Тошкент Давлат техника


Электролитик қоплаш вақтини аниқлаш



Download 0,6 Mb.
bet6/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Электролитик қоплаш вақтини аниқлаш. Агар қопланадиган сиртнинг майдони, қоплама материалининг зичлиги, қоплама қатламининг қалинлиги, ток зичлиги ва ток бўйича металл ажралиб чиқиши маълум бўлса, электролитик қоплама содир бўладиган вақтни қуйидаги ифода билан ҳисоблаш мумкин:
,
бунда h- қоплама қатламининг қалинлиги, мм; γ- қоплама материалининг зичлиги, г/см3; C-электрокимёвий эквивалент, г/А·с; Dк- ток кучининг зичлиги, А/дм2; η- ток бўйича металл ажралиб чиқиши, %.


Назорат саволлари
1. Сервис корхонасида бажариладиган техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнининг иш ҳажми ҳисоблаш жараёнини тушунтиринг.
2. Агрегат мойини алмаштириш ва ейилишга синаш муддати нима асосида ҳисобланади?
3. Деталларнинг тозалаш сифати қандай баҳоланади?
4. Статик ва динамик балансировка қандай амалга оширилади?
5. Эхтиёт қисмга бўлган талабни аниқлашнинг қандай усуллари мавжуд ва уларни моҳиятини тушунтириб беринг.
6. Детални пресслаб чиқариш кучи н6ималарга боғлиқ?
7. Резбалик бирикмани қотириш кучи ва моменти қандай аниқланади?
8. Чўктириш, накатлаш режимлари қандай аниқланади?
9. Электролитик қоплаш вақти нималарга боғлиқ?


2-маъруза
Машинани ювиш ва ташҳизлаш,
Двигателга техник хизмат кўрсатиш
ва Таъмирлаш технологияси


2.1. Машиналарни ювиш ва тозалаш
Ифлослантирувчиларнинг турлари ва уларнинг тавсифи. Маълумки детал сиртлари талаб даражасида тозаланмаса уларнинг ресурси 20...50 % га пасаяди.
Тозалаш усули ифлослантирувчиларнинг турига боғлиқ. Улар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади: углеродли ёпишмалар (қурум, лакли пардалар ва асфалтсмолали моддалар); машина ва агрегатларнинг ташқи сиртига ёғсиз табиатга эга бўлган ёпишмалар; мойловчи материаллар (чанг, сув, қасмоқ) қолдиқлари.
Ёнилғи ва мой ёнганда қурум ҳосил бўлиб, улар ёниш камераси деворларига, клапанларга, учқунли ёндириш свечаларига, форсункаларга ва чиқариш коллекторларига ўтириб қолади.
Шатунларда, поршенларнинг ички сиртларида, тирсакли валларда ва б. юқори температура таъсирида локли пардалар ҳосил бўлади.
Асфалтсмолали моддалар асфалтенлардан, карбонлардан ва карбоидлардан иборат.
Қасмоқ двигателларнинг совитиш системасига калций ва магний тузлари кўринишида ёпишиб қолади. Қасмоқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги металлникидан 60-100 марта кичик бўлади. Қасмоқ таркибига калций ва магний карбонатлари, гипслар, силикатлар киради.
Технологик ифлослантирувчилар (металл қириндиси, сайқалловчи пасталарнинг, шлифовкалаш тошининг қолдиқлари ва б.) таъмирлашда, йиғишда, мослаштиришда ҳосил бўлиб, детал сиртларини жадал ейилишига сабаб бўлади.
Ифлосланишни олдини олиш усулларига:
нефет махсулотларининг коррозион фаоллигини камайтирувчи қўшимчалардан фойдаланиш;
чўкмаларни детал сиртини ёпишиб қолишини камайтиришга олиб келувчи қопламалар билан қоплаш;
тоза сув, ёнилғи, сифатли мойловчи материаллардан фойдаланиш билан машиналардан техник фойдаланиш даражасини ошириш.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish