Ямоқ қўйиш. Анча катта механик шикастланиш ва коррозияланган юзалар устқўйма ва ямоқлар пайвандлаб ёки парчин михлаб таъмирланади. Операцияни бажариш тартиби қуйидагича.
Таъмирланадиган деталларнинг шикастланган жойлари қайчи, газ пайвандлагич, юпка зубило ёки махсус пневматик ва электр кэскичлар билан кесиладн. Бунда кесилиш чизиғи тўғри, бурилиш жойлари силлиқ бўлиши лозим. Кесилиш чизиғи ўткир қирралардан тўғриланади. Сўнг пўлат листлардан устқўйма ясалади. Устқўйма ва ямоқларни ясаш жараёни, таъмирланаётган участканинг шаклига боғлиқ. Агар сирт ясси бўлса, устқўйма қўйим қолдирилмасдан ясалади, агар у ботиқ, ёки ковариқ, ёки мураккаб шаклга эга бўлса, заготовкада периметри бўйича 5 мм дан 10 мм гача қўйим қолдирилади. Бундан ташқари, ямоқ таъмлрланадиган сиртнинг шакли бўйича эгилади. Сўнг кесилиш контури бўйича, кўйим қолдирилмасдан кесиб чикилади. Агар ямоқ, парчин михларда ўрнатиладиган бўлса, унинг контури бўйича 20- 25 мм қўйим қолдирилади,
Тайёрланган ямоқ жойига қўйилади ва нуқтали пайвандлаш билан контури бўйича иайвандлаб чиқилади. Агар ямоқ парчинланадиган бўлса, парчин мих жойлари белгилаш мақсадида кернер ботирилади, тешилади ва тешик зенкерланади, Ямоқ деталга диаметри 4 - 6 мм бўлган парчин михлар билан 20 — 25 мм оралатиб парчинланади. Барча операциялар тугагандан сўнг пайвандланган ёки парчинланган жойлар эгов ва қум қоғоз билан ишқалаб тозаланади.
Деталнинг дарз кетган ва йиртилган жойлари, бирикиброқ, бирлаштириш талаб этадиган жойлари устқўймапар билан кучайтирилади. Устқўйма лист пўлатлардан ясалиб, ўрнатиладиган жойларига мослаштирилади ва контурлари бўйича пайвандланади ёки парчинлаб қўйилади. Бундай устқўймалар, асосан, асбоблар шчити дарз кетганда, кабина эшикларининг устунларига қўйилади.
Деворларининг қалинлиги 3 мм гача бўлган деталлар устма-уст қўйиб ёки қайириб пайвандланади.
Қалинлиги 1 мм гача бўлган металларни пайвандлашда уларни устма-уст қўйиб юқориги листлар бирлаштирилади, бу ҳолда пайванд чок мустаҳкамроқ ва зичроқ бўлади, асосий металл куймайди ва пайвандлаш жараёни енгиллашади.
Юпқа лист металларни пайвандлашда симларининг кесими 10— 15 мм2 бўлган енгил электр туткич қўллаш тавсия этилади.
Юпқа пўлатдан ясалган деталларни дастаки электр ёй ёрдамида пайвандлаш сифатига нафақат тўғри танланган пайвандлаш режими ва электроднинг тури, балки пайвандлашда металлнинг куйишини ва қийшайшининг олдини олувчи технологик услублар ҳам таъсир кўрсатади. Бу ҳолларда тескари-поғанали, мис ёки пўлат қистирма қўйиб пайвандлаш усуллари кўпроқ қўлланилади. Бу усулларни қўллашдан мақсад, электр ёйи иссиқлигини чиқариб юбориш ва пайванд чокининг зарур мустаҳкамлиги ва зичлигини таъминлашдир.
Тескари қутблиликда пайвандлаш яхши натижа беради. Бу усулда металл куймайди, электр ёйи баркарор ёнади ва пайванд чоки сифатли бўлади.
Пайвандлашдан аввал, ундан кейин ҳамда чок ўрнатилгандан сўнг детал сиртини заррачалар оқими билан парчинлаш кабина элементларининг ишлаш муддатини сезиларли ошиши сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |