Гурух Ф. И. Ш бахо



Download 63,32 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2022
Hajmi63,32 Kb.
#647608
  1   2
Bog'liq
21-lab simsiz tarmoqlar
Malaka ishi Nurxon, Очилов Лутфулла аудит мм73 2 гурух, UMK 2018 Maxsus pedagogika, Xarakter va uning shakillanishi, Mirzaliyev Samadjon, vitaminlar, Toshkent tibbiyot akademiyasi tibbiy pedagogika fakulteti 304-a -hozir.org, Hujjat5, 11 Uslubiy ko, abdukhalilova-oysha-i-81(10), abdukhalilova-oysha-i-81(10), Mavzu Tuzlarning gidrolizi reja Tuzlar gidrolizi haqida tushun, Pedagogik mahorat, idioms elementary, idioms elementary

Гурух

Ф.И.Ш

Бахо

630-18

Абдухакимов Мухаммад Али






Лаборатория №21


ПАРАБОЛИК АНТЕННАННИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ



  1. ИШНИНГ МАҚСАДИ

Нурлатгич жойлашишининг параболасимон антенна йўналганлик диаграммасига таъсирини ўрганиш.





  1. ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Параболик антенна нурлатгич ва унинг сферик тўлқинини ясси тўлқинга айлантириб берувчи кўзгудан ташкил топган. Кўзгу ўткир йўналган нурланишни вужудга келтиради. 8.1-расмда параболик кўзгунинг эскизи келтирилган бўлиб, унда сферик тўлқин хосил қилувчи нуқтавий манба жойлашган кўзгунинг F фокусидан келувчи нурлар тасвирланган.


ОF оралиқ фокус масофа дейилади ва f0 билан белгиланади. Параболоид шакли билан чегараланган кўзгу қисми (z = z0 шарт бажарилганда) кўзгунинг ёйилиши деб номланади. CD тўғри чизиқ эса параболоид ёйилиши текислигининг кесимини ифолайди.

8.1- расм. Параболик антеннанинг эскизи

FAB синиқ чизиғи нурлатгичдан чиқаётган электромагнит тўлқиннинг ихтиёрий нури йўналишини кўрсатади. Бизга аналитик геометрия курсидан маълумки, бу йўналишнинг узунлиги парабола сиртидаги нуқталарнинг ҳолатига боғлиқ эмас. Шунинг учун, кўзгудан қайтган барча нурлар, ёйилиш текислигидаги ва унга параллел бўлган текисликдаги нурлар бир хил фазада бўлади. Шундай қилиб, параболик антенна нуқтавий манбадаги сферик тўлқини ясси тўлқинга айлантириб беради. Реал нурлатгичлар нуқтавий бўлмайди. Бироқ, нурлатгичнинг фаза маркази параболанинг фокуси билан мос тушса, парабола фокусида жойлашган нурлатувчини нуқтавий манба деб ҳисоблаш мумкин.


Агар нурлатгичнинг фаза маркази фокусга мос равишда кўзгу ўқига перпендикуляр йўналишда силжиса, у ҳолда кўзгу нуқталарида мос равишда қайтган нурлар кўзгунинг ёйилиш текислигига бир вақтда келиб тушмайди. Демак, 2-нур ёйилиш текислигига 1-нурга қараганда, 3-нур эса 2-нурга қараганда кеч бориб тушади, яъни кўзгунинг ёйилиш текислиги синфаз бўлмай қолади. 8.2.-б расмда кўзгунинг ΔX силжиш катталигининг ҳар хил қийматларида парабола текислигига мос равишда фаза тақсимот қонунлари келтирилган. Кўзгу ΔX силжиш катталигининг кичик қийматларида ва керакли даражадаги узун фокусли кўзгуда ёйилиш текислигидаги фаза тақсимоти тўғри чизиққа яқинроқ бўлади. Шунинг учун бу ҳолда кўзгунинг фокусдан кўзгу ўқига перпендикуляр йўналишда силжиши 8.1 в расмда кўрсатилган кўзгу силжишига тескари томонга йўналганлик диаграммасининг ўзгаришига олиб келади.
Йўналганлик диаграммасининг айланиш бурчаги υ2 нурлатгич кичик силжиганда тахминан υ1 нурлатгичнинг силжиш бурчагига тенг бўлади.



8.2-расм. Антеннанинг йўналганлик диаграммасини шакллантириш

ΔX силжишининг ошиб бориши антенна текислигидаги фаза оғишларига олиб келади. Фаза оғишлари рухсат этилган (450) қийматдан ошмаслиги учун қуйидаги шарт бажарилиши керак.


Δх  0,6 λ/sinΨ0, (8.1)
Бу ерда λ –тўлқин узунлиги,
Ψ0 – кўзгунинг ёйилиш бурчаги.
Нурлатгичнинг фокусдан парабола ўқига перпендикуляр йўналишда силжишидан амалиётда параболик антеннанинг йўналганлик диаграммасини бошқаришда кенг қўлланилади. Бунда одатда кўзгу Z ўқига перпендикуляр равишда эмас балки фокус масофасига тенг радиусли ёй бўйича ўзгартирилади.
Кўзгунинг фокал ўқи (Z ўқи) атрофида айлантирилишида ҳам антенна текислигида майдоннинг ночизиқли фаза бузилишлари (асосан квадратик) юзага келади. Бу параболик антенна йўналганлик диаграммасининг кенгайишига ва ундаги нолларнинг йўқолишига олиб келади.
Реал нурлатгичларнинг йўналганлик диаграммаларида нурлатгичдан тарқалаётган барча энергия кузгуга бориб тушмайди. Нурлатгич энергиясининг бир қисми кўзгуни четлаб ўтади, бу кўзгули антенна йўналганлик диаграммасида ёнг япроқлар сатҳларининг ошишига олиб келади.
Параболик антеннанинг йўналганлик коэффициентини (ЙК) формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин
(8.2)
Бу ерда S –ёйилиш текислигининг юзаси;
νнат = νη1 – кўзгули антеннанинг натижавий ёйилиш юзасидан фойдаланиш коэффициенти ( КИП).
ν –текисликнинг амплитуда тақсимоти билан аниқланадиган(агар текислик синфаз равишда қўзғатилса) кўзгу текислигининг ёйилиш юзасидан фойдаланиш коэффициенти.
η1 = РΣ/ Рнур- кўзгу тарқатган қувватнинг нурлатгич тарқатган қувватга нисбати(кўзгудаги йўқотишлар бу ерда ҳисобга олинмайди).
Кучайтириш коэффициенти (КК) G ни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин
G = η2*D, (8.3)
Бу ерда η2 = РΣ / РНУР;
РНУР-нурлатгичга тушган қувват
η2 коэффициентини кўзгули антеннанинг ФИК деб аташ мумкин бўлиб, унда нурлатгичдаги иссиқлик энергияси йўқотишлари, нурлатгичнинг маҳкамлаш элементларидаги йўқотишлар, бўёқларда, кўзгу ички текислиги қопламаларидаги йўқотишлар ҳисобга олинади.
Агар кўзгунинг берилган шаклида (R0/ƒ0 = const) нурлатгичнинг йўналганлик дианграммаси кенгайтирилса, у ҳолда кўзгудан тарқалаётган нурлар текис тарқалади(апертуравий КИП ошади), бу эса ν нат ва йўналганлик коэффициентининг ошишига олиб келади. Лекин кўзгу яқинидан ўтувчи нурларнинг энергияси ошади(η1 камаяди) бу эса ν нат ва йўналганлик коэффициентининг камайишига олиб келади.
Кузгу йўналганлик диаграммасининг торайиши билан амплитуда тақсимоти нотекислиги ошиб боради (ν камаяди), натижада ν нат ва йўналганлик коэффициенти камаяди, лекин бир вақтнинг ўзида нурлатгич энергиясининг кўзгу чеккларидан қуйилиши (тошиб чиқиши) камаяди (η1 ошади) бу эса ν нат ва йўналганлик коэффициентининг ортишига олиб келади.
Антеннанинг йўналганлик коэффициентига таъсир кўрсатувчи иккита ўзаро қарама қарши факторлар R0/ƒ0 ўзгармас катталикда ёки кўзгунинг ёйилиш бурчаги (2Ψ0) ва нурлатгичнинг ўзгарувчан йўналганлик диаграммасида ҳамда йўналганлик коэффициентининг максимал қийматида нурлатгичнинг оптимал тўлқин тарқатиш шарти аниқланади.
Амалиётда қўлланиладиган кўп турдаги нурлатгичлар учун кўзгунинг оптимал тўлқин тарқатиш шарти, нурлатгичнинг йўналганлик диаграммаси кўзгунинг четки қисмларидаги майдон кучланганлигининг (Ечет) унинг учидаги майдон кучланганлигига (Е0) нисбатан 10дБ га камроқ майдон кучланганлигини таъминласа, бажарилади.
20lg(Ечет0) = -10 дБ ёки Ечет0 = 0,316.
Параболик антеннанинг йўналганлик диаграммаси нурлатгичнинг йўналганлик диаграммаси ва кўзгу шакли (R0 /f0) га қараб аниқланади.




  1. Download 63,32 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
davlat pedagogika
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
fanidan mustaqil
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti