О д д и й к ў з ч а л а р айрим Аамтиалиша бФлинмайди, балки хи-
/ — хрустал; 2 — хрустал конуси; IS — асосиіі пигш мент ҳужайралар; 4 — срдамчи пигмент ҳужайра-лар; 5 — ретинал (кўриш) ҳужайралар; б — рабдоч (курищ таёқчаси); 7—кўриш нерви; 8— конуснй рабдам билан тута.птнрувчи тиниқ филаменти,
тинли тиниқ кутикула остига жойлашган кўриш сенсиллаларидан иборат (20- расм). Кутикула — ёруғлиқ ну-рини синдирадиган шох парда хрус-таликдир.
Буюм акси сенсилланинг тўр парда х,осил қиладиган сезувчи кўриш ҳужайрал арида ҳосил бўладн: бу се-
54
// қисм. Ҳашаротларнине анатомия ва физиологияси
эувчи ҳужайралар кўпинча тўда-тўда бўлиб, бир неча ретиналалар ҳосил ңилади. Оддий кўзчалар фақат яқин-даги буюмни кўришга мослашган, уларнинг асосий вазифаси ёруғлик кучини ва ёруғлик нурлари тушаёт-ган томонни билишдан иборат. Оддий кўзчаларнинг функциясини бош мия-иииг ўрта қисми — протоцеребрум бошқаради.
Ҳашаротларнинг хулқ а т в о р и. Ҳашаротларнинг нерв системаси ва сезув органлари юқори даражада ривожланган нерв аппарат-лари, ҳар хил ҳамда мураккаб кабул қилувчи рецепторлар системасига эга. Шу билан бирга улар юқори морфоло-гик дифференция кўп хил ҳаракатла-ниш функцияси ва турли эффектор аппаратлари билан характерланади. Шунинг учун ҳашаротларда ташқи муҳитдан турли хил сигналларни кабул қилиш ва жавоб бериш хусусият-лари яхши ривожланган. Ташңи му-ҳит сигналларига кўриш, химиявий, эшитиш, иссиқлик ва бошқалар киради. Булар икки Хил алоҳида манбаъ: ўз туридаги вакилидан ва экологик факторларидан келади. Лекин организм бу таъсирларнинг жамига (йи-риндисига) жавоб беради ва бундай организмнинг реакциясига унинг хулқ атвори дейилади. Буни физиология-нинг этология бўлими ўрга-нади.
Ҳашаротларнинг таъсирланиш ре-акцияси рефлекс дейилади. Реф-лекслар шартли ва шартсиз бўлади. ■Академик И. П. Павлов таърифича шартсиз рефлекслар туғма реакция-дир. Булар нерв системасининг не-гизини ташкил этиб, турли хил бў-лади. Бу белгилар ҳашаротларнинг тури, авлоди, оиласи, ҳатто туркуми учун характерлидир. Шартли рефлекслар индивид ҳаёт давомида ишлаб чиқарилади ва йўқолади. Шартли рефлекслар бирданига икки таъсирчан-ликнинг таъсири натижасида вужудга келади. Бири шартсиз (масалан, овқат таъсирида) ва иккинчи шартли ёки сигнал (хоҳлаган муҳит фактори таъсири). Улар ҳар доим кайталан-маса йўқолади. Шартли рефлекснинг ҳосил бўлиши нерв системасида янги рефлектор ёйи, яъни марказий нерв системаси орқали ўтадиган мураккаб нерв боғламларнинг янги занжири шаклланганлигини билдиради.
Таъсирланиш негизига караб тана-нинг ҳаракати ва ориентацияси так-с и с л а р деб айтилади.
Таксислар турлича бўлиши мумкин: термотаксис — иссиқлик манбаига қараб ҳаракатланиш; г и г-ротаксис — намликка; фототаксис — ёруғликка; х е м о т а к-с и с — химиявий таъсирланиш; геотаксис — ернинг тортиш кучига караб ҳаракатланиш' ва бошқалар.
Узининг мосланиш аҳамиятига кура таксислар мусбат ва манфий, яъни таъсирланиш манбаига ёки манбаидан бўлиши мумкин. Мусбат таксисга мисол: баҳорда пашшаларнинг иссиқ жойга тўпланиши ёки кузда илиқ печка ва иситиш манбалари атрофига йиғилиши, чигирткаларнинг личин-каларини тупроқнинг иссиқ устки қатламига йиғилиши.
Ҳарорат оптимал нормадан ортиши билан ҳашаротлар салқин жойларга қочиши манфий таксисга мисол бў-лади. Худди шулардан гигротаксис (намлик), фототаксислар ҳам манфий ва мусбат бўлиши мумкин.
Ҳашаротларнинг манфий ва мусбат таксисларини чуқур ўрганиш уларга қарши кураш чораларни ишлаб чи-қишда муҳим роль ўйнайди.
Баъзан, баъзи бир ҳашаро*тлар (қўнғизлар, қандалалар, капалаклар) ва уларнинг личинкалари тасодифан ерга тушганда ёки бирор субстратга урилганда «ўлганга ўхшаш» ҳаракат-сиз ҳолатга келади. Ҳаракатсиз рефлектор т а н а т о з деб айтилади. Танатоз ҳашаротлар ҳаётида душма-нидан сақланишда муҳим роль ўй-найди. Баъзи олимлар бунга махсус мудофаа инстинкти деб қарай-дилар.
Ҳашаротларнинг жинсий системаси ва кўпайиши
55
Инстинкт-— мураккаб туғма рефлекс. Масалан, ипак берувчи ка-палак личинкалари ғумбакка айла-нишдан олдин, ота-оналарига ўхшаш устларидан нилла ҳосил ңиладилар, «баъзи бир арилар личинкалари учун ўз инларига шол ҳашаротларни ташиб, уларнинг устига тухум қўяди. Тухум-дан чиңқан личинкалар тирик ҳара-катсиз озиқа билан озиқланади. Бу-нинг учун ари ҳашаротни санчувчи игнаси билан санчиб, унинг қорин нервини шол қилади ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |