Тошкент Давлат техника


-Маъруза Трансмиссия агрегатларини ростлаш ва



Download 0,6 Mb.
bet21/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

5-Маъруза
Трансмиссия агрегатларини ростлаш ва
таъмирлаш технологияси
5.1. Илашиш муфтаси
Илашиш муфтаси дизелни трансмисия билан вақтинчалик ажратиш ёки равон қўшилиши учун хизмат қилади ва у қуйидаги схемада бажарилган: маховик-етакчи диск, қисувчи ва таянч дисклар, қисувчи пружиналар, сиқувчи ричаглар, сиқувчи подшипник, илашмани бошқариш механизми.
Илашиш муфтаси, унинг юритмасининг носозлиги сезиларли даражада трактор агрегатининг иш унумдорлигига, бутун трансмисиянинг техник ҳолатига таъсир кўрсатади.
Илашиш муфтасининг шатаксираши ёки илашиш муфтасини тўлиқ ажратмаслиги, узатмалар қутиси ва етакчи кўприк деталларининг синиши ва жадал ейилишига олиб келади.
Илашиш муфтаси носозлигини бартараф қилишда бўлакларга ажратиш-йиғиш операцияларини ўтказишда катта вақт ва меҳнат сарфланади, айрим ҳолларда дизелни ечиб олишга ҳам тўғри келади, бўлакларга ажратиш жараёнига махсус технологик жиҳозлардан таглик, тутгич ва бошқалар ишлатилади.
Дизелларнинг илашиш муфтасининг техник ҳолатини, ундаги носозликларнинг қатор аломатларига асосланиб ҳам аниқлаш мумкин.
Айниқса юклама ошганда илашиш муфтасида одатдан ташқари шовқин ва тақиллашлар пайдо бўлиши, узатмаларни улашда қийинчиликларни содир бўлиши, илашиш муфтасини шатаксираши, унинг деталларини ейилганлигини ва бузилганлигини кўрсатади.
Муфта тепкиси босилганда унда вужудга келадиган кучли шовқин ва чийиллаш, сиқувчи подшипникнинг ишдан чиққанлигини ёки унда мойнинг йўқлиги оқибатидир.
Муфтанинг нотўғри ростланиши, яъни сиқувчи подшипник ва қайтарувчи ричаг орасида тирқиш бўлмаганда, подшипникни доимо айланиб туришга, бу эса ўз навбатида уни қизишига, ундан мойнинг оқишига ва уни яроқсиз ҳолатга ўтишига олиб келади.
Кўп ҳолларда қайтарувчи ричагларнинг учларини куйиши ва ейилиши кузатилади, бунинг сабаби унинг подшипник билан туташувида поналаниб қолишида содир бўладиган қуруқ ишқаланишдир.
Сиқувчи диск пружиналарининг юритмасини нотўғри ростланиши муфта дискларининг шатаксираши, тракторнинг тортиш кучининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Етакланувчи дисклар эгилади, уларнинг устқўймаси ейилади. Сиқувчи дискнинг ишчи юзасини юқори ҳаротатгача қизиши натижасида уни қизғиш ранга кириши ва унда дарзлар пайдо бўлиши мумкин.
Тирсакли валнинг ёки узатмалар қутиси валининг зичлагичлари орқали дисклар сиртига мой тўкилиши натижасида, муфта шатасираши мумкин.
Етакчи дискларнинг эгилиши ёки қайтарувчи ричагларнинг нотўғри ростланиши натижасида узатмаларни алмаштиришда қийинчилик содир бўлади. Узатмаларни алмаштиришдаги қийинчилик сиқувчи дискнинг қийшайиши натижасида содир бўлади. Илашиш муфтасини қийин ажралиши етакланувчи диск гупчаги шлицаларининг илашма вали шлицаларини емирилиши натижасида уларнинг поғонали ейилиши туфайли содир бўлиши мумкин.
Муфтани қисмларга ажратиш билан бир пайтда носозликларни бартараф этиш мақсадида, яроқсиз деталларни таъмирланганига ёки янгисига алмаштириш мақсадида улар техник экспертизадан ўтказилади.
Барча дизелларда илашиш муфтасини ечиб олишдан аввал маховикка махсус технологик болтлар ўрнатиб қўйилади, улар сиқувчи пружиналарни дастлабки сиқилишини таъминлайди.
Илашиш муфтасини қисмларга ажратишда кожух ва сиқувчи дискларга белги қўйилади, ушбу белгилар йиғишда бирикма ҳосил қилувчи деталларни бир-бирларига нисбатан тўғри жойлашишини таъминлайди ва илашиш муфтасининг бошланғич балансировкасини сақлайди. Муфтани бўлакларга ажратишда куч винти ва илашиш муфтаси корпусини сиқиб турувчидан иборат бўлган махсус мосламалардан фойдаланилади.
Фрикцион устқўймалар алмаштирилгандан сўнг чўктирилган парчин михларининг каллаги устқўйма текислигидан 2 мм дан кам бўлмаслиги керак. Устқўймалар диск сиртига зич ўтириши лозим, бунда нозичлик 0,1 мм дан катта бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. Устқўймалардаги парчин михлар атрофида радиал дарзларга рухсат этилади, дарзлар диск четига ва қўшни парчин мих тешиклари билан туташмаслиги талаб этилади.
Сиқиш дискининг ҳолати кўрикдан ўтказилганда унинг таянч текислигидаги ҳалқасимон ариқчаларнинг чуқурлиги 0,2 мм дан, дарз тўрнинг куйиш излари ёйилиши юзанинг 40% дан ошмаслиги мақсадга мувофиқ. Сиқувчи дискнинг ишчи юзаси жилвирлаш билан тўғриланади ёки ейилиш излари йўқолгунга қадар йўнилади ва майда жилвир қоғозида яхшилаб тозаланади.
Муфтани двигателга ўрнатишдан аввал у махсус мосламада йиғилади, бунда сиқувчи дискнинг пружинаси сиқиб турилади. Қотириш болтларини ўрнатишдан аввал маховик подшипнигининг ички ҳалқасига технологик вал ўрнатилади, бу етакловчи дискларнинг шлицали тешикларини ўзаро тўғри ўрнатилишини ва маховик ўқи ва тирсакли валнинг ўқдошлигини таъминлайди.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish