5.2. Узатмалар қутиси
Ғилдиракли тракторларнинг
узатмалар қутиси
0,6-1,4 тортиш синфига эга бўлган тракторларнинг узатмалар қутилари конструктив жиҳатдан ўхшаш бўлганлиги сабабли, уларнинг ишлаши жараёнида содир бўладиган носозликлари ҳам кўп жиҳатдан ўхшаш. Уларда қуйидаги асосий нуқсонлар содир бўлади: ўз-ўзидан узатмадан ажралиш, узатмаларга қийин уланиш, юқори даражадаги шовқин ва тақиллашни пайдо бўлиши. Узатмалардан ўз-ўзидан ажралиши шестерняларнинг ва тишли муфталарнинг тишларини ейилиши ва синиб тушиши, фиксаторларнинг ва узатмаларни алмаштириш валиклардаги чуқурчаларни ейилиши, фиксатор пружиналарининг эластиклигини йўқотилиши, қайта улаш вилкаларининг, кулисаларнинг, сирпанувчи шестерняларнинг ва тишли муфталарнинг ишқаланиш сиртларини ейилиши. Узатмаларни қийин уланиши ва уларни гижиллаб уланиши илашиш муфтасини тўлиқ узилмаслиги билан бир қаторда (МТЗ-80 тракторларида) тормозокнинг ростланиши бузилганда блокировка механизмини нотўғри ишлаши. Узатмалар қутисида юқори даражадаги шовқин ва тақиллаш валларнинг подшипникларини ейилиши, уларни корпусга ўтириш жойларини ейилиши, валларнинг ўқдошлигини бузилиши, картердаги мойнинг етарли бўлмаслиги, деталларнинг дарз кетиши синиши кабилар натижасида содир бўлади.
Ушбу носозликлар нафақат механизм деталларини толиқишдан ейилиши натижасида. ҳамда нотўғри фойдаланиш, техник хизмат кўрсатишни ўз вақтида ўтказмаслик жорий ёки капитал таъмирлашда техник шартларга риоя қилмаслик натижасида ҳам содир бўлади.
Подшипникларни ва шестерня тишларининг қалинлиги бўйича катта миқдордаги ейилиши узатмалар қутисининг картерига қуйилган мойни абразив заррачалар билан ифлосланиши ва уларни мойга нозичликлар орқали тушишига олиб келиши мумкин.
Шестерня тишларини уланиш томонидан синиши ва бузилиши илашиш муфтасини ноаниқ ростланиши ва узатмаларни нотўғри қайта улаш, илашиш муфтасининг валининг тормозогини ростланишини бузилиши натижасида содир бўлади. Шестерня тишларининг толиқишдан уваланиши шестерня жуфтликлари нотўғри илашмага кирганда, уларни тўлиқ уланмаслиги, конус шестернялар жуфтлигини аниқ ростланмаслиги натижасида тезлашади. Ишлатиш даврида ғилдиракли тракторларнинг узатмалар қутисидаги қатор носозликларини тракторнинг ўзида бартараф этиш мумкин.
МТЗ-80 трактори мисолида узатмалар қутисида содир бўладиган носозликларни асосий сабабларини, аниқлаш ва бартараф этиш усуллари кўриб чиқамиз.
Агар трактор ишлаётганда узатмалари алмаштирилаётган шестерняларнинг гижиллажи эшитилса, илашиш муфтасининг юритмасини нотўғри ростланганлигини, унинг дискларини ейилганлигини ёки тормозокнинг фрикцион дискларини ва вилка ва тормозокни қайтаргичининг цапфасини сиртларининг ейилганлигидан дарак беради. Илашиш муфтаси ростлангандан ёки носозликлар бартараф этилгандан сўнг шестерняларнинг ғижиллаши бартараф бўлмаган ҳолларда тормозокни бошқариш механизми ростланади. Уни ростлаш пружинанинг таранглигини меъёр даражасига келтиришдан иборат. Ростланган тормозкининг бошқариш механизмида сиқилган пружина 31-32 мм узунликка эга бўлиши лозим. Агар бунда носозликни бартараф этиш имкони бўлмаса, унда кабинанинг таги ва илашиш муфтаси корпусининг юқорги туйнугининг қопқоғи ва пасайтирувчи редуктор олиниб, тормозок дискларининг устқўймаларинг қалинлиги, қайтаргич цапфаси ва улаш вилкаси орасидаги тирқиш ўлчанади. Тормозокнинг етакловчи диски унинг устқўймаларининг қалинлиги 1,5 мм дан, қайтаргич ва улаш вилкаси орасидаги тирқиш 2,2 мм дан кичик бўлса, улар алмаштирилади. Бунинг учун трактор остови ажратилади ва итариб чиқарилади, бунда илашиш муфтаси корпуси узатмалар қутисидан узилиб, пасайтирувчи редукторни бошқариш механизмининг қопқоғи олинади, технологик болтлар, илашиш муфтасининг вали, сиқиб чиқарилади ва тормозокнинг етакловчи диски алмаштирилади.
Пасайтирувчи редуктори поғоналарини алмаштириш ричагининг эркин йўлини катталиги тишли муфта алмаштириш вилкасининг ейилганлигини кўрсатади. Буни бартараф этиш учун кабинанинг таги ва пасайтирувчи редукторни бошқариш механизмининг қопқоғи олинади, вилка узилади ва унга тишли муфтанинг ариқчаси ўрнатилиб тирқиш ўлчанади. Агар тирқиш 3 мм дан катта бўлса, унда муфта ва вилка алмаштирилади, тишли муфтани алмаштириш учун остов сурилиб, илашиш муфтаси корпуси узатмалар қутисидан узилади.
Узатмаларни қайта улаш ричаги эркин йўлининг катталиги, шестерняларни илашмадан тўлиқ чиқмаслиги, узатмага ўз-ўзидан уланиб қолиши узатмаларни кулисани қайта улаш вилкаси, сирпанувчи кореткаларини, вилкаларнинг сиртларини ейилганлигидан, фиксатор пружиналари эластиклигини йўқотганлигидан дарак беради.
Қайта улаш механизми олингандан сўнг, узатмаларни қайта улаш ричаги учлигида ейилиш мавжудлиги вилкаларнинг бўйин қалинликларини, унинг қамров кенглигини, қайта улаш планкалари орасидаги тирқишни, узатмаларни қайта улаш механизми деталларининг рухсат этилган ўлчамлари техник талабларига мувофиқ текширилади. Агар ричаг учлигида ейилиш излари аниқланса у алмаштирилади. Вилкалар бўйинларининг қалинлиги 8,2 мм дан кам бўлганда алмаштирилади. Қайта улаш планкалари орасидаги тирқиш 0,3-1,6 мм чегарасида бўлиши лозим.
Агар носозлик биринчи узатмага ва орқага ҳаракат уланганда содир бўлса, ён томонидаги қопқоқ, ундан сўнг эса қайта улаш вилкаси олинади. Агар ейилиш излари аниқланиса ва улар ўлчанганда вилка бўйинларининг қалинлиги 8,0 мм дан кичик бўлса, биринчи ва орқага ҳаракат узатмаларининг вилкаси алмаштирилади. Шу билан бир қаторда қайта улаш ва сирпанувчи кореткаларнинг ҳам техник ҳолати текширилади. Бунинг учун вилка чиқариб олинади ва навбатма-навбат уларни мос келувчи сирпанувчи кареткаларининг ариқчаларига қўйиб, улар орасидаги тирқиш текширилади, бунда тирқишнинг қиймати 1,5 мм дан ортиқ бўлса, вилка янгисига алмаштирилади.
Шестернялар блоки ариқчаларининг кенглиги 10,8 мм дан ортиқ бўлса улар алмаштирилади.
Узатмалар қутисида бегона шовқинларни пайдо бўлиши, корпуснинг алоҳида участкаларини ҳаддан ташқари қизиши, узатмалар кутиси валининг подшипникларини бузилганлигини ёки поналаниб қолганлигини кўрсатади.
Ушбу нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида, узатмалар қутисидан мой тўкилади, кабинанинг таги ва узатмалар қутисининг қопқоғи, агар зарурият туғилса ёнаки қопқоқлар ёки тарқатиш қутиси олинади. Шундан сўнг монтаж ломи билан текшириш учун қулай бўлган валлар буралади, бунда унга ўқ ва радиус йўналишларида таъсир кўрсатилади. Бунда подшипник ҳалқалари ўз уяларида айланмаслиги, валларда эса силжишлар билинмаслиги лозим. Подшипникларда ва уларни ўтириш жойида ейилиш излари, валнинг енгил силжиши аниқланса, узатмалар қутиси трактордан ечиб олинади бўлакларга ажратилади, бунда ейилган подшипниклар алмаштирилади.
Агар ташқи назорат натижалари бўйича қўлда сезиларли даражадаги тирқиш аниқланмаса, иккиламчи вал подшипникларидаги ўқ бўйича тирқиш индикаторда текширилади. Бунинг учун идикатор оёқчаси шестерня тишининг четига тақалади ва монтаж ломи билан иккиламчи ва ўқ йўналишида силжитилади. Бунда ўқ бўйича тирқиш иккиламчи валнинг конусли подшипникларида 0,3 мм дан катта бўлмаслиги керак.
Шуни назарда тутиш керакки, катта миқдордаги ўқ бўйича тирқиш нафақат подшипникларнинг ейилиши натижасида, балки иккиламчи валнинг бўшаб кетиши натижасида ҳам содир бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам дастлаб гайканинг пухта қотирилганлик даражаси текширилади. Иккиламчи валнинг конусли подшипникларидаги ўқ бўйича тирқишни текшириш учун, узатмалар қутиси орқа кўприкдан узилади, қотириш болтлари бўшатилиб, иккиламчи вал подшипнигининг стакани сиқиб чиқарилади. Остқўймалар қалинлигини ўзгартириб, валнинг ўқ бўйича силжиши бартараф этилади.
Конусли подшипникларнинг қотирилиш даражаси узатмалар уланган ҳолатида динамометрик калит билан текширилади. Подшипниклар тўғри ростланганда иккиламчи вал бураладиган момент, 7-8 Н·м чегарасида бўлиши керак. Ўқ бўйича тирқиш ростлангандан сўнг зарур бўлган ҳолларда бош узатманинг етакловчи шестернясини ўрнатиш баландлиги ростланади. Бунинг учун етакловчи шестернянинг четига муайян қалинликка эга бўлган планка қўйилиб, баландлиги штанген чуқур ўлчагич ёки штангенциркул билан ўлчанади. Унинг қиймати 57,85-58,15 мм чегарасида бўлиши керак.
Агар ўлчаш натижаси рухсат этилган қийматлардан фарқ қилса, етакловчи шестерня олинади ёки ростловчи втулкани шлифовкалаб ёки каттароқ қалинликка эга бўлган втулка ўрнатилиб зарур бўлган ўрнатиш баландлигига эришилади.
Узатиш қутиси бошқа узатмага уланганда йўқоладиган тақиллаш, узатмалар қутисидаги шестерняларининг тишларини толиқишдан бузилишидан ёки уваланганлигидан дарак беради.
Шестерня тишларининг ейилишини баҳолаш ёки нуқсонларни аниқлаш узатмалар қутисини қопқоғи ва тарқатиш қутиси олинган ҳолда амалга оширилади. Бунда тракторнинг етакловчи ғилдираклардан бирортасини домкрат билан кўтариб қўйиш тавсия этилади, уни айлантириш билан барча кўринадиган шестерняларнинг тишларини кўздан кечириш мумкин. Шестерняларда нуқсонлар аниқланса, узатмалар қутиси бўлакларга ажратилади ва ейилган деталлар алмаштирилади.
Тарқатиш қутисининг носозликларига ўзиш муфтасининг ёки роликларнинг ишчи сиртларини сиртларини ейилиши, уларнинг сиқувчи пружиналарининг эластиклигини йўқотилиши, ҳамда муфтани улаш вилкасининг ейилиши киради.
Агар орқа ғилдираклар шатаксираганда олдинги етакловчи кўприк уланмаса, бу тарқатиш қутисининг ўзиш муфтасини носозлигидан дарак беради.
Тарқатиш қутисининг носозликларини аниқлаш учун у бўлакларга ажратилади, ўтқазиш жойларининг диаметри ўлчанади ва зарурият туғилса ейилган деталлари алмаштирилади. Ўзиш муфтасининг втулкаси ва шестерняси роликни ўрнатиш сиртлари мос равишда 78,98 ва 109,75 мм ўлчамгача ейилган ҳолларда алмаштирилади. Тарқатиш қутисининг тишли муфтаси вилкасида катта ейилиш мавжудлигини, олдинги кўприкни мажбурий улаш мумкин эмаслиги кўрсатади. Бу ҳолда вилка олиниб, унинг бўйнини қалинлиги ўлчанади (у 8,4 мм дан кичик бўлмаслиги керак) ва зарур бўлганда янгисига ёки таъмирланганига алмаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |