага ҳаракат ва юк валининг режимларидан бирортасига уланиб қолиши. Бунинг сабаби йўналтилтирувчининг қотириш винтларини бўшаб кетиши.
Бу ҳолда юк валининг узатмаларини ва орқага ҳаракатни улаш ричаги белгиланган йўналишда, планка кесикларида ҳаракатланмасдан, ихтиёрий равишда четга силжиши содир бўлади.
Бунда ричагнинг пастги учи, нейтрал ҳолатга қайта уланмасдан ёки валикларнинг ариқчасидан чиқиб кетиши мумкин.
Агар трактор узатмалар қутисининг ҳолати уни капитал таъмирлашга юборишни талаб қилмаса, у фойдаланиш жойида таъмирланганда, у чиқариб олинади мойи тўкилгандан ва ювилгандан сўнг, стендга ўрнатилади, қопқоқнинг қотиригичлари бўшатилиб, еткловчи вал чиқариб олинади.
Узатмалар қутиси етакловчи валининг биринчи ва тўртинчи узатмаларидаги четки зичловчиларини, узатмалар қутисини трактордан туширмасдан унинг ўзида алмаштириш мумкин. Бунинг учун ушбу узатмалардаги босим пасайганда, кабина туширилмасдан етакловчи валнинг олдинги ёки орқа таянчларни қопқоғи олинади ва четки зичловчиларнинг ейилган қисмлари алмаштирилади. Бир пайтнинг ўзида етакловчи валдан мой ўтказгичлари ҳам чиқариб олинади, улар ювилади ва мой ўтказгичларнинг яроқсиз зичловчи ҳалқалари алмаштирилади.
Кўпчилик узатмалар қутиси етакловчи валлардаги носозликлар туфайли таъмирланади. Шунинг учун ҳам узатмалар қутисини таъмирлаш постида етакловчи вални таъмирлаш ва уни синаш иш жойлари кўзда тутилиши лозим.
Етакловчи вал ОР-13800 стендида бўлакларга ажратилади, унинг ўрнига масус мосламалардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Етакловчи вал бўлакларга ажратилгандан сўнг, унинг деталлари нуқсонлари бўйича сараланади. Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, унда ейилиш натижасида ишдан чиқувчи деталлар подшипниклар ва фрикцион муфталарнинг дискларидан иборат. Дарзлар, синиқлар, тишлари уваланган, деформацияланган, ҳалқасимон ейилган дисклар, катта ейилишга эга бўлган деталлар қаторига киради. Агар етакланувчи дискларнинг қалинлиги 2,8 мм дан, етакловчи дискларнинг қалинлиги 3,4 мм дан кам бўлса, улар яроқсиз ҳисобланади. Ейилган подшипниклар алмаштирилади, етакловчи ва етакланувчи дискларнинг, ўлчамлари ишлатиш шароити бўйича рухсат этилган чегарада бўлса улар ейилиш даражаси бўйича икки гуруҳга ажратилади:
биринчи гуруҳдаги етакловчи дискларга (янги дискларнинг ўлчамлари 36-0,08 мм) қалинлиги 3,5 мм дан кам бўлмаган, иккинчи гуруҳга эса қалинлиги 3,4 мм дан кам бўлмаган дисклар киради;
бинчи гуруҳдаги етакланувчи дискларга қалинлиги 2,9 мм дан кам бўлмаган, иккинчи гуруҳга эса қалинлиги 2,9 мм дан кам бўлган дисклар киради.
Биринчи гуруҳдаги етакловчи, етакланувчи дисклардан биринчи ва иккинчи гуруҳ етакланувчи дискларини йиғиш мумкин, иккинчи гуруҳдаги етакловчи дискларни эса фақат етакланувчи дискларнинг биринчи гуруҳи билан йиғиш мумкин. Бунда йғилган пакетнинг умумий қалинлиги 34,6-36 мм чегарасида бўлиши лозим. Йиғилган пакет дискларининг қалинлиги бир-бирларидан 0,1 мм дан ортиқни ташкил қилмаслиги лозим, яъни муфталар бир хил қолдиқ ресурсга эга бўлган дисклардан йиғилади.
Етакловчи вални йиғиш фрикцион муфталардан бошланади. Бунинг учун ОР-13954 стендидан фойдаланилади. У бўлмаган ҳолларда эса, унга ўхшаш мослама ясалади. Мосламанинг асоси узатмалар қутисининг етакловчи валининг фрикцион муфтасини етакланувчи барабанидан ясалади. Унинг марказида тешик бўлиб, унда пневматик цилиндрнинг штоги ҳаракатланади. Қулайликни таъминлаш учун унинг асосига ўқлар ўрнатилган бўлиб, улар мослама конштейнлар даги тешикларга нисбатан айланиши мумкин. Цилиндр штоки билан золотник хилидаги пневматик кран ёрдамида бошқарилади.
Фрикцион муфта (барча узатмалар учун) қуйидагича йиғилади. Мослама нинг асосига етакловчи барабан, етакланувчи ва етакловчи дисклар стакан ва пружиналар ўрнатилади. Муфтани йиғишда етакловчи барабан ва сиқувчи дисклардаги тешик дискдаги етакловчи, ҳамда етакловчи дискларнинг тишларидаги кесик бир-бирларига тўғри келиши лозим. Ҳаво кранини даста билан бошқаришда, пневматик цилиндирнинг штоги юқорги ҳолатга ўрнатилади, сиқувчи диска устқўйма, шток тешигига эса бармоқ 6 ўрнатилади Пневматик цилиндрнинг штогини пастга силжитиб, пружина ва дисклар пакети сиқилади. Агар пакетлар қалинлиги рухсат этилган чегарада бўлса, йиғилган муфтани икки дона монтаж болтлари билан тортиб қўйилади, ундан сўнг цилиндр штоги кўтарилиб, муфта мослама асосидан ажратиб олинади.
Муфтани йиғишда турли модификацияга эга бўлган дисклар билан комплектлаш тавсия этилмайди, етакловчи дискларга, фақат етакланувчи дисклар пакетлари билан жуфтланади. Жуфтланган етакланувчи дисклар ўрнатилганда уларнинг етакловчи дискларга тегиб турган томонлари қизийди ва ейилади. Етакланувчи дискларнинг бир-бирларига тегиб турган томонлари қизимайди ва ейилмайди, чунки улар ўртасида ишқаланиш кучи ҳосил бўлмайди. Бундай ҳолат ушбу дискларда тарелкасимон нотекислик ҳосил бўлишига олиб келади.
Ишлаган дисклардан йиғилган пакетнинг умумий қалинлиги 34,5 мм дан кам бўлмаслиги, янги диск ўрнатилган барча муфталарда уларнинг қалинлиги 35,6 мм дан кам (36 мм дан ортиқ) бўлмаслиги керак. Етакловчи вал ОР-13758 стендида йиғилади.
Муфта зичловчиларининг герметиклигини ва носозликларини аниқлаш учун етакловчи вал КИ-13805 стендида мосланади гидравлик синовдан ўтказилади.
Етакловчи вал фрикцион муфталарини синаш учун стенд таянчларига ўрнатилади ва сиқувчи болтлар билан қотириб қўйилади. Таянч сиқувчилари бир пайтнинг ўзида мой берувчи трубкалари билан бирлаштирилган. Сиқувчи вал таянчларини бирлашган жойларини зичлаш учун резинадан ясалган зичловчи ҳалқа ўрнатилади. Синашдан аввал валнинг қопқоғи ва чап ва ўнг таянчлари болтлар билан сиқилади.
Стенднинг электр двигатели уланиб, тақсимлагичнинг дастаси билан мой барча узатма муфталарига узатилади. Муфтани текшириш пайтида стенд магистралидаги мойнинг температураси 40-50ºС бўлганда босими 0,85±0,1 МПа бўлиши лозим.
Стенднинг гидравлик цилиндри вал гардиши билан бирлаштирилади. Синалаётган муфтага мой берилади ва стенднинг гидравлик цилиндри билан етаклавчи вал гардишини буришга ҳаракат қилинади. Гидравлик цилиндрдаги мойнинг босими 2,0 МПа бўлиши, бунда ҳар бир муфта билан бериладиган буровчи момент 2,5 кН·м дан кам бўлмаслиги лозим, яъни етакловчи вал гидравлик цилиндрнинг тормозловчи таъсири билан айланмаслиги керак. Агар вал буралса, уни сифатсиз йиғилганлигидан дарак беради, яъни бунда фриксион дискларнинг қийшайганлигини ёки ушбу узатмага мойни бериш тешигини қисман ёки тўлиқ ёпилганлигини кўрсатади.
Етакловчи вал текширилганда ва аниқланган носозликлар бартараф этилгандан сўнг узатмалар қутисига ўрнатилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish