6-боб. Операциядан олдинги тайёргарлик (беморни оптимизациялаш)



Download 0,91 Mb.
bet1/9
Sana14.07.2022
Hajmi0,91 Mb.
#801164
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sixth


6-боб. Операциядан олдинги тайёргарлик (беморни оптимизациялаш)

Джеймс Русински (James C. Rucinski)




Физиология бузилган бўлса, анатомияни тиклашга уриниш бефойдадир.


Беморни операцияга тайёрлаш худди операциянинг ўзи каби муҳимдир.

Тонги соат 4, сиз ички аъзоси тешилиши оқибатида юзага келган ўткир қоринли беморни баҳоламоқдасиз. Аниқки, беморингиз шошилинч лапаротомияга муҳтож. Фақат операциядан олдин беморни оптимизациялаш учун қандай ишларни амалга ошириш лозимлиги ва ушбу ишларни қанча вақт оралиғида амалга ошириш лозимлиги ҳақида қарор қабул қилиш қолди.


Оптимизация – бу иккала юзи ҳам ўткир ханжар кабидир: ўткир қон йўқотаётган беморни оптимизация қиламан, деб вақт йўқотиш беморнинг ўлимига олиб келиши мумкин; ва аксинча, ичак тутилиши билан оғриган, гиповолемияга учраган беморни шошқалоқлик билан операция қилиш ҳам бемор учун фожеа билан тугаши мумкин.

Бу ерда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:



  • Нимага ҳаммага операциядан олдинги тайёргарликни (оптимизацияни) ўтказиш керак?

  • Операциядан олдинги оптимизациялашнинг мақсадлари нима?

  • Операциядан олдинги оптимизацияга кимлар муҳтож?

  • Уни қандай қилиб ўтказиш керак?



Нега операциядан олдинги тайёргарликни (оптимизациялашни) ўтказиш керак?

Оддий қилиб айтганда, гиповолемияга дучор бўлган бемор оғриқсизлантириш ва операцияга бардош бера олмаслиги сабабли ҳам операциядан олдинги оптимизациялаш зарур ҳисобланади. Умумий анестезияни бошлаш ва мушаклар релаксацияси тизимли вазодилатацияни чақиради, бу эса ўз навбатида шокка қарши физиологик механизмларни издан чиқаради. Қорин бўшлиғи очилганда эса қорин ичидаги босим кескин даражада тушиб кетади, натижада вена тизимида қоннинг йиғилиб қолиб, веналар бўйлаб юракка қайтаётган қон миқдори (венозный возврат) ҳамда юракдан чиқувчи қон миқдори (сердечный выброс) камайиб кетади. Айланиб юрувчи қон миқдори ҳажм жиҳатдан қайта тикланмаган беморда шошилинч лапаратомия операция бошланмасданоқ юрак тўхташига олиб келиши мумкин. Бунинг устига, операция давомида нима бўлишию, қанча суюқлик талаб этилиши ҳали номаълум. Ёки сиз гиповолемияси бор беморни операцияга олиб, кейин мум тишлаб қолишни хоҳлайсизми?





Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish