1.2. Деталларнинг тозалаш сифатини текшириш ва
уларни балансировкалаш
Деталларни тозалаш сифати қолдиқ ифлослантирувчиларнинг миқдори билан характерланади. Уни аниқлаш оғирлик, ташқи назорат, люминесцент усулларида олиб борилиши мумкин.
Оғирлик усули ифлосланган ва тоза деталларни (ёки намунани) массасини аниқлашдан иборат. Қолдиқ ифлослантирувчилар миқдори мг/см2 қуйидаги ифодадан аниқланади:
К=(М1-М2)/S,
бунда М1 ва М2 — деталнинг тозалашдан олдинги ва кейинги массалари, мг; S— детал сиртининг майдони, см2.
Ташқи назорат усулида детал сиртидаги қолдиқ ифлослантирувчилар шартли шкала ёки тозалаш сифатини баҳоловчи (беш олти разрядли) шаблон билан солиштирилади.
Люминесцент усули ултрабинафша нурлар таъсирида мойни ёриғлантириш (флуоресцироцация) хусусиятига асосланган. Нурланувчи доғларнининг ўлчамига қараб сиртни ифлосланганлиги тўғрисида мулоҳаза юритиш мумкин.
Деталлардаги қолдиқ нефт махсулотлари билан ифлосланганликларини улчаш учун ПЛКД-2 асбобидан фойдаланилади.
Балансировкани юқори айланиш частотасига эга бўлган механизмлардан фойдаланилганда деталларни ва йиғма бирликларни комплектлаш жараёнида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Статик балансировкаланмаган жисимнинг оғирлик маркази айланиш ўқига нисбатан силжиган бўлади. Статик блансировкаланмаган жисим ўқи бўйича эркин бурилганда, у ҳар доим муайян ҳолатда оғир томони пастга йўналган ҳолатда тўхтайди.
Статик балансировкаланмаган жисим айланганда, унда мувозанатлашмаган марказдан қочма куч ҳосил бўлади, унинг қиймати қуйидаги ифодадан аниқланади:
Рц=Qω2/g, Н
бунда Q — оғирлик кучи, Н; r — жисимнинг оғирлик марказини унинг айланиш ўқига нисбатан силжиши, м, ω- жисимнинг айланиш бурчак тезлиги, с-1, g – эркин тушиш тезланиши, м/с2.
Статик балансировкалаш учун детал горизонтал призмаларга ёки таянчларидаги ишқаланиш қаршилиги кам бўлган роликларга ўрнатилади.
Балансировкаланмаган масса деталнинг оғир томонидан металл олиш ёки қарама-қарши енгил томонидан тешиш ёки юк осиш билан бартараф этилади. Детални балансировкалашнинг аниқлиги у билан призмалар ўртасидаги ишқаланиш кучига боғлиқ.
Динамик балансировкаланмаганда жисимга L масофада бир-бирига нисбатан ва айланиш ўқидан r масофада икки бирхил массага эга бўлган юк қўйилади. Ушбу ҳолда жисим статик бансировкаланган бўлиб, аммо айланиш пайтида жуфт кучлардан мувозанатлаштирилмаган момент ҳосил бўлади, яъни
М =Qω2L/g, Нм
бунда L-жуфт кучларнинг елкаси, м.
Динамик балансировкани одатда турли схемадаги махсус стендларда олиб борилади. Уларда бири думаловчи таянчли стенддир. Агар масса статик бансировкалангандан сўнг юк билан мувозанатлаштирилганда, у айланганда айлантирувчи марказдан қочма куч ҳосил бўлади. Бунинг натижасида вал ва унинг тангчлари қўшимча юкланиш қабул қилади, бу эса ишлаётган машинани тебранишига олиб келади.
Кўриб чиқилган мисолда икки т1 = т2 бўлган массалар қўйилиши лозим, улар айланганда F1 L моментга қарши таъсир кўрсатувчи р1l моментини ҳосил қилади ва уни мувозанатлаштиради:
р1l = F1 L . (6.15)
Динамик балансировкалашда детал машинанинг махсус таянчларга жойлаштирилади, улар деталларр айланганда мувозаналаштирилмаган куч таъсирида тебранади. Таянчларнинг тебраниш амплитудаси ҳосил бўладиган маказдан қочма инерция кучларининг ва уларнинг моментларини миқдорини кўрсатади. Бунда детал статик мувозатнатлаштирлгандек металлни олиб ташлаш, тешиш пластиналар қўйиш, эритиб қоплаш билан мувозанатлаштирилади.
Динамик мувозанатсизликнинг сабаблари:
илашиш муфтаси ва тирсакли вал танланганда уларнинг ўқдош эмаслиги;
двигатель шатунлар комплекти пастги каллак массаларида катта миқдорда фарқ қилиши;
двигателнинг иссиқлик ҳолатини бузилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |