7.3. Ғилдиракли тракторларнинг орқадан
осгичлари
Ғилдиракли тракторларнинг орқадан осиш механизми бир хил схемада ясалади. У ўқларга шарнирли қотирилган пастки бўйлама тортқилардан, марказий тортқидан; ричагли бўйлама тортқиларни бирлаштирувчи, чап ва ўнг раскосларнинг буриш валига ўрнатилган кўтариш ричагларидан; пастги бўйлама тортқиларни ва тиркаш сирғасини кўндаланг ричаги орасига қотирувчи блокировка тортқиларидан иборат.
Куч гидроцилиндри сиқувчи ричагларнинг вали билан махсус ричаг орқали шарнирли бирлаштирилган, унинг тузилмаси ҳар хил тракторларда турлича кўринишга эга. Бўйлама ва марказий торқиларнинг учларида қишлоқ хўжалик машиналарини улаш учун шарли шарнирлар мавжуд.
0,6-1,4 тортиш синфига эга бўлган тракторларда чап ва ўнг раскаслари бир-бирлардан фарқ қилади. Барча тракторларнинг чап раскоси винтли тортиб тургичга эга, унинг ёрдамида раскоснинг узунлиги ростланади. Ўнг раскос бўйлама цилиндрик корпусга ўрнатилган шестерняли редуктор ёрдамида қишлоқ хўжалик ишларини бажариш пайтидаги раскоснинг узунлиги ростланади. Ундан ташқари, турли хилдаги тракторларнинг орқа осгичиги қўшимча ускуналар билан жиҳозланади: османи транспорт ҳолатида ушлаб турувчи механизм билан, тишлашиш оғирлигини гидравлик кучайтирувчи ижро механизми билан, тортгич-илдиргич қурилмалар билан, автоматик илдиргич билан.
Орқа осгичдаги носозлик ташқи назорат ва белгилари бўйича аниқланади: улар ричагли-шарнирли механизмнинг звенолари геометриясидаги ўзгаришдан, эгилишдан, дарз кетишдан, қулоқларини синиб тушишидан ёки деталларни узилишидан, шарли бирикмаларни ейилишидан, резбани шикастланишидан иборат.
Тракторлардаги осиш механизми деталларнининг нуқсонларига абразив ейилиш, буралиб кетиш ва шлицаларнинг ўтиришини бўшаб кетиши ёки қотириш механизминининг қотириш деталларини чўзилиши, дарз кетиши, синиб тушиши эзилиши ва бошқа шикастланишлар киради. Ғилдиракли тракторларнинг осгич механизмларини тузилишини умумийлиги билан боғлиқ бўлган ҳолда уларнинг шикастланишнинг характерида ва частотасида ҳам умумий ҳоллари кўп учрайди. Ушбу механизмларни таъмирлаш жараёнини энергия билан тўйинган «Кировец» ва Т-150К тракторлари мисолида кўриб чиқамиз.
Тракторларнинг осиш қисмини жорий таъмирлашда қуйидаги носозликлар бартараф этилади: марказий торқининг ташқи ёки ички трубаларни, тортиб турувчи винтни, раскосларнинг ташқи ва ички трубаларини узилиши, сферик шарнирларни ейилиши.
Т-150К тракторларида осгични жорий таъмирлаш ричагнинг валларини, пастги ўқни шлицалари буралганда, сферик шарнирлар ейилганда бажарилади. «Кировец» тракторининг осгичларидаги носозликларни бартараф этиш учун марказий тортқининг қотириш болтлари бўшатилади, втулка сиқиб чиқарилади ва ричагларнинг валидан марказий тортқи чиқариб олинади.
Зарур бўлган ҳолларда, марказий тортқини чиқариб олмасдан орқа шарнир ва марказий тортқининг тортиб турувчи винт бўшатилади. Пастги шарнирнинг бармоғи шпллинтсизлантирилади ва сиқиб чиқарилади ва чап ёки ўнг қийшайтиргич чиқариб олинади. Вертикал қийшайтиргични бўлакларга ажратиш учун у тискига қотирилади ва пастги шарнир бураб чиқарилади. Пастги шарнирнинг бармоғи шплинтсизлантирилади ва сиқиб чиқарилади, вилка олинади, винт бураб чиқарилади ички ва ташқи трубаларни бирлаштирувчи ушлаб турувчи бармоқ бўшатилади ва сиқиб чиқарилади.
Т-150К тракторининг пастги ўқи чиқарилади, бунинг учун қийшайтиргичларнинг вилкаси ажратилади ва пастги тортқиларнинг сферик шарнирларидан пастги ричагларнинг бармоқлари чиқариб олинади. Пастги тортқилар ва тиркама кронштейни чиқарилади.
Ричаг валини олиш учун кўтариш ричаги қийшайтиргичдан, траверса эса ричаг валидан узилади. Болтлари бўшатилиб бугел қоқоғи олинади. Юқорги ўқ гидравлик пресс билан ричаг вали тешигидан сиқиб чиқарилади. Зарур бўлган ҳолларда ричаг каллаклари вални ричагдан ажратишни осонлаштириш учун газ горелкасида қизитилади. Стопорлавчи ҳалқаларни ушлаб турувчи болтлари бўшатилади ва ричаг валидан юқорги тортқининг траверсаси чиқариб олинади. Ўнг ва чап втулкалар сиқиб чиқарилади ва ричаг вали алмаштирилади.
Пастги тортқиларни алмаштириш учун қийшайтиргич вилкаси узилади, пастги тортқиларнинг каллагига бирлаштирувчи қотириш бармоғи чиқариб олинади. Ўнг ва чап втулкалар сиқиб чиқарилади ва ричаг вали алмаштирилади.
Пастги тортқиларни алмаштириш ёки таъмирлаш учун қийшайтиргичларнинг вилкаси ажратилади, бунинг учун пастги тортқиларнинг сферик шарнирларидан ричаг бармоқлари чиқариб олинади. Тортиб турувчиларни қотириш стремякаларининг гайкалари бўшатилади ва пастги тортқи сферик шарнирларини каллакка қотириш бармоқлари чиқариб олинади. Агар каллак ейилган ёки деформацияланган бўлса, унда у пастги тортқидан ажратилади.
Агар юқорги ёки пастги тортқиларнинг сферик шарнирлари носоз бўлиб, уларда дарзлар ва синиқлар бўлиб уларни алмаштириш талаб этилса, уларни бўлакларга ажратиш учун гидравлик прессга мўлжалланган махсус мосламалардан фойдаланилади. Мосламани цилиндрик таглик сифатида бўлиб, унинг юқорги четида сферик чуқурчалар мавжуд. Гидравлик пресснинг пуансони билан шарнирнинг марказига босилади; бунда парчин михларининг четлари кесилади, шар ва ҳалқа тагликнинг ичига тушади. Шарнирни 180º га буриб ва шарни иккинчи ҳалқага ўрнатиб, бирикма охиригача бўлакларга ажратилади. Бўлакларга ажратилгандан сўнг назорат ва ўлчаш билан ажратилган деталларнинг ва бирикма ҳосил қилувчи деталларнинг техник ҳолати баҳоланади, Ейилган деталлар алмаштирилади.
Осгич ўрнатилаётганда юқорги ва пастги тортқиларнинг шарнирлари тагликнинг парчин мих каллаги ўтирадиган, сферик чуқурчалари ва гидропресснинг штоги ўрнатиладиган устқўймадан иборат бўлган мослама ёрдамида йиғилади. Парчин мих каллаги шакилланадиган четида ҳам устқўйманинг чуқурлаштирилган жойи мавжуд.
Парчин мих ўрнига болтли бирикмадан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳар бир бирикма шарнирга чанг ва абразив заррачаларини тушишини олдини олувчи резина ҳалқа ўрнатилади. Юқорги ва пастги тортқиларнинг шарнирлари 0,2 кН дан катта бўлмаган кучда 500 мм лик елкада исталган текисликда эркин бурилишлари лозим. Қийшайтиргичлар, тортқилар ва тортиб турувчилар шундай йиғилиши керакки, деталларни вороток дастаси билан енгил ва эркин силжишининг имкони бўлсин. Тортқи шарнирларини йиғишда унга №158 мой солинади, бармоқлари, фиксаторлари ва резбалари эса солидол билан мойланади.
Таъмирлашдан сўнг йиғилган осгич трактор билан биргаликда синаб кўрилади. Осгични массаси 2000 кг бўлган синаш юкини кўтариш ва тушириш жараёнининг охирида ва тўхташ нуқталарида шарнирларда таққиллашлар бўлмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |