Тошкент Давлат техника



Download 0,6 Mb.
bet34/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Назорат саволлари
1. Ғилдакли тракторларнинг рамаларни ва ярим рамаларни қандай носозликлар учрайди, улар қандай таъмирланади?
2. Вертикал шарнир деталларининг ўлчамларига қандай талаблар қўйилади?
3. Ғилдиракли тракторларнинг орқадан осгичларини носозликлари ва уларни бартараф этиш қандай олиб борилади?
4. Гусеницалик тракторнинг осиш механизмидаги носозликларни бартараф этиш жараёнини тушинтиринг.


8-Маъруза
пневматик ва гидравлик агрегатлар системасини таъмирлаш технологияси
8.1. Ғилдиракли тракторларнинг пневматик
агрегатлари системаси
Пневмосистеманинг носозликларига системада ҳаво босимининг йўқлиги, трубопроводларнинг ёки компрессор клапанларни герметиклигини бузилганлигини, юксизлантириш қурилмасини осилиб қолганлиши киради.
Носозликлар компрессор клапанларини притиркалаб ёки юксизлантириш қурилмасини деталларини ювиш билан бартараф этилади.
Булардан ташқари тормоз тепкисига босилиб, тормозлар уланганда ҳавонинг сизиши, герметиклигини бузилиши тормоз камерасининг диафрагмасини йиртилганлигидан дарак беради.
Тормозлар ишлаганда пневмосистемадан ҳавони сезиларли даражадаги сизиши, бутун системанинг герметиклигини бузилганлигини кўрсатади.
Пневмосистеманинг герметиклиги қуйидагича текширилади. Система максимал босимгача ҳаво билан тўлдирилади, дизел тўхтатилади. Босимни 0,05-0,06 МПа га пасайтириб манометр стрелкасининг ҳолати кузатилади. Ундан сўнг тормоз тепкисига босилади ва системадаги босим стабиллашгандан сўнг манометрнинг стрелкаси яна кузатилади. Икала ҳолатда ҳам 1 минут давомида стрелканинг ҳаракатни кўз илғамайдиган даражада ўзгариши лозим. Ҳавони сизиш жойларини аниқлаш учун системанинг бирикмалари совун эмулсияси билан қопланади.
«Кировец» тракторларининг пневматик системасидан ҳавонинг сизиши босим регуляторининг диафрагмаси йиртилган ҳолда пайдо бўлиши мумкин.
Пневмосистемадаги босимни 1,0 МПа дан сезиларли даражада юқори бўлиши ёки 0,55 МПа дан паст бўлиши босим регуляторининг ростланганлик даражасини бузилганлигини кўрсатади.
Босим регуляторини текшириш учун пневмосистемадан ҳаво тўлиқ чиқариб юборилади, дизел юргизилиб, тирсакли валнинг айланишлари ўчиш частотасига ўрнатилиб, компрессор томонидан пневмосистемани ҳаво билан тўлдириш вақти теширилади. Ундан сўнг, системадан ҳаво босқичма-босқич, копрессор яна ишлаб кетиш босимигача ошириши аниқланади. Компессорни ўчиш босими «Кировец» тракторларида 0,68-0,75 МПа. Т-150К тракторларида 0,73-0,76 МПа, мос равишда юргизиш босими МТЗ-80, ЮМЗ-6 тракторларида 0,53-0,59 ва 0,6-0,64 МПа; ўчиш босими эса босими эса 0,73-0,75 МПа, 0,65-0,67 МПа ни ташкил қилилиши лозим.
Пневмосистемани ҳаво билан тўлдириш пайтида компрессорнинг ўчиш вақти 2 мин дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Агар компрессорни юргизиш ва ўчиш босими келтирилган қийматларга мос келмаса, босим регулятори ростловчи гайка билан («Кировец» тракторларида), ростловчи клапан ва клапан ўриндиғи остида жойлашган остқўймалар (Т-150К тракторларида) ёки ростловчи колпочок ёрдамида (МТЗ-80 тракторларида) ростланади. Регулятор узилиш билан ишлайдиган бўлса, у бўлакларга ажратилади ва деталлари эса бензинда ювилади. Системадаги ҳаво босимининг етарли бўлмаслиги босим регулятори штогидаги пружинанинг синганлигидан ёки эластиклигини йўқотганлигидан дарак беради. Бунда шток босим 0,7 МПа етмасдан аввал кўтарилади ва унга ҳаво компрессорни юксизлантириш қурилмаси плунжерининг остидан киради. Бу системага ҳавонинг узатилишини тўхташига ва ундаги босимни пасайишига сабаб бўлади.
Трактор ёки прицепнинг беихтиёр тормозланиши тормоз кранини юритмасининг ростланганлигини бузилганлигини ёки унинг клапанларини ифлосланганлигини кўрсатади.
Тормоз крани ричагининг эркин йўли етарли бўлмаганда, болт бўшатилади ва ричагнинг эркин йўли 1-2 мм атрофига ўрнатилади. Тиркаманинг қўл тормозлари ричагини эркин йўли бўлмаган ҳолларда, болт қотирилади ва ричагнинг 1-2 мм лик йўли ўрнатилади.
Трактор ёки прицепнинг беихтиёр тормозланиши тормоз кранини штогининг ишчи йўлини ростланиши, клапанларини йўли бузилганда содир бўлади. Штокнинг эркин йўли 5 мм га болт билан ростланади, ундан сўнг ҳавонинг босими 0,68-0,7 МПа гача кўтарилиши текширилади.
Кран клапанларининг йўли штангенчуқур ўлчагич ёрдамида (четги тиқин тешиги орқали) текширилади ва клапан қопқоғи ва ўриндиғи орасига ўрнатилган остқўймалар ёрдамида ростланади. Клапанларнинг йўли 2,0-3,0 мм ни ташкил қилиши керак. Клапан тагига бегона заррачалар тушиб қолганда ҳам тракторнинг ёки прицепнинг беихтиёр тормозланиши содир бўлиши мумкин. Чанглардан тозалаш учун клапанлар сиқилган ҳаво билан пуркалади, бунинг учун тормоз кранини бошқариш тепкисига бирнеча марта кескин босилади. Тормоз кранини ростлашни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, у трактордан ечиб олиниб бўлакларга ажратилади. Кран деталлари керосинда ювилиб, қуригунга қадар суртилади, уларга ЦИАТИМ-201 (ёки №158) мойининг юпқа қатлами суртилади. Ундан сўнг кран йиғилади ва диафрагма стаканларининг йўналтирувчи штоги, пружиналарининг ричаглардаги ҳаракат енгиллиги текширилади. Йиғилгандан сўнг икки елкали ричагнинг (1-2 мм) эркин йўли ростланади, сиқилган ҳаво бериб юқорги секциянинг йўли ростланади. Босим 0,7 МПа бўлганда у 5 мм га тенг бўлиши лозим.
Тормоз крани корпуси ва қопқоғини ажралиш текислиги бўйича ҳавонинг сизиши деталларнинг бириккан жойларини зич эмаслигини ёки икала секциянинг диафрагмаларини шикастланганлигини кўрсатади, диафрагмалар алмаштирилади. Тормозланган ҳолатдан чиқариш туйнигидан ҳавони сизиб чиқиши, юқорги секция чиқариш клапанини ёки киритиш клапанини зич эмаслигидан дарак беради.
Икки елкали ричаг босилгандан сўнг чиқариш туйниги орқали ҳавонинг сизиши, юқорги секциянинг киритиш клапанини ёки пастги секциянинг чиқариш клапанини шикастланганлигини кўрсатади.
Икала ҳолда ҳам клапанлар алмаштирилади. Клапанлар алмаштирилгандан сўнг тормоз кранининг ишлаши текширилади. Бунинг учун тормоз тепкиси тақалгунга қадар кескин босилади. Бунда тормоз камераларининг магистралидаги босим 0 дан 0,6-0,76 МПа гача кескин ошиши, тиркама магистралидаги босим 0,48-0,53 МПа дан нулгача пайиши лозим. Тепки ушбу ҳолатда ушлаб турилганда ҳавони сизиши рухсат этилмайди. Тепки кесин қўйиб юборилганда тормоз камералари магистралларидаги босим нулгача пасайиши, тиркама магистралидаги босим ортиши лозим.
Пневмосистемадаги босимнинг пасайиши компрессорнинг носозлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, улар қуйидагича намаён бўлади:
компрессор юритма қайишларини шкивда сирпаниши. Бундай носозлик қайишларнинг таранглигини ошириш йўли билан бартараф этилади. Агар компрессор қайишиини транглиги нормал бўлса, қайишнинг юқорги ўрамига 60-70 Н куч билан босилганда компрессор қайшининг салқилиги 10-15 мм ни ташкил қилиши керак;
клапанларнинг ейилиши ёки шикастланиши таъсирида герметиклигини йўқолиши. Клапанлар янгисига алмаштирилганда, улар ўриндиққа узулуксиз ҳалқасимон туташув ҳосил қилгунга қадар ишқалаб мосланади. Ундан ташқари клапан пружиналари назорат қилинади, зарурият туғилса улар алмаштирилади.
Киритиш клапанлари плунжерларининг зичловчи ҳалқаларини ҳолати цилиндрлар каллаги олинмасдан текширилади. Компрессордан ҳаво бериш патрубкалари чиқариб олинади, коромисло пружинаси, плунжерлар коромислоси ва киритиш клапанлари штоклари билан чиқариб олинади. Симли илгак ёрдамида уяларидан киритиш клапанларининг плунжерлари чиқариб олинади ва уларнинг ҳолати назорат қилинади.
Конденсатда мой миқдорининг юқорилиги, компрессорнинг поршен ҳалқаларини, тирсакли валнинг зичловчиларни ейилганлигини кўрсатади.
Поршенларнинг ҳаракатланиш соҳасидаги таққиллаши, уларни меъёрдан ортиқ ейилганлигини кўрсатади, тирсакли вал соҳасида таққиллашнинг содир бўлиши эса шатун подшипникларини ейилганлигини кўрсатади.
Агар ҳавонинг сизиши содир бўлмасдан, босим регулятори техник соз ҳолатда бўлса, компрессор двигателдан ечиб олинади, унинг деталларини ҳолати текширилади.
Индикаторли нутромер билан цилиндрларнинг ички диаметри, микрометр билан эса поршен юбкасининг ташқи диаметри ўлчанади. Бунда икки цилиндрли компрессорда тирқиш 0,18 мм дан ортиқ, оваллик эса 0,06 мм дан катта бўлмаслиги лозим. Цилиндрнинг номинал нормал диаметри 60,00-60,03 мм, поршеннинг диаметри эса 59,84-59,87 мм бўлиши керак. Бир цилиндрлик компрессорда цилиндрнинг нормал диаметри 70,00-70,05 мм, поршинники эса 69,86-69,90 мм га тенг бўлади.
Агар поршен ва цилиндр ўртасидаги тирқиш, меъёр даражасида бўлса, поршен ариқчаси баландлиги бўйича текширилади. Янги поршен ҳалқаси ва поршен ариқчаси ўртасидаги тирқиш 0,035-0,080 мм, поршен ҳалқаларининг туташиш жойидаги тирқиш эса 0,2-0,4 мм бўлиши лозим.
Агар шатуннинг юқорги каллагидаги тебраниши тирсакли вал ўқига параллел текисликда сезиларли даражада бўлиши кузатилса, тирсакли валнинг шатун подшипниклари алмаштирилади.
Корпус картерига цилиндрлар ва цилиндрлар каллаги ўрнатилади: каллак икки уринишда динамометрик калит ёрдамида 12-17 Нм момент билан қотирилади.
Компрессор йиғилгандан сўнг унинг юксизлантирувчи қурилмасининг ишлаши текширилади. Сиқилган ҳаво босими 0,5 МПа дан катта бўлмаган босимда юксизлантириш қурилмасининг ҳаво бериш каналига берилганда плунжерлар кўтарилиши ва киритиш клапанларини тўлиқ ёпиши, босим туширилганда эса плунжерлар дастлабки ҳолатга қайтиши лозим.
Двигател ишлаётганда компрессорга келувчи мойнинг босими 40º С дан паст бўлмаган ҳароратда 0,15-0,3 МПа бўлиши керак.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish