Османинг кареткаси. Тракторга тагликка ўрнатилади ва гусеницани ажратилади. Ташқи балансир бўшлиғидан мой тўкилади ва осма кареткасини ажратиб олинади.
Каретка ОР-1402М1 стендига ўрнатилади, балансирдаги мой тўкилади ва таянч ғалтаклари йиғилган ҳолда сиқиб чиқарилади, зичлагичлар чиқариб олинади ва бўлакларга ажратилади, балансирдан таянч ғалтакларининг ўқи подшипниклари билан йиғилган ҳолда сиқиб чиқарилади, думалаш ўқи сиқиб чиқарилади ва пружиналик рессора чиқариб олинади. Деталлар кўздан кечирилади ва нуқсонлари бўйича сараланади.
Османинг кареткаси ОР-1402М1 стендида йиғилади. Бунда кичик зичловчи ҳалқа клеймо томони зичловчининг ғилофи томонига қаратиб ўрнатилади. У эркин, тиқилиб қолмасдан ҳалқа гардишининг лискаси бўйича силжиши лозм. Роликли подшипникларнинг ички ҳалқаси ўққа ўқ буртигига тақалгунга қадар прессланади. Ўқ бўртламаси ва ҳалқа уртасидаги тирқиш 0,1 мм, втулка бўртламаси ва балансир ўрнасидаги тирқиш эса 180º лик ёй узунлигида 0,4 мм дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Роликли подшипниклар прессланишидан аввал 90-100º С температурагача қизирилиши лозим.
Ғалтак ўқларидаги мой каналлари сиқилган ҳаво билан пуркалиши лозим. Мой тешиги бўлган ўқнинг чеккаси трактор шассининг ташқарисига, ДТ-75 тратори ва унинг модификацияларидаги зичловчи ҳалқалари клеймоси эса зичловчи корпусининг бўртламаси томонга қараган бўлиши керак. ҳалқани корпус бўртламасидан резинанинг эластиклиги ҳисобига 1,5 мм гача силжиши рухсат этилади, бунда ҳалқанинг қийшиқлик бурчаги 0,5 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ғалтакни қотириш гайкасининг қотириш моменти 600-650 Нм ни ташкил қилиши керак. Ташқи балансирдаги втулка тақалгунга қадар прессланади. Пона ўтирадиган думалаш ўқининг ариқчаси пресслашда пона ўтирадиган балансир тешигига қатъий симметрик равишда жойлашиши лозим. Думалаш ўқи понасининг гайкаси резбалик учликка бутун узунлик бўйича тиқилиб қолмасдан буралиши керак. Гайкани қотириш моменти 90-110 Нм ни ташкил қилиши талаб этилади. Цапфа зичловчисини ўрнатишда резина ғилофининг штирлари етакловчи ҳалқанинг мос келувчи тешикларига ўнатиш керак, бунда ҳалқанинг бўртламаси ғилоф битиқликларига бир текис жойлашиши лозим.
Кареткани қотириш цангалик гайкасини ўрнатишда у рама цапфасига 200-250 Нм момент билан қотириб қўйилади ва болтли конус втулкаси стопорлаб қўйилади. Конусли втулка билан контрланг цангалик гайкани қотириш моменти 500 Нм дан кам бўлмаслиги лозим.
Цангалик гайка қотирилгандан сўнг шайбанинг чекаси ва рама цапфаси чекалари ўртасида тирқиш бўлишига рухсат этилмайди. Каретка қопқоғини ўрнатишда зичловчи остқўймани паста билан мойлаш зарур.
Османинг кареткаси рама цапфасида эркин айланиши лозим. Кареткадаги ўқ бўйича тирқиш 2,0-2,5 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. Йиғилган осма кареткасида ўқ бўйича тирқиш юқорида кўрсатиб ўтилгандек ростланади.
Гусеница. Гусеница звеноларини ажратиш етакловчи ғилдирак соҳасида амалга ошириш тавсия этилади.
Гусеница қуйидагича йиғилади. У ёйилиб, олдинги учи йўналтирувчи ғилдиракка ва ушлаб турувчи роликларга, унинг орқа учи етакловчи ғилдиракнинг тишига кийгизилади. Бунда қулоқларнинг тишига қўйилган бармоқларнинг каллаги, тракторнинг ҳаракат йўналиши чап гусеницага чап томондан, ўнг гусеницага эса ўнг томондан жойлашган бўлиши керак. Гусеница занжирини бирлаштириш гусеницани таранглаш мосламаси ёрдамида амалга оширилади.
Гусенца тўғри тарангланганда ушлаб турувчи ролик устидан ва энг катта салқиликка эга бўлган звено бармоғи орасидаги линейка билан ўлчанган масофа 6.1-жадвалнинг маълумотларига мос келиши керак. Бунда ДТ-75 тракторининг амортизацияловчи қурилманинг пружинаси 640 мм ўлчамгача, ДТ-175С тракториники эса 620 мм гача сиқилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |