Муҳаррир изоҳи
Биз суюқлик ҳажмини тўлдириш операциядан олдинги даврдаги муҳим босқич эканини тасдиқлаймиз, аммо айни пайтда сизни яна бир бор огоҳлантириб қўймоқчимиз: суюқлик қуйишни ҳаддидан оширманг. Операциядан олдин, операция вақтида ва операциядан кейин суюқлик қуйиш меъёрдан ошиб кетиши мумкин. Вена ичига қўйилган катта диаметрли катетер, кузатув жиҳозларига ишониш, жарроҳ ва анестезиологнинг «чаққонлиги» беморга керагидан зиёда туз ва суюқлик қуйилишига сабаб бўлиши мумкин. Биз кўпинча операциядан кейин бемор вазнининг оғирлашганига эътибор бермаймиз: «яхши, деймиз биз, бемор етарли миқдорда суюқлик олди, унинг пешоб бериши аъло даражада, диурезнинг ўзи ортиқча суюқлик масаласини ҳал қилади». Аммо биз адашамиз!
Охирги кузатувлар шуни кўрсатиб бердики, ортиқча суюқликдан нафақат фаол қон кетиши бўлган беморлар (кетаётган қон миқдорининг кўпайиши ва қон ивишининг бузилиши кўринишида), балки ҳар бир беморимиз азият чекар экан. Ҳужайраларнинг шишиши ва бўкиши ҳар қандай аъзо ва тизим учун ижобий янгилик эмас. Интерстициал бўшлиқнинг шишиши ва зўриқиши эса нафас ва юрак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Улар тўқималар ва яраларнинг битишига, ичак анастомозларига салбий таъсир кўрсатади. Қорин бўшлиғи аъзоларининг шишиши ва бўкиши эса қорин бўшлиғидаги босимнинг ошишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, чегерадан чиқманг. Қанча суюқлик керак бўлса, шунча қуйинг, монитордаги ахборотларни ва анестезиологнинг ҳаракатларини операция вақтида ҳам кузатиб боринг. Операция вақтида қуйилиши лозим бўлган суюқлик миқдорини ҳисобловчи олдинги формула ҳозир эскирди. Йўқотилган қон ўрнини тўлдиринг ва соатбай диурез миқдорини 0,5 мл/кг миқдорида ушлаб туринг. Бу дегани ўртача олиб қарайдиган бўлсак, соатига 30 мл суюқлик қуйиш керак, деганидир, ундан кўп эмас. Операциядан олдин ёки операция пайтида қанча кераксиз, ортиқча қон қуйсангиз, жадал даволаш хонаси ва бўлимда шунча кўп муаммога дуч келасиз.
Шикастланган ёки фаол қон кетиши бўлган беморларда жонлантириш чора-тадбирлари
Бироз олдинроқ чоп этилган нашрлар ва китобларда ушбу тоифадаги беморларда дастлабки даво кристаллоидларни қуйишдан иборат бўлиши кераклиги ҳақидаги тавсияларни биз унутмоқдамиз. Бугун биз биламизки, мазкур беморларни суюқлик билан тўйинтириш тромбларнинг ювилишига, гемостазнинг издан чиқишига ва алал оқибат қон кетишининг зўрайишига ҳамда тирик қолиш эҳтимоллигининг камайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда янги, «гипотензив жонлантириш» атамаси кун тартибига киритилмоқда. Бу атама ортида артериал босимни паст, фақат ҳаётий муҳим аъзоларни қон билан таъминлаб туришгагина қодир кўрсаткичларда ушлаб туриш тушунилади. Амалда бу систолик артериал босимни 90 мм.сим.уст. миқдорида сақлаб туриш демакдир.
Фаол қон кетиши бор беморларда аввал секин-аста Рингер-лактат эритмасини юбориб, кейин эса қон қуйиш тавсия этилади. Охирги изланишлар шуни кўрсатдики, қон маҳсулотларини қуйгандан кўра қоннинг ўзини қуйиш яхшироқ самара берар экан. Шундай қилиб, сиз иккита бирлик эритроцитар масса қуймоқчи бўлсангиз, унинг ҳар бир билигига 1 бирлик янги музлатилган зардоб ва 1 бирлик тромбоцитар масса қўшсангиз, ўлим кўрсаткичи кескин даражада камайишига эришасиз.
Бу қоида шикаст туфайли қон кетаётган, ярадан қон кетаётган ёки ёрилган аорта аневризмаси бор беморлар учун таъллуқлидир.
Ҳолатларнинг «шошилинчлигини» таснифлаш учун 6.1-жадвалга қаранг.
Табл 6.1. Шошилинчлик даражалари
Шошилинчлик
|
Мисоллар
|
Маъноси
|
Кечиктириб бўлмас
|
Назорат қилинмайдиган ички қон кетиши, чок кўчиб кетиши
|
Операция хонасига югуринг
|
Ҳаётга хавф солувчи ҳолатлар
|
Қорин аортаси аневризмасининг ёрилиши
|
Операция хонасига тез олинг
|
Ҳаётга хавф солиши мумкин бўган ҳолатлар
|
Ички аъзолар ёрилиши
Ёрғоқнинг буралиб қолиши
|
Операция хонасига 2-3 соат ичида олинг
|
Кечиктириб бўлмайди
|
Ўткир аппендицит
Ичак тутилиши
|
6 соат давомида, эртлабгача кутиш мумкин
|
Кечиктирса бўлади
|
Ўткир холецистит
|
Дам олиш кунларини ўтказиб олиш мумкин
|
Do'stlaringiz bilan baham: |