Тошкент Давлат техника



Download 0,6 Mb.
bet39/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Назорат саволлари
1. Пневмосистемада қандай носозликлар учрайди ва улар қандай таъмирланади?
2. Ғилдакли тракторларнинг бурилишини бошқариш гидросистемасидаги носозликлар ва уларни таъмирлаш қандай олиб борилади?
3. Бурилишини бошқариш агрегатларнинг гидравлик системасида қандай носозликлар пайдо бўлиши мумкин? Уларни таъмирлаш жараёнини тушунтириб беринг?
4. Гусеницалик тракторнинг гидросистемасига техник хизмат кўрсатиш ва ростлаш қандай олиб борилади?
5. Гусеницалик тракторнинг гидросистемасини таъмирлаш жараёнини тушунтириб беринг.


10-маъруза
тракторнинг юриш қисмини таъмирлаш
технологияси
10.1. Шиналарини таъмирлаш
Носозликлари. Шинада катта тешик, борт симлари узилган ва бошқа мураккаб нуқсонлар бўлса, у таъмирлашга яроқсиз ҳисобланади. Улардан ташқари шиналарда протекторнинг ейилиши, йиртилишлар, протекторнинг ва каркас ёнининг қатламланиб кўчиши, каркас қаватларининг ажралиши ва корд ипларининг узилиши, ўзак симларининг узилиши каби нуқсонлар учрайди.
Машинадан тўғри фойдаланилганда унинг протектори бир неча ўн минг километр йўл босгандан сўнг ейилишга учрайди, аммо машина кескин тормозланганда, юкламаси ортиб кетганда ва олд ғилдиракларнинг киришувчанлиги нотўғри ростланганда протектор­нинг ейилиши кескин ортиб кетади. Ғилдираклар ўткир предметлар устидан ўтганда, шиналар кесилиб ёки йиртилиб кетиши мумкин.
Корд ипларининг узилиши, протекторнинг ва каркас ёнининг катламланиб кўчиши, каркас қаватларининг ажралиши, шинанинг катта юкламада ишлаши натижасида деформацияланиши ёки камералардаги ҳаво босимининг пастлиги натижасида содир бўлади. Тракторлнинг катта тезликда, кескин бурилиш ва тўсиқлар орқали ҳаракатланиши покришка ейилишини тезлаштиради.
Таъмирлашга тайёрлаш. Шикастланиш характерига қараб, таъмирланадиган шиналар тўртта асосий гуруҳга бўлинади.
Биринчи гурухга покришканинг иш хусусиятига ва унинг меха­ник сифатларига таъсир этмайдиган кичик кесилиши, тирналиши, юзаки ва тўғридан-тўғри тешилиши бўлган шиналар киради. Бундай носозликлар профилактик таъмирлаш жараёнида бартараф этилиши мумкин. Агар нуқсон бартараф этилмаса, шиналардан кейинчалик фойдаланишда кесилган ва тешилган жойлардан покришка каркасига лой, чанг, нефт махсулотлари, намлик кириб уни ищдан чикариши мумкин.
Иккинчи гуруҳга каркасга тегувчи чуқур кесилишлар ёки тўғри­дан-тўғри механик шикастланишлар киради. Шиналарнинг бу гуруҳдаги шикастланишлари жорий таъмирлаш жараёнида бартараф этилади.
Учинчи гурух. носозликларга протектор каркаси шикастланмасдан ёстиқ. катламигача ейилишга ёки маҳаллий шикастланишга эга бўлган шиналардаги нуқсонлар киради. Учинчи гуруҳ. шикастланишларга эга бўлган покришкани таъмирлаб бартараф этиш мумкин.
Тўртинчи гурух. носозликларга тўғридан-тўғри катта йиртилиш, борт симларининг узилиши, каркаснинг қатлам-қатлам бўлиб кўчиши, борт ипларининг ва протекторнинг тўлиқ. ейилиши билан боглиқ бўлган носозликлар киради. Бундай шиналар одатда, таъмирланмайди. Улардан манжет тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Уларга нефть махсулотлари шимган ва ҳар бир ипга тушадиган юклама 40 — 60 Н дан кичик бўлган, корд иплари кучсизланган шиналар ҳам киради. Шиналарнинг ички шикастланишлари махсус борт кенгайтир-гичлар, ёгоч таянчлар қўллаб, қўлда олиб юриладиган лампалар би­лан ёритиб аникланади. Каркаснинг қатламланиб кўчиши ултратовуш нуқсон аниклагич ёрдамида аниқланиши мумкин.
Таъмирлашга ярокли шиналар лойдан тозаланади, 50 — 70° С температурагача иситилган сувда ювилади ва унга кириб қолган предметлар (мих, шиша ва бошкалар) чикариб олинади. Шундан сўнг шина куритиш камерасида 60 - 75 ° С температурада, камида 48 соат давомида нисбий намлиги кўпи билан 60% бўлгунча қуритилади. Қуритилгандан сўнг шинанинг исталган қисмида намлик микдори 3% дан ошмаслги лозим. Таъмирланган шинанинг иш қобилияти кўп жиҳатдан қуритиш сифатига боғлиқ, чунки шина таркибида қолган намликлар каркаснинг қатламланиб кўчишига сабаб бўлиши, таъмирлаш материалларининг шина билан бирикиш сифати ёмонлашиши мумкин. Намлик ИШП-2 намлик индикатори билан аникланади, у шина каркасининг электр қарпшлигини намликка боғлиқ ҳлда ўзгариш принципида ишлайди,
Шинанинг намлиги 3 — 4 жойда электрод игналарини каркасга ботириб аниқланади. Текшириш пайтида пахга-қоғоз материалли кордларнинг намлиги 2% бўлганда индикаторнинг бир неон лампаси ёнади, намлик 3 — 5% бўлса. иккита лампа ёнади, намлик 5% дан ошиб кетса, учта лампа, ёнади. Вискозали кордларни текширишда намлик 4% бўлганла, бир лампа, намлик 7% бўлганда, иккита лам­па, намлик 10% ва ундан ортиқ бўл­ганда, учта лампа ёнади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish