10.2. Камераларни таъмирлаш
Нефть махсулотлари шимган, сиртида кичик дарзлар тўри бўлган ёки паст босимда ишлаб ён томонлари шилинган камералар таъмирлашга қабул килинмайди.
Камералар учун хос бўлган нуқсонларга уларнинг тешилиши, йиртилиши ва вентилнинг шикастланиши киради.
Таъмирлаш технологик жараёни. Кўринмайдиган шикастланиши бўлган камералар ҳаво билан тўлдирилиб, ваннадаги сувга туширилади, камеранинг тешилган жойларидан ҳаво пуфакчалари ажралиб чиқади. Камера текширилгандан ва қуритилгандан сўнг, тешилган жойларининг атрофи 20 — 30 мм радиусда қумтош ёки қумқоғоз билан ғадир-будурланади. Камеранинг ямашга тайёрланган жойига қил чўтка билан 1 : 4 концентрацияли елим икки марта суртилади ва қуритилади. Ямоқ вулканизацияланган камера резинасидан диаметри камеранинг ғадир-будурланган қисмининг диаметридан 5 — 10 мм га кичик қилиб ясалади ва унинг сирти бензин билан тозаланади, елим суртилади ва қуритилади.
Қуритилгандан сўнг ямоқ тешилган жойга ўрнатилади ва устидан ролик юргизилади. Сўнг камера аппарат плитасига ёт- қизилиб, винтли қисма билан сиқиб қўйилади.
Камера 140°С температурада 10— 15 минут давомида вулканизацияланади.
Камера йиртилганда унинг шикастланган четлари кайчида думалоқланади ва ғадир-будурланади. Ямоқ эса яроқсиз камерадан тайёрланади. Ёпиштириладиган юзаларга елим суртилиб вулканизацияланади. Ямоқ ва камеранинг мустаҳкам бирикиши учун улар орасига вулканизациялашмаган резина катлами жойлаштирилади. Бунинг учун дастлаб тайёрланган участкага елим суртилади.
Вулканзациялаш тугандан сўнг ямоқ; четлари абразив тошда, силлиқ ўтиш ҳ;осил қилиш учун ишлов берилади. Сўнг камера сувли ваннада текширилади. Камерада йирик йиртилишлар содир бўлса, улар учма-уч улаш усулида таъмирланади. Бунинг учун камеранинг шикастланган участкаси олиб ташланиб, унинг урнига яроқсиз камерадан кесиб олинган қисм ўрнатилади. Яроқсиз камеранинг узунлиги таъмирланадиган камера шикастланган қисмининг узунлиги-дан 50 — 60 мм ортиқ бўлиши лозим.
Тайёрланган участкалар иккита резина қопланган цилиндр ёрдамида туташтирилади. Уларнингдиаметри камеранинг ички диаметрига тенг (ёки бир оз каттароқ,) бўлиши мумкин. Камеранинг уланадиган учлари цилиндрлар устига кийгизилади (6.9- расм), Уларнинг 25 —- 30 мм кисми ғадир-будурланади, елим суртилади ва қуритидади. Ички ва ташки томонлардан ғадир-будурланган цилиндрлар бир-бирига яқинлаштирилиб, ички томондан ғадир-будурланган юза ташқи томондон ғадир-будурланган юзага ўрнатилали,
Камеранинг ёпиштириладиган участкалари ролик билан юргизилиб чиқилади. Камеранинг уланалиган жойлари вулканизацияланиб бўлгандан сўнг цилиндрлар чиқариб олинали. Иккинчи улаш жойи вулканизацияланиб бўлингандан сўнг иккала уланган участка ҳам чархтош билан силлиқланади ва камера сувли ваннада текширилади. Шикастланган вентил янгисига алмаштирилади. Бунинг учун ундан гайка чиқариб олиниб, верил камера ичкарисига итариб юборилади. Вентиль камеранинг йиртилган участкасидан ёки резиналанган тешик орқали чиқариб олинади. Худди шу йўл билан соз вентил қотирилади, йиртилган жойлари эса одатдаги усулда таьмирланади.
Агар камеранинг вентил асоси шикастланган бўлса, у бошқа жойга ўрнагиладп. Бунинг учун камеранинг бутун қисмидан ўлчами 80-50 мм бўлган участка тозаланади, унга елим суртилади ва қуртилади. Участкага борт газламадан тайёрланган, ўлчами 60-40 мм бўлган икки бўлак мато шундай ўрнатиладики, бир қатламдаги ип иккинчи қатламдаги ипга нисбатан 45º яқин бўлсин. Унинг устидан 70-50 мм ли ямоқ қўйилиб участка вулканизацияланади.
Ямоқнинг уртасидан трубали ксскпч билан ташқи диаметри вентилнинг диаметридан 1 мм га кичик бўлган тешик очилали. Унга камера ичидаги вентил ўрнатплади. Вентил ўрнатладиган тешикдаги шикастланиш ямоқ қўйилиб вулканизацияланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |