Тошкент Давлат техника



Download 0,6 Mb.
bet47/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Эски бўёқлардан тозалаш. Тракторлар ишлатиш жараёнида бир неча марта бўялади. Кабина қанотлари, капоти ва облицовкаларида турли хилдаги эзилишлар, дарзлар шпатлёвкалар ва турли хилдаги мастика билан ишлов берилган бўлади. Таъмирлашдан аввал кабина улардан тозаланади. Агар кабина эски бўёқлардан тозаланмасдан таъмирланса, иш жойлари ифлосланади, кабина элементлари пайвандлаганда ёнаётган бўёқ ҳавони ва ишлаб чиқариш хоналарининг ҳавосини ифлослаштиради. Эски бўёқдан қўлда, кимёвий ва бошқа усуллар билан тозалаш мумкин. Бўёқдан тозалашнинг энг мураккаб усули қўлда тозалаш ҳисобланади. Бунда тозалаш ўткир пўлат қирғичлар ва металл чўткалар билан олиб борилади. Айниқса, бўёқни сферик, қовариқ, ботиқ сиртлардан ва чоклардан ажратиб олиш жуда ноқулай.
Кимёвий ишлов бериш усули юзани эски бўёқдан тозалашнинг энг самарали усули бўлиб ҳисобланади. Кимёвий ишлов берилгандан 10-15 минут ўтгандан сўнг эски бўёқ бўка бошлайди ва металл сиртидан осон ажралади, механик ёки пневматик юритмали қиргич ёки чўткалар билан тозалаб ташланади.
Кўпчилик кабиналар ва уларнинг деталлари пентафтали, гифталли ёки бошқа синтетик эмаллар билан қопланади. Уларнинг қатламларини олиб ташлаш учун АТФ-1 ювиш эритмаси қўлланилади. Кабина ва унинг деталлари нитроэмаллар билан бўялган бўлса, СД эритмаси ишлатилади. Кабина ва унинг деталлари эски бўёқдан тозалангандан сўнг у солвент, Уайт-спирт ёки 646 эриткичи билан ювилади.
Тозалаш хонасида вентиляцияни яхши ишлаши ва у ердаги ҳавонинг температураси 18-20ºС дан паст бўлмаслиги лозим. Елвизак бўлиши ҳамда юқори температура мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда эритма буғланади, натижада эски бўёқларнинг бузилиш жараёни секинлашади, эритма сарфи ортади. Кабиналарни эски бўёқдан тозалаш махсус ванналарда олиб борилиши ҳам мумкин. Тозаловчи суюқлик каустик сода эритмасидан иборат бўлиб, у 80-90º С гача иситилади. Кабиналар бундай ванналарда 40-50 минут давомида бўктирилгандан сўнг иккинчи ваннадаги иссиқ сувда ювилади.
Қисмларга ажратиш. Қисмларга ажратилган ва эски бўёқдан тозаланган кабина батафсил назоратдан ўтказилади. Бунда шикастланиш характери, таъмирлаш тартиби белгиланади ва таъмирлашдаги меҳнат сарфи аниқланади.
Кабина қисман ёки тўлиқ қисмларга ажратилиши мумкин. Қисмларга ажратишнинг тури кабинанинг техник ҳолатига ва таъмирлаш ишларининг ҳажмига боғлиқ.
Кабина яхши техник ҳолатда бўлиб, фақат унинг айрим қисмларигина таъмирланса, у қисман қисмларга ажратилади.
Кабинани қисмларга ажратишда занглаган болтлар, гайкалар ва шурупларни чиқариб олиш, парчин михларни олиб ташлаш, нуқтали пайвандланган панелларни ажратиш анча мураккаб операция ҳисобланади. Бородок билан чиқариб бўлмайдиган ошиқ-мошиқ ўқлари газ алангасида қиздириб чиқариб олинади. Нуқтали пайвандлаш билан ўрнатилган деталлар юпқа ва ўткир зубило билан кесилади ёки кўзга ташланмайдиган томонда жойлашган қисмининг пайвандланган жойи тешилиб ажратилади. Зубилони эҳтиёткорлик билан бошқа усул қўллашнинг имкони бўлмаган ҳолларда ишлатиш керак, чунки унда детал эзилади, чуқур чизиқчалар, тешикларда эса овалсимонлик ҳосил бўлади. Мўрт ва осон шикастланадиган деталларни (ойналар, асбоб шчитлари, ички жиҳозлар) қисмларга ажратиш, айниқса, катта эҳтиёткорлик талаб этади.
Кабина капитал таъмирлашда тўлиқ қисмларга ажратилади. Тўлиқ қисмларга ажратишдаги ишнинг ҳажми ва уни бажариш тартиби кўп жиҳатдан кабинанинг тузилишига, носозликларнинг сонига ва турига боғлиқ.
Одатда, кабиналар қуйидаги тартибда қисмларга ажратилади: ёстиқчалар, ўриндиқ суянчиқлари, ички ускуналар, туткичлар, ушлаб тургичлар, хромланган арматура ва декоратив ўрнатмаларни, пардозлаш рамкалари ёки ойналарни ўрнаткичлар, таянчлар, ички тўсиқлар ва ички жиҳозлар. шундан сўнг турли хилдаги механизмлар ечиб олинади. Кабинани тўлиқ қисмларга бўлишни қулайлайлаштириш учун кабиналар махсус стендларга ўрнатилади.
Кабинани қисмларини нуқсонлари бўйича саралаш таъмирлаш операциялари билан мужассамлашиб кетади. Деталларни қисмларга ажратиш ва таъмирлаш сифати нуқсонлар бўйича саралаш постларининг тўғри жойлашишига боғлиқ. Таъмирлаш амалиёти шуни кўрсатадики, нуқсонлар бўйича саралаш постини кабинани дастлабки қисмларга ажратишдан кейин ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
Кабина деталларини нуқсонлари бўйича саралаш учун турли-туман умумий ва махсус вазифаларни бажарувчи назорат-ўлчов асбобларидан фойдаланилади. Уларга назорат шаблонлари, кондукторлар ва бошқа шунга ўхшаш асбоб-ускуналар киради.
Агар детал тўлиқ коррозияга учраган бўлса, у яроқсиз ҳисобланади, қисман коррозияга учраган бўлса, уни таъмирлашга юборилади. Детални ўтқазиш жойлари шикастланган бўлса, уни таъмирлаб бўлмайди. Агар детал деформацияланган бўлиб, унинг геометрик ўлчамларини тўғрилаш усули билан таъмирлаб бўлмаса ёки рихтовка натижасида унинг юкламани қабул қилувчи қисми кучсизланиб қолса, у ҳам яроқсиз деталлар қаторига киради.
Трактордан фойдаланиш жараёнига кабина бир пайтнинг ўзида бир неча омиллар таъсирида бузилади. Бунга: деформация натижасида механик тебранишларнинг юзаги келиши, металлдан ясалган деталлар, айниқса, юпқа лист пўлатдан ясалган деталларнинг коррозияланиши сезиларли деформация шароитида ва толиқиш кучланишида ишловчи деталларнинг бузилиши киради.
Кабина деталларининг асосий нуқсонлари, унинг тузилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин:
1. Ёстиқ, ўриндиқлар суянчиқлари қопламаларининг йиртилиши ва ёстиқча пружиналарининг эластиклигини йўқотиши.
2. Декоротив (манзарали) хром қопламасининг бузилиши.
3. Ўриндиқ каркасининг синиши.
4. Кабинани ички картон ёки фанер қопламасининг бузилиш.
5. Қопламадан ўзи кесиб кирувчи винтнинг тушиб қолиши.
6. Ошиқ-мошиқлар, ойна рамаларининг туташиш жойлари, ойна оралиқлари ва бошқа деталларнинг коррозиядан бузилиши.
7. Триплекс хилидаги ойналарнинг қаватланиб кўчиши, ойналарнинг хиралашиши, дарзлар ва бошқа нуқсонлар.
8. Полга, оёқ қўйгичга тўшалган матонинг йиртилиши ва улар корпусларининг деформацияланиши.
9. Қулф қурилмалари ва ошиқ-мошиқларнинг ейилиши, айрим деталларнинг тушиб қолиши.
10. Кабина эшикларининг осилиб қолиши ва нозич ёпилиши.
11. Кабинанинг олд қисмини, эшикларини, томини ва бошқаларни эзилиши.
12. Эшик табақаларининг пастги қисмини бузилиши.
13. Бўялган сиртларнинг дарз кетиши.
14. Панелларда, кабина томида, асбоблар шчитида, кабина поли, двигателнинг нишабли шчитида, ўриндиқ ўрнатгичда ўткир қиррали эзилишларнинг бўлиши.
Пол панеллар, том, двигателнинг нишабли шчити, шамол рамаси табоғи устунлари, ёстиқ ва ўриндиқ обоймалари, кабинани рамага қотириш жойлари, копот ён томонини қотириш тешиклари ва бошқа жойларнинг дарз кетиши.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish