12-Маъруза
12.1. Кабинани таъмирлашдан сўнг йиғиш
Кабинани йиғишнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, унда аввалги технологик жараёнларни бажаришда йўл қўйилган барча камчиликлар ошкор бўлади. Шунинг учун ҳам айрим пайтларда мослаш билан боғлиқ бўлган қўшимча ишлар бажарилади.
Кабинани йиғиш жараёни етарли даражада механизациялашмаганлиги, асосий ишлар қўлда бажарилганлиги учун, бу ишлар жуда мураккаб ҳисобланиб катта меҳнат талаб қилади.
Кабинани йиғищда асбоб ва мосламаларни танлашга катта аҳамият бериш лозим. Универсал асбоб ва мосламалардан ташқари, маълум операцияларни бажариш учун махсус асбоблар жуда кўп қўлланилади. Кабиналарни йиғишда учрайдиган бирикмаларни қўзғолувчан ва қўзғалмас, ажраладиган ва ажралмайдиган турларга бўлиш мумкин.
Қўзғолмас ажраладиган бирикмаларга болтли, винтли, қўғолувчан ажралмас бирикмаларга эса пайвандланган, парчинланган ва бошқа шунга ўхшаш бирикмалар киради.
Кабиналарни йиғишда ва таъмирлашда айрим пайтларда деталларни қотириш турлари ўзгариши мумкин. Маслан, нуқтасимон пайвандлашни газ пайвандлашга; парчинли бирикмаларни пайванлашга ва бошқалар. Таъмирлашда ажраладиган бирикмаларни ажралмас бирикмаларга алмаштириш мумкин эмас, чунки бунда қайтадан таъмирлаш имкони бўлмайди.
Кабиналарни йиғишда энг мураккаб операция бу мослаш ва охирига етказиш ишлари ҳисобланади. Бу операцияларни бажаришда асосан электр ва пневматик юритмали универсал асбоб ва мосламалардан фойдаланилади. Таъмирлаш жараёнида олиб юриладиган эгилувчан валли арраловчи ускуналардан кўпроқ фойдаланилади, унга турли хилдаги асбоблар (абразив тошлар, думолоқ эговлар ва бошқалар) ни ўрнатиш мумкин.
12.6. Машиналарни бўяш технологияси
Машина ва ундаги деталларнинг сиртини коррозиядан, чиришдан ва атроф-муҳитнинг бошқа зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳамда унга ташқи чирой бериш учун бўялади. Таъмирлашда машиналарни бўяш сифати қўлланиладиган лок-буёқ материалининг хусусиятларига, бўяладиган юзаларни тайёрлаш ва бўяш технологик жараёнларининг тўғри бажарилишига боғлиқ.
Трактор, автомобил ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари ва уларнинг деталлари учун ишлатиладиган лок-буёқ материалларига катта талаблар қўйилади. Бундай материаллар металл билан мустаҳкам молекуляр боғланувчанлик эритувчиларнинг тезда буғланиши, яъни қурувчанлик хусусиятларига эга ҳамда детал сиртидаги бўёқ пардаси мустаҳкам бўлиши керак.
Лок-буёқ материаллари таркибига парда ҳосил қилувчи моддалар, пигментлар, эритувчилар, суюлтирувчилар ва сиккативлар киради.
Парда ҳосил силувчи моддалар лок-буёқ қуригандан сўнг зич, коррозияга чидамли барқарор қатлам ҳосил қилади. Парда ҳосил қилувчи модда сифатида ўсимлик мойи, табиий ва сунъий смолалар, битумлар, асфалтенлар ва эфирлардан фойдаланилади.
Парда ҳосил қилувчи моддаларнинг таркибига қараб лок бўёқ материаллар мойли, смолали ва эфир-целлюлозали хилларга бўлинади. Бу гурухга тааллуқли материалларнинг ҳар бири машиналарнн бўяшда эмалли ва шпатлёвкали таркибларга бўлинади. Парда ҳосил қилувчи моддаларнинг буғланувчан органик суюқликлардаги эритмаси локлар дейилади. Мойли локлар табиий ёки синтетик смолаларни юқори температурада алифларда эритиб, уларга эритувчилар қўшиб тайёрланади. Табиий смолалар гуруҳидан эфирлар ҳамда шеллаклар, синтетик смолалар гуруҳидан эса, асосан, глифталли, пентафтанли, полихлорвинилли, эпоксидли ва бошқа алкидлар қўлланилади.
Эфир-целлюлозали нитролоклар нитрат ва сулфат кислоталари аралашмасида ишлов берилган селлюлозалар билан органик эритувчилар (ацетон, бутил этиласетат, бензол толуол, этил ва бутил спиртлари) аралашмасидан ҳосил қилинади.
Эластик ёруғлик ва иссиқликка чидамли парда ҳосил қилишда пластификаторлар (фосфорли эфирлар ва фталли кислоталар ҳамда каноп ва канакунжут мойлари) ишлатилади. Адгезион хусусиятларини ошириш ва жилвирланиши учун бу локлар таркибига глицерин эфири қўшилади.
Нитролоклар қурилгандан сўнг қаттиқ, мустахкам, бензин ва бошқа химиявий реагентлар таъсирига чидамли пардалар ҳосил қилади.
Спиртли локлар табиий ёки сунъий смолаларни спиртда эритиш натижасида ҳосил қилинади. Бунда локдаги смолаларнинг миқдори 35—45% ни ташкил етади. Спиртли локлар тезда қурисада, аммо мустақкамлиги нисбатан паст бўлган пардалар ҳосил қилади, шунинг учун ҳам улар фақат ёғоч буюмларни қоплашда ишлатилади.
Пигментлар лок-бўёқ материалларга парданинг мустақкамлигини, адгезион хусусиятларини ошириш ва пардага ранг бериш мақсадида қўшилади.
Таъмирлашда қўлланиладиган бўёқлар таркибига оқ (рухли ва титанли), сариқ (охра, рухли ва қўрғошинли), қизил (мумиё, темирли сурик қўрғошинли сурик), кўк (ултрамарин, лазур), яшил (хромли), жигарранг (умбра) ва қора (қурум) пигментлар киради.
Эриткичлар парда ҳосил қилувчи моддаларни эритиш учун қўлланилади. Эриткичлар сифатида скипидар, уайт-спирит, бензол, ксилол, солвент ва мураккаб эфир (метиласетат, этиласетат) лардан фойдаланилади.
Суюлтиргичлар омборхоналарда сақлаш даврида қуюқлашиб қолган лок-буёқ материалларни суюлтириш ҳамда уларни иш қовушоқлигига келтириш учун қўлланилади.
Нитро ва перхлорвинилли эмаллар ва шпатлёвкалар учун лок-буёқ корхоналарида суюлтиргичлариинг тайёр РВД 646, 647, 648, 649 аралашмалари ишлаб чиқарилади. Уларнинг таркибига ацетон, мураккаб эфирлар ва спиртлар киради. Таркибида мой ва синтетик смолалар бўлган лок-бўёқ материаллари учун РС-1, РС-2 (бутанол, уайт-спирит ва ксилол аралашмасидан иборат) суюлтиргичлар ишлатилади.
Сиккативлар бўёққа ёки локка қуритиш жараёнини тезлаштириш учун қўшилади. Улар кислоталарнинг марганецли, қўрғошинли ёки кобалтли тузларидан иборат. Сиккативлар лок-буёқ материаллари таркибига қатъий белгиланган миқдорда қўшилади. Сиккативнинг ҳаддан ташқари кўплиги ёки намлиги парда сифатини ёмонлаштириши мумкин.
Таъмирлашда ишлатиладиган бўёқлар мойли, эмулсион ва эмалли хилларга бўлиниши мумкин.
Мойли бўёқлар пигментларнинг алифлардаги суспензияси бўлиб, қуюқлаштирилган паста ёки ишлатишга тайёр таркибли ҳолда ишлаб чиқарилади. Қўрғошинли ва темирли суриклардан, яшил хромдан, қўрғошин, рух ёки титанли белилалардан тайёрланган бўёқлар атмосфера таъсирига чидамлилиги ва яхши ёпишқоқлиги билан ажралиб туради.
Бундай бўёқларнинг асосий камчиликларига уларнинг нисбатан секин қуриши киради (18... 20°С да қуриш вақти 24— 26 соат давом етади).
Эмулсион буёқлар оддий шароитда ўзаро аралашмайдиган икки ва ундан ортиқ суюқликларни махсус аралаштиргичларда жадал аралаштириш йўли билан тайёрланади. Бўёқнинг таркиби бўйича қаватланишининг олдини олиш мақсадида эмулсияга казеин, желатин, совунли стабилловчилар қўшилади. Эмулсион бўёқлар билан қишлоқ хўжалик машиналарининг, асосан, ёғоч қисмлари бўялади.
Эмал бўёқлар пигментларнинг локлардаги аралашмасидан иборат. Бундай бўёклар қуриганда эмални эслатувчи мустаҳкам парда ҳосил қилади. Эмал бўёқ тайёрлашда қўлланиладиган локнинг турига қараб мойли, глифталли, пентафталли, нитроэмалли, перхлорвинилли ва бошқа эмал бўёқларга бўлинади.
Эмал бўёқлар мойли бўёқларга нисбатан тезроқ қурийди. Қуриш шароитига қараб эмаллар иссиқликда қурийдиган (110°С дан ортиқ температурада) ҳамда паст температурада қурийдигаи (18—25СС да) эмалларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |