Тошкент Давлат техника


Эгилган сиртларни текислаш технологияси



Download 0,6 Mb.
bet49/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

7.3. Эгилган сиртларни текислаш технологияси
Кабинанинг эгилган сиртлари уриб чиқариш ва болғалаш йўли билан текисланади.
Панелнинг қабариқ қисмидаги чуқурни тўғри геометрик шакл олгунга қадар уриб чиқариш йўли билан хомаки текислаш жараёни виколотка дейилади. Виколодкадан сўнг панел сиртини узил-кесил текислаш ва унга жуда текис шакл бериш жараёни рихтовка дейилади.
Виколотка операцияси қуйидаги тартибда олиб борилади: панелдаги чуқурча тагига тутиб тургич ўрнатилади ва у қўлда панелга зич қилиб сиқилади. Махсус болға билан чуқурчага уриб, панелнинг шикастланмагаг қисми сатҳигача чиқарилади. Чуқурчалар виколоткалангандан сўнг юза резина ёки ёғоч болға билан уриб бир оз текисланади. Кабинанинг чиқарилган палелларидаги ва узелларидаги чуқурчаларни плитада ҳам тўғрилаш мумкин. Ўткир қирралари ва букилиб қолган жойлари бўлмаган каттароқ, чуқурчалар ўртасидан бошлаб секин -аста четга томон суриб текисланади. Ўткир бурчакли эзилишлар ўткир бурчакдан ёки букилган жойларидан бошлаб уриб чиқарилади. Чуқур бўлмаган эзилишлар чапдан бошлаб секин-аста марказ томон сурилиб уриб борилади. Виколоткада шунга эътибор бериш керакки, уришларни кўпайтириш ва кучайтириш билан металлни чўзиб юбормаслпк керак. Виколоткадан сўнг юза резина болғга билан текисланади кейин рихтовкаланади.
Рихтовка қўлда ва механизациялашган усулда олиб борилиши мумкин. Қўлда рихтовкалаш, таъмирланадиган панел профилига қараб махсус болғаларда ва ушлаб тургичларда амалга оширилади. Тортилган юза тагига бир кўл билан панелга сиқилган ҳолда туткич кўйилади, таъмирланадиган юза томонга рихтовка болғаси билан тез-тез, туткичга тегадиган қилиб урилади. Бунда уриш бўртган жойлар чўктирилиб, ботиқ жойларини кўтариб, секин-аста бир нуқтадан иккинчисига кўчирилади. Рихтовкани шундай бажариш керакки, ғуддаларни қўл кафти сезмасин. Тўғрилашда болғанинг каллаги бугун текислиги билан урилсин. Болға каллагининг ўткир қисми билан урганда юзада чандиқлар колдиради, уни тўғрилаш анча мушкул.
Рихтовкадан сўнг панел сирти майин тишли эгов билан оҳиста эговланади. Эгов ёрдамида пастликлар ҳам аниқланади.
Бунлай пастликлар чўзилиб, ялпи юза олгунга қадар рихтонкаланилади Болғалашдан қолган кичик бўртмалар, чуқурчалар, нафақат бу жойларни бўяшни қийинлаштиради, кўп ҳолларда эса бўяшдан сўнг ҳам сезиларли бўлиб қолади,
Агар панел металли деформацияланганда бир оз чўзилса, детал сиртида бўртма ҳосил бўлади. Бу нуқсон совуқ шиғовлаш ёки қиздириб тортиш усулларида бартараф этилади. Агар чуқурчалар унча катта бўлмаса ёки улар тўғрилангандан сўнг ҳам қолса, улар пластик массани газ олангасида пуркаш йўли билан тўлдириб тўғриланади.
Газ алангасида пуркаш учун ПФН-12 тўлдиргичидан фойдаланилади. Бу тўлдиргич детал юзасига УПН-4 қурилмаси ёрдамида пуркалади.
Газ алангасида пуркаш учун ППФ-37 кукунидан ҳам фойдаланиш мумкин у 200±5ºС бўлган қуритиш температурасига бардош беради. Бу кукун ПФН-12 дан шуниси билан фарқ қиладики, унинг таркибига паст босимли полиэтилен мавжуд.
ПФН-12 тўлдиргични юзага пуркаш технологик жараёни бир неча операцияни ўз ичига олади.
Дастлаб детал юзаси яхшилаб занг, оксидлар ва бошқа ифлосликлардан механик айланма дискли пўлат чўтка ёрдамида тозаланади. Шундан сўнг ацетон ёки эритувчи билан ёғсизлантирилади. Таъмирланадиган юза донадорлиги 16 номерли ёки йирик донли қумқоғоз билан ишлов берилади. Бундан мақсад бериладиган массанинг детал билан яхши тишлашишга эришишдир.
Ишлов бериладиган юза УПН-4Л қурилмасининг пистолетида аланга билан 170-180±5ºС температурагача қиздирилган кукун пуркалади. Кукун юқори температурада металлга эриб ёпиша бошлайди, Биринчи эриган қатлам шундай юпқа бўлиши керакки, ҳосил бўлган парда қатламидан металл кўринсин. Қатлам металл ғалтаклар ёрдамида ётқизилади. Унинг устидан яхшилаб қиздирилган иккинчи қатлам ётқиизилади. Кейинги қатлам юза нотекисликлари текислангунга қадар пуркалади. Зич монолит пластмасса қатламини олиш учун, ҳар бир пастки пласт­масса қатлами қовушқоқ-оқиш ҳолатида бўлиши лозим. Ҳар бир янги берилган қатлам ғалтаклар ёрдамида яхшилаб босиб ётқизилиши лозим. Тўғри қиздирилган пластмасса ётқизилган юзага ғалтак юргизилганда силлиқ металл ялтироқлигига эга бўлиши талаб этилади. Ишлатиш жараёнида ғалтакнинг металл ролигига пластмасса ёпишмаслиги ва пастки қатламни юқориги қатламдан юлиб олмаслиги учун сувда совитиб турилиши мақсадга мувофиқ.
Пластмасса қатлами совигандан сўнг қумтош билан, профил бўйнча тўлиқ текислаш учун ишлов берилади. Жилвирлангандан сўнг юзада қолган бўшлиқлар юзага қиздирилган куракни бир оз теккизиб бартараф этилади, кейин юза қумқоғоз билан ишқаланади.
Детал юзасидаги нотекисликларга эпоксид мастикалар тўлғизиш учун бир неча таркиблардан фойдаланилади. Қопламанинг қалинлиги нотекисликларнинг ўлчамига боғлиқ. Эпоксид қатлами қуригандан сўнг унга қумтош, қумқоғоз ёки эгов билан ишлов бериш мумкин.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish