Тошкент Давлат техника


Гусеницалик тракторларнинг



Download 0,6 Mb.
bet26/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

6.2. Гусеницалик тракторларнинг
орқа кўприги
Гусеницалик тракторларда орқа кўприк трансмиссия агрегати бўлиб, у буровчи моментни узатмалар қутисидан етакловчи ғилдираклар (юлдузчалар) га узатади. Унинг корпусида бош узатма ва буриш механизмлари жойлаштирилган, у билан охирги узатма ва ҚОВ механизмлари конструктив бирлаштирилган.
ДТ-175С, ДТ-75М, ДТ-75В, ДТ-75МВ, Т-4А ва Т-70С тракторларнинг орқа кўприклари, Т-150 тракторининг орқа кўпригидан шуниси билан фарқ қиладики, улардаги буриш механизми орқа кўприк корпусига ўрнатилган, охирги узатмалар тўғридан-тўғри корпусга қотирилган.
Т-150 тракторида буриш механизми (тормоз барабанлари) узатмалар қутисининг иккиламчи вали ташқи гардишларига қотирилган, бош ва охирги узатмалар алоҳида корпусга ўрнатилган, у тракторнинг рамасига қотирилган бугел сиқиб турувчисига ўрнатилган.
Шу билан бир қаторда ДТ-175С, ДТ-75 М (МВ), Т-4А тракторларининг орқа кўприкларининг тузилмаси Т-70С тракторининг орқа кўприги тузилмасидан фарқ қилади. Уларда дастлабкиларининг буриш механизмлари планетар, Т-70С тракторининг буриш механизми эса кўп дискли доимо ёпиқ контурли илашиш муфтаси (буриш муфтаси) га эга.
Кўриб чиқилган барча гусеницалик тракторларнинг планетар механизмига тасмали тормозлар ўрнатилган. Улар бурилиш механизми трансмиссиядан узилгандан сўнг гусеницаларни тормозлаш учун қўлланилади. ДТ-175С, ДТ-75 М (МВ) ва Т-4А тракторларида охирги узатмалар бир босқичли цилиндрик редукторлардан иборат. Т-70С тракторида охирги узатма икки босқичли редуктордан, Т-150 тракторида эса планетар редуктордан иборат.
1-ТХК ва 2-ТХК да буриш механизмининг, Т-150 тракторида эса узатмалар қутисининг етакловчи валларининг тасмали тормозлари текширилади зарурият туғилса улар ростланади.
Тормозларни ростлашга катта аҳамият бериш керак, чунки нотўғри ростланган тормоз иккинчи тормознинг нормал ишлашига таъсир кўрсатади.
Планетар механизмли тракторларнинг тасмали тормозларни ростлаш ДТ-175С ва ДТ-75М (МВ) тракторлари мисолида кўриб чиқамиз. Тасмали тормозларда қуйидаги ростлаш ишлари олиб борилади: тасмани пастга осилиши бартараф этилади, тасма ва барабан орасидаги тирқиш ростланади ва бошқариш ричагларининг тортқисининг зарур узунлиги ўрнатилади.
Планетар механизмнинг қуёш шестерняси тормозининг тасмасини салқилигини ростлашда винт тақалгунга қадар қотирилиб, ундан сўнг бир-икки айланишга бўшатилади.
Тормознинг тасмасини таранглиги пружинанинг узунлигини ўзгартириб ростланади. Бунинг учун ростловчи винтга гайка бураб киритилади, у шундай буралиши керакки, пружина штоки охиридаги Н белги тешикнинг юқорги қирасидаги Ш белгиси билан устма-уст тушсин. Бунда шкивни тормоз тасмаси билан тортиб туриш учун зарур бўлган ишчи куч ҳосил қилишга эришилади. Тасманинг пастги қисмида тирқишнинг мавжудлиги, тормоз бўшатилганда тасма ва шкив ўртасидаги тиқишни текис тақсимланиши тортилган пружиналарнинг таъсири натижасида содир бўлади, тормоз элементларини қизишдан ва муддатидан аввал ейилишдан сақлайди. Тортқиларнинг бошқариш ричагларига бўлган нормал узунлиги ростловчи муфталарни айлантириб шундай ўрнатиладики, ричаг учларининг эркин йўли ДТ-175С тракторида 80-100 мм ни, ДТ-75М тракторида эса 60-80 мм ни ташкил қилсин.
Тўхтатиш тормозлари қуйидагича ростланади. Тормознинг ўнг тепкисини шундай ўрнатиш керакки, унинг тиши ўнг тепкининг В секторини биринчи чўкмасига тушсин. Ростловчи гайка билан тормоз тасмаси тортилади ва бўшатилган тепкида тасманинг ҳолати текширилади. Чап тўхтатиш тормози шундай ростланадики, чап тормоз тепкиси тормозланган ҳолатда ўнг тепки билан устма-уст тушсин.
Тўхтатиш тормозлари шу ҳолда тўғри ростланган ҳисобланадики, агар ўнг тепки вертикал ҳолатдан тақалгиунга қадар силжиганда унинг олдинги тиши секторнинг иккинчи чўкмасига тушсин ва бунда тўхтатиш тормозининг шкивини тасма билан ўраб тортилиши содир бўлади.
Т-70С тракторининг буриш муфталарининг тормозларини ростлаш ростловчи штангаларни айлантириб, ёки буриш муфталари барабанларининг тормоз тасмаларини тўлиқ тортилгунга қадар амалга оширилади, ундан сўнг штангалар тўрт айланишга бўшатилади. Бунда ҳар бир тепкининг тўлиқ йўли 130-150 мм чегарасида бўлиши лозим.
1-ТХК ва 2-ТХК да орқа кўприкдаги ва охирги узатмадаги мойнинг сатҳи текширилади ва зарурият бўлса уларга мой қуйилади (мойнинг сатҳи мойўлчагичнинг пастги белгисидан пасайиши мумкин эмас), ҳамда тўкиш тиқинлари орқали мой тўкилади. Бу мойлар зичловчилар орқали сизиб тормоз механизмлари жойлашган орқа кўприкнинг қуруқ бўлинмаларида йиғилади.
3-ТХК да мойлаш картасига мос ҳолда орқа кўприка ва охирги узатмалардаги мой алмаштирилади ёки қўшимча мой қуйилади. Мой алмаштиришнда, мой трактор тўхтагандан дарҳол тўкилади, бунда мой иссиқ ҳолатда бўлади. Ундан сўнг орқа кўприк корпусига дизел ёнилғиси қуйилади ва салт юришида 3-5 мин давомида корпус ювилади. Бундан сўнг дизел ёнилғиси тўкиб ташланади, тўкиш тиқинларининг магнитлари ифлосликлардан ва металл заррачалардан тозаланади ва янги мой қуйилади.
Орқа кўприк ва охирги узатмалар ҳам, узатмалар қутисига таъсир этувчи кучлар таъсирида бўлади, бу ўз навбатида шестерня тишларини тўғри илашмада, подшипникларни, зичловчи ҳалқаларни бузилишига ва синиб тушишига, тормоз тасмаларини ёки фрикцион бурилиш муфталарининг дискларини ейилишига олиб келади.
Механизмлари нотўғри ростланган ва носозликлари мавжуд бўлган тракторлар ишлаганда, янги носозликларни пайдо бўлишига, деталларни кўпроқ ейилишига олиб келади. Уларни бартараф этиш учун кўпгина деталларни алмаштириш ва нуксонларни бартараф этиш учун тракторни узоқ муддат туриб қолишига олиб келади. Айрим носозликлар оғир ишлатиш шароит натижасида ҳам содир бўлиши ҳам мумкин. Трактор чуқур колеяда ҳаракатланганда кўп ҳолларда тўсатдан урилиш натижасида орқа кўприк корпусларида дарзлар пайдо бўлади, бу носозлик натижасида трансмиссия мойини оқиб кетишига ва аврияли тўхтовлар содир бўлиш эҳтимоли ошиб кетади. Етакловчи ғилдирак ички ободи охирги узатма ўки корпуси ўртасида тўсатдан тош сиқилиб қолганда зичловчиларнинг корпуси қопқоқлари бузилади.
Тракторлар қишда ишлаганда орқа кўприк механизмларида мойнинг қуюқлашуви ва тормозларни музлаши натижасида тўхтов ва носозликлар содир бўлади.
Гусеницалик тракторлардан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики орқа кўприк ва охирги узатмадаги носозликларнинг кўпчилигини тракторнинг ўзида бартараф этиш мумкин. Охирги узатма тормозларни, бошқариш механизмларни таъмирлашни ҳам тракторлар ўтказиш мумкин.
Трактор текис участкада ҳаракатланганда у бир томонга бурилиши содир бўлиши мумкин. ДТ-175С, ДТ-75М (МВ), Т-4А планетар бурилиш механизмига эга бўлган тракторларида бундай ҳолат планетар механизмининг қуёш шестерняси тормозини бошқариш ричагларидаги эркин йўлни нотўғри ростланганлиги ёки тормоз тасмасининг устқўймасини катта ейилишга эга эканганлигининг натижаси дейиш мумкин.
Эркин йўл бўлмаганда пружинадаги куч тормоз тасмасини тортишга эмас, балки тормозни бошқариш ричаги тортқисини тақалишига узатилади. Тормоз тасмасини сиқиш кучи етарли бўлмаса, шкивни шатаксирашига, тасма устқўймаларини ва шкив сиртини қизишига ва ейилиш тезлигини ортиб кетишщига олиб келади.
Тормознинг шатаксираши пружинанинг эластиклигини йўқотилиши, пружиналарнинг тортиб трувчиларини юқорги тарелкасидаги ейилиш, шкив сиртидаги тасма устқўймаларини тўлиқ ётмаслиги, шкивнинг чегаравий қийматгача ейилиши, тормоз тасмаларининг устқўймаларини мойланиб қолиши ва уларнинг чегаравий ҳолатгача ейилишидир. Бошқариш ричагининг эркин йўли юқорида кўрсатиб ўтилгандек тормозларни ростлаш билан тикланади.
Фрикцион муфтали Т-70С тракторини буриш муфтаси етакловчи ва етакланувчи дискларни ейилиши натижасида бир томонга буради.
Дисклар пакети катта ейилишга эга бўлганда унинг баландлиги кичиклашади ва сиқувчи дискнинг ҳолати ўзгаради. Сиқувчи диск билан биргаликда бармоқли бўшатиш диски билан силжийди, унинг ступицасига ўрнатилган подшипник ва сиқувчи хомут икки елкали ричагга яқинлашади. Шундай ҳолат содир бўладики, унда ричаг ва бўшатиш подшипниги хомути орасидаги тирқиш йўқолади. Бу ҳолда бурилиш муфтасининг пружинасидаги куч дисклар пакетини сиқишга эмас, балки ричагни тақалиши учун узатилади. Бурилиш муфтаси шатаксирай бошлайди ва охирги узатмага буровчи момент узатмайди.
Т-150 тракторида бунга ўхшаш ҳолат тормоз барабанларининг тасмаси устқўймасини нотекис ейилиши ёки мойланиб қолиши, икки елкали тормоз ричагини ростланишини бузилиши, узатмалар қутисининг етакловчи валларининг фрикцион муфталарини ейилиши, ҳамда охирги узатма шестерналарининг тишларини нураши ёки уваланиши, саттелит ўқларининг бузилиши натижасида содир бўлиши мумкин.
Бошқариш ричаги «ўзига» тортилганда ва тўхтатиш тормози тепкисига босилганда трактор кескин бурилиш ҳосил қилмайди.
Планетар бурилиш механизмли тракторларда ушбу носозликни пайдо бўлиш сабаби қуйидагилардан иборат: тўхтатиш тормозларини бошқариш механизми нотўғри ростланган, тўх-татиш тормозларининг шкив ва тасма устқўймалари чегаравий ҳолатгача ейилган, тормоз шкивларига тасмаларни нозич ётиши натижасида самарали тормозлаш таъминланмаслиги, ҳамда уларнинг сиртларин мойланиб қолиши.
Бунга ўхшаш тўхтовларни Т-70С тракторида пайдо бўлишининг асосий сабаблари фрикцион муфталарнинг дискларини мойланиб қолиши, тракторнинг рухсат этилган юкламадан катта бўлган юклама билан ишлашидан иборат бўлиб, ушбу ҳолат дискларни шатаксираши, уларнинг жадал ейилиши ва эгилишига олиб келиши мумкин. Бунда муфтанинг деталлари қаттиқ қизий-ди, пружиналар эластиклигини йўқотади, резина манжетлар дарз кетади ва бузилади. Шкив ва тасма ёки фрикцион дисклар сиртларининг мойланиши мойни бош узатма ёки охирги узатма бўлинмаларидан тормоз бўлинмаларига оқиши натижасида содир бўла-ди. Мойни тормозларнинг қуруқ бўлинмаларига оқиши шу билан боғлиқки, орқа кўприк корпусидаги мойнинг юқори сатҳида ва катта юклама билан ишлаганда мойнинг температураси кўтарилади, унда ошиқча босими ҳосил бўлади ва мой зичловчилардан оқабошлайди.
Т-150 тракторининг кескин бурилишни амалга оширилаолмаслигига асосий сабаб, ҳаракат пайтида узатмаларни алмаштириш механизмининг носозлиги бўлиши мумкин. Ричаглар ҳаракатланганда ричагларнинг муайян ҳолатининг йўқлиги натижасида зарур бўлан узатмага кетма-кет қайта уланиши содир бўлмайди. Орқа кўприкнинг турли бортларидаги етакловчи ғилдиракларнинг айланиш тезлиги кескин ўзгармаслиги, шу сабабга кўра кескин орқага бурилиши ёки тракторнинг жойида бурилиши содир бўлмайди.
Бундан ташқари, бундай тўхтов етакловчи валнинг фрикцион муфталарини ҳамда тормоз барабанларининг тасмаларини ҳам ейилиши, натижасида ҳам содир бўлиши мумкин. Т-150 тракторининг етакловчи кўприги, бош ва охирги узатмада корпуснинг юқори даражада қизиши, кўприк картеридаги мойнинг миқдорини етарли бўлмаслиги ёки мой навининг мос келмаслиги натижасида ҳам содир бўлиши мумкин. Носозлик муаян сатҳгача қўшимча мой қуйиш ёки мой мос келувчи навига алмаштириш билан бартараф этилади. Бош ва охирги узатма соҳасида юқори даражадаги шовқин ёки узуқ-узуқ таққиллаш кўприк картеридан тўкилган мойда металл заррачаларининг мавжудлигини, илашмадаги шестерня тишлари тирқишини бузилганлигидан, уларни уваланишидан ва синиб тушишидан, подшипникларни чегаравий даражага ейилганлигидан, шестернялар тишларидан, роликли подшипникларнинг сепаторларидан мойга металл синиқларини тушганидан дарак беради.
Орқа кўприк ва охирги узатмаларда юқорида кўрсатиб ўтилган белгилар пайдо бўлса, улар бўлакларга ажратилади ва ейилган деталлар алмаштирилади. Бўлаклашни носозликни бартараф этиш учун зарур бўлган чегарада амалга оширилиши лозим. Масалан, планетар бурилиш механизмига эга бўлган тракторларда охирги узатмани жорий таъмирлашда ва тормоз деталлари алмаштириладиган ҳолларда орқа кўприк тўлиқ бўлакларга ажратилмайди.
Тормоз шкивларини чиқариб олмасдан тормоз тасмаларини алмаштириш мумкин, бунда фақат биргина тормоз тасмасини алмаштирилишига рухсат берилади. Агар барча тасмаларнинг устқўймалари алмаштириш талаб этилса ва уларнинг ташқи сиртларининг аҳволи қониқарсиз бўлса, тасмани шкивлар билан биргаликда ечиб олиш мақсадга мувофиқ.
Бош узатма бўлинмасидан мойнинг оқиши аниқланса, орқа кўприк валининг зичловчиларини ва қуёш шестерняси манжетасини алмаштириш зарур, агар мой охирги узатма корпусидан оқса резина ҳалқа, охирги узатманинг етакловчи шестерняси шлицалик биркмасининг остқўймаси, тўхтатиш тормози шкиви гардишининг зичловчи манжетаси алмаштирилади. Бунинг учун орқа кўприк бўлакларга ажратилади. ДТ-175С, ДТ-75М(МВ) тракторларида корпусдан мой тўкилади, кабина (автомобил хилидаги тракторларда кабина билан биргаликда ёнилғи баки ҳам олинади), гидравлик тизимнинг баки, етакловчи ҚОВ, гусеницалар, охирги узатманинг етакловчи ғилдираги, орқа кўприк валлари, бошқариш қутисининг қопқоғи, бошқариш қутиси, ростлаш туйнукларининг қопқоғи, охирги узатманинг етакловчи шестернялари, тўхтатиш тормозларининг шкивлари ва тасмалари ва планетар механизмининг тормозлари оқа кўприк туйнугининг қопқоғи (ДТ-175С такторида мой тақсимлагич), орқа кўприкнинг четки зичловчилари ва қопқоғи, қуёш шестерняси, планетар механизм йиғилган ҳолда олинади.
Техник талабларга мувофиқ зарур бўлган ҳолларда нуқсонли деталлар кўздан кечирилади. Чегаравий ҳолатгача ейилган зичловчилар, устқўймалар, тормоз тамалари, шестернялар, валлар ва бошқалар алмаштирилади. Тормоз тасмаларининг шкив сиртларига тўлиқ ётишини таъминлаш мақсадида, уларни орқа кўприкка ўрнатишдан аввал ҳар бир тасмани мос келувчи шкивларда рихтовка қилинади. Устқўйма ёки колодкаларни шкив сиртига ётмаслиги 0,5 мм дан катта бўлмаслиги керак. Тасмани шкив сиртига тўлиқроқ тегишини таъминлаш учун ростловчи гайкаларни тақалгунга қадар тортиш, шкивни тормоз тасмаларини сиқиш, ундан сўнг ростловчи гайкалар билан зарур бўлган ричагларига ва орқа кўприк тормозларни бошқариш тепкиларига зарур бўлган эркин йўлини ўрнатиш тавсия этилади.
Т-70С тракторини жорий таъмирлашда тормоз тасмаларини, буриш муфта фрикцион дискларини, подшипникларини ва зичловчиларни алмаштириш амалга оширилади. Охирги узатмалар орқа кўприкдан ажратилади, бунинг учун дастлаб гусеница узилади ва етакловчи ғилдирак олиниб, бўлакларга ажратилади, ундан сўнг ейилган деталлари алмаштирилади.
Т-150 тракторининг орқа кўприк механизмларини жорий таъмирлаш қуйидагича олиб борилади. Етакловчи кўприкнинг икки бош узатмадан ҳар бирини техник ҳолатини текшириш учун трактор қисман бўлакларга ажратилади. Раманинг бугел қистиргичлардан ва кардан валларининг гардишларидан етакловчи кўприк ажратилади. Бош узатманинг конусли роликли подшипникларининг ейилганлик даражаси ўқ бўйича тирқишнинг миқдори тўғрисида фикр юритиш мумкин. Етакловчи шестерня подшипниклардаги ўқ бўйича тирқишни ўлчаш учун КИ-4850 мосламасининг корпуси деталини текис майдончасига ўнатилади, электромагнит устун юргизилиб, идикатор штоги эса етакловчи шестерня учининг чекасига тақалади, бунинг учун дастлаб идикаторнинг ҳаракатланувчан шкаласи нолга ўрнатилади.
Шестерня гардишини лом билан ўқ йўналиши бўйича силжитилиб, индикаторнинг кўрсатиши бўйича подшипникдаги тирқиш аниқланади.
Агар ўлчанган ўқ бўйича тирқиш 0,3 мм дан катта бўлса, бош узатманинг конусли ролик подшипниги ростланади. Бунинг учун стаканни бош узатма корпусга қотириш болтлари бўшатилади ва технологик болтлар ни гардишнинг резбалик тешигига бураб киритилади, етакловчи шестерня билан йиғилган ҳолда стакан корпусдан пресслаб чиқарилади. Стакан бўлакларга ажратилмасдан, подшипник ва таянч втулкаси орасига ўрнатилган остқўймаларнинг шестерняни эркин айланиши учун етарлилиги эканлиги аниқланади. Стакан бўлакларга ажратилмасдан, подшипник ва таянч втулкаси орасидаги ростловчи остқўймалар миқдори шестерняни эркин айланишига етарли эканлиги текширилади. Бунинг учун гардиш тискида сиқилиб, етакловчи шестерня учини гайкаси шплинтсизлантирилади ва тақ-алгунга қадар қотирилади. Агар ростловчи остқўймалар талаб этилганидан кўп бўлса, етакловчи шестерня гардишда эркин айланади ва бунда унинг подшипникдаги силжиши сезилади.
Агар остқўймалар етарли бўлмаса, гайкаларни янада қоти-риш подшипникни сиқилишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида етакловчи шестерня қийинчилик билан айланиши ёки батамом айланмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда подшипниклар ростланади, яъни ростловчи остқўймалар сони тўғри танланади, бунинг учун етарли даражадаги таранглик олиш мақсадида бирнеча таранглик ҳосил қилувчи урунишлар амалга оширилади. Бу мақсадда етакловчи шестерня учининг гайкаси бўшатилади, гардиш, зичловчилар билан биргаликда корпус қопқоғи, ташқи подшипник ички ҳалқаси билан олинади. Зарур бўлганда бир ёки бирнеча остқўймалар қўшилади. Зичловчилар қопқоғи кийдирилмасдан, тескари кетма-кетликда стакан йиғилади ва учлик гайкаси тақалгунга қадар шундай қотириладики, унинг кесикларидан биротаси шплинт тешига тўғри келсин. Бунда етакловчи шестерня гардиш билан шундай буриладики, подшипникларнинг ролиги ҳалқаларга нисбатан тўғри ҳолатни эгалласин. Ундан сўнг подшипникларнинг қотирилганлиги текширилади.
Подшипниклардаги таранглик диномометрик даста ёрдамида текширилади. У шундай ростланиши керакки, етакловчи шестерняни айланишига қаршилик моменти 6,0-14,8 Н·м чегарасида бўлсин. Подшипникларнинг қотирилганлик даражасини дастаки тарозилар ёрдамида назорат қилиниши мумкин. Бунинг учун пружинали тарозининг илмоғи гардиш тешигига киритилиб шестерна оҳиста бурилади. Бунда тарозининг кўрсатиши 10-23 Н чегарасида бўлиши керак, бу эса 6-14 Н·м моментга тўғри келади. Агар айлантиришга қаршилик кўрсатилган чегарада бўлса, шестерня учлигининг четига ва гайкага белги қўйилади. Ундан сўнг гайка бўшатилиб, зичловчиларнинг қопқоғи жойига ўрнатилади ва гайка белгига мос келгунга қадар қотирилади.
Бош узатма конусли шестернялар жуфтлигини ейилганлик даражасини аниқлаш учун уларнинг илашмасидаги ёнаки тирқиш ўлчанади. Тирқиш етакловчи шестерня гардишининг бурилиш бурчаги бўйича КИ-4350 мосламасида ўлчанади, бунинг учун идикатор штоги гардиш тешига қўйилган болтга таянади. Индикаторнинг қўғолувчан шкаласини нолга ўрнатиб, гардиш қўлда икки томонга бурилади, бунда шестерня тишлари орасидаги тирқиш танланади. Конусли шестерняларнинг илашмасидаги ёнаки тирқишнинг рухсат этилган қиймати 2 мм дан катта бўлмаслиги керак. Агар тирқиш катта бўлса, шестернялар жуфтлиги алмаштирилади.
Бош узатма деталларини таъмирлаш қуйидагича амалга оширилади. Бош узатма корпусини йиғилган ҳолда чиқариб олиш учун уни етакловчи кўприк картерига қотириш гайкаси бўшатилади, технологик болтлар буралиб, бош узатма кўприк картери йўнилмасидан пресслаб чиқарилади.
Етакловчи шестерня стакани корпусдан чиқариб олиниб, учликни қотириш гайкаси бўшатилади, гардиш, зичловчисининг қопқоғи олиниб, стакандан етакловчи шестерня пресслаб чиқарилади. 7614 роликли подшипник ички ҳалкаси пресслаб чиқарилади ва универсал чиқаргич ёрдамида стакандан подшипникнинг ташқи ҳалқаси чиқариб олинади. Деталлар техник назоратдан ўтказилади. Бош узатма йиғилаётганда етаклавчи ва етакланувчи шестернялар фақат комплект ҳолда ўрнатилади. Комплектнинг тартиби етакланувчи шестернянинг орқа конусли сиртга ёзилган бўлади. Етакловчи шестерняни юқорида кўрсатилгандек йиғиш кетма-кетлигига ва шартига риоя қилган ҳолда йиғилади ва у бош узатма картерига ўрнатилади.
Етакланувчи шестерняни қотириш гайкаси 90-120 Н·м момент билан қотирилиб шплинтланади. Бош узатма ўрнатилишидан аввал етакловчи шестерняни ўрнатиш масофасининг қиймати текширилади. Бу етакловчи шеестерняни ҳолатини, етакланувчи шестернянинг умумий ўқига нисбатан аниқлаш учун зарур. Монтаж ўлчами етакловчи шестерня стакани ва бош узатма картери орасидаги ростловчи остқўймалар қалинлигини ўзгартириш ҳисобига олинади. Бош узатманинг янги конусли шестернялар жуфтлиги 0,20-0,47 мм ни ишлатишда бўлган жуфтликлар учун эса 0,30-0,50 мм ни ташкил этиши керак. Агар тирқиш ҳаддан ташқари кичик бўлиб қолса, ростловчи гайкани етакланувчи шестерня томонидан ростловчи гайкани бир тақаш бўртламасигача тортилади. Бош узатма шестернясини ва илашмадаги ёнаки тирқишни якуний ўрнатиш учун шестернянинг илашмаси туташув доғи бўйича текширилади. Бунинг учун етакланувчи шестерня тишларининг ишчи сиртини юпқа қатламли бўёқ билан қопланиб, еталовчи шестерняни ўзингизга, ундан сўнг эса ўзингиздан бурилади. Етакловчи шестернянинг ботиқ томонидаги туташув изи тиш узунлигининг 50% дан кам бўлмаслиги ва бошланғич конусининг ташкил этувчиси ва бошланғич конусидан 9 мм дан катта бўлмаган масофада жойлашиши керак.
Шестернянинг айланиши тракторни орқа ҳаракатига мос келса туташув доғи тиш узунлигининг 50% дан кам бўлмаслиги ва тишлар четининг қиррасидан чиқмаслиги лозим.
Охирги узатма деталларини алмаштириш қуйидагича олиб борилади. Етакловчи ғилдирак, гусеница, водило қопқоғи чиқарилиб олинади, ярим ўқ қуёш шестерняси билан биргаликда суғириб олинади ва водило сателлитлар билан биргаликда чиқариб олинади. Махсус қалит ёрдамида контгайка ва эпициклик шестерняни қотириш гайкаси бўшатилади. Ажратгичдан фойдаланиб конусли подшипниклари ва зичловчилари билан биргаликда редуктор корпусидан пресслаб чиқарилади. Бунинг учун ажратгич тутгичлари редуктор корпусининг гардишига қотирилади, куч винти эса устқўйма орқали вал-ступицага тақалади.
Охирги узатма деталлари кўздан кечирилади. шестерня тишларида синиш, подшипник сепараторларда бузилиш ва бошқа нуқсонлар учраса, носоз деталлар алмаштирилади. Лозим бўлса охирги узатма деталлари назоратдан ўтказилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish