Понятие мультимедиа



Download 0,81 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#251607
Bog'liq
2.5. Disklarni boshqarish


Дискларни бошқариш. Маълумотларни резервлаш
 
Биласизки, компьютер ва ноутбукларнинг USB-портларидан ташқи хотира қурилмалари – флешка ва қаттиқ дискларни бирданига узиб қўйиш хавфли. Бунда хотира ташувчи мослама ишдан чиқиши, ичидаги барча файллар изсиз йўқолиши мумкин.
Ташқи хотира қурилмасига файлларни ёзаётган пайтимизда унга энергия етказиб берилишида узилиш бўлса юқоридаги муаммо юзага келади. Масалан, файлларни кўчираётганда USB-портдан уни узсак ёки шу жараёнда компьютер авариявий тарзда ўчиб қолса. Бунинг олдини олиш учун эса, аввало, қуйидагиларни билиб қўйишимиз даркор.
Ташқи хотира мосламалари компьютерга иккита режимдан бирида уланиши мумкин: «Тезкор суғуриш» («Быстрое удаление») ёки «Оптимал самарадорлик» («Оптимальная производительность»).
Булардан биринчиси бўйича уланган қурилмани компьютер ёки ноутбукдан исталган пайтда суғуриб олавериш мумкин – бунда унинг ичида аввалдан мавжуд бўлган файлларга зарар етмайди. Яъни, «Тезкор суғуриш» режимида уланган флешка ёки ташқи дискни суғуриб олиш учун трейдаги (экраннинг пастки ўнг бурчагидаги) «Вазифалар панели» («Панель задач») билдиришномалар ҳудудида акс этувчи «Извлечь устройство» опцияси орқали тизимдан узиш шарт эмас.
Агарда хотира қурилмаси «Оптимал самарадорлик» режими бўйича уланган бўлса, унга файллар кўчириш ва ундан «ўқиш» анча тезкорлик билан амалга оширилади, флешка билан ишлаш қийин бўлмайди. Фақат бу режимда ташқи хотира қурилмасини компьютердан жисмоний узишдан (суғуриб олишдан) олдин, албатта уни операцион тизим даражасида ажратиш, яъни трейдаги «Қурилмани чиқариб олиш» («Извлечь устройство») опцияси орқали тизимдан чиқариб олиш керак бўлади.
Флешка ёки ташқи қаттиқ диск тасодифий узилишларда зарарланишининг олдини олиш учун, уни компьютерга «Тезкор суғуриш» режимида улаган маъқул. Буни эса қуйидагича созлаб қўйиш керак бўлади:
  • Ташқи хотира қурилмасини компьютерга улаймиз.
  • Бошланғич меню – «Windows» белгичаси устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертамиз. Очилган меню рўйхатидан «Дискларни бошқариш» («Управление дисками») бандини танлаймиз.
  • Уланган ташқи хотира қурилмасини топиб, устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертамиз ва «Хусусиятлари» («Свойства») бандини босамиз.
  • Диск хусусиятлари ойначасидаги иккинчи – «Сиёсат» («Политика») варақасига ўтамиз. Шу ерда ушбу қурилмани тизимдан узишнинг қайси сиёсати («Тезкор суғуриш» ёки «Оптимал самарадорлик» режими) ўрнатилганлигини кўрамиз. Шулардан қай бири – суғуришнинг хавфсиз кечиши ёки флешканинг тезкор ишлаши ўзимиз учун зарур бўлса, ўшани танлаб, «ОК» тугмачасини босамиз.

Windows 10 тизимининг янги версияларида дастлабки созламаларга кўра барча ташқи хотира қурилмаларида «Тезкор суғуриш» режими қўлланмоқда. Яъни, уларда флешкани USB-портдан суғуриб олиш учун уни тизимдан ўчириш шарт эмас. Агарда компьютер ёки ноутбукингизда ундан аввалги версиялардаги Windows ўрнатилган бўлса, юқоридаги усул бўйича уни шу режимга ўтказиб олишингиз мумкин.
Агарда ташқи хотира қурилмасининг юксак самарадорлик билан ишлашини истасангиз, юқоридаги йўриқнома бўйича уни «Оптимал самарадорлик» режимига ўтказиб қўйсангиз ҳам бўлади. Лекин ёдда тутинг – бунда файл кўчираётганда узилиш бўлса, хотира қурилмаси ишдан чиқиши, ичидаги файллар куйиб кетиши мумкин.

Маълумотларни Резервли нусхалаш

  • Маълумотларни резервли нусхалаш (ингл. backup copy) — маълумотлар нусхасини резервлаш жараёни ахборот воситаларида (қаттиқ диск, диск) маълумотлар асл ёки янги жойлашув учун маълумотларни қайта тиклаш учун мўлжалланган.

резервлаш

  • Маълумотларни резерв нусхалаш — маълумотларни нусхасини яратиш жараёни.
  • Маълумотларни тиклаш — маълумотларни оригинал жойига тиклаш жараёни.

Резервлаш жараёнини ташкил этувчилари

  • резервли нусхалаш.
    • Резервли нусхалаш учун қурилма.
    • Резерв маълумотларни ташиш қурилмаси.
  • Қайта тиклаш (Восстановить).
    • Recovery.
    • Қайта тиклаш (Восстановление)

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish