тинли тиниқ кутикула остига жойлашган кўриш сенсиллаларидан иборат (20- расм). Кутикула — ёруғлиқ ну-рини синдирадиган шох парда хрус-таликдир.
эувчи ҳужайралар кўпинча тўда-тўда бўлиб, бир неча ретиналалар ҳосил
ңилади. Оддий кўзчалар фақат яқин-даги
буюмни кўришга мослашган,
уларнинг асосий вазифаси ёруғлик
кучини ва ёруғлик нурлари тушаёт-ган
томонни билишдан иборат. Оддий
кўзчаларнинг функциясини
бош мия-иииг ўрта қисми — протоцеребрум
бошқаради.
Ҳашаротларнинг хулқ
а т в о р и. Ҳашаротларнинг нерв
системаси ва сезув органлари юқори
даражада ривожланган
нерв аппарат-лари, ҳар хил ҳамда мураккаб кабул
қилувчи рецепторлар системасига эга.
Шу билан бирга улар юқори морфоло-
гик дифференция кўп хил ҳаракатла-
ниш функцияси ва
турли эффектор аппаратлари билан характерланади.
Шунинг учун ҳашаротларда ташқи
муҳитдан турли хил сигналларни ка
бул қилиш ва жавоб бериш хусусият-
лари яхши ривожланган. Ташңи му-
ҳит сигналларига кўриш, химиявий,
эшитиш, иссиқлик ва бошқалар кира
ди. Булар икки
Хил алоҳида манбаъ: ўз туридаги вакилидан ва экологик факторларидан келади. Лекин орга
низм бу таъсирларнинг жамига (йи-
риндисига) жавоб
беради ва бундай организмнинг реакциясига унинг хулқ
атвори дейилади. Буни физиология-
нинг этология бўлими ўрга-нади.
Ҳашаротларнинг таъсирланиш ре-
акцияси рефлекс дейилади. Реф-
лекслар шартли ва шартсиз бўлади.
■Академик И. П.
Павлов таърифича шартсиз рефлекслар туғма реакция-дир.
Булар нерв системасининг не-гизини ташкил этиб, турли хил бў-лади. Бу белгилар ҳашаротларнинг тури,
авлоди, оиласи, ҳатто туркуми учун характерлидир. Шартли реф
лекслар индивид ҳаёт давомида ишлаб
чиқарилади ва йўқолади. Шартли реф
лекслар бирданига
икки таъсирчан-ликнинг таъсири натижасида вужудга
келади. Бири
шартсиз (масалан, овқат таъсирида) ва иккинчи шартли ёки сигнал (хоҳлаган муҳит фактори таъсири). Улар ҳар доим кайталан-маса йўқолади. Шартли рефлекснинг ҳосил бўлиши нерв системасида янги рефлектор ёйи, яъни марказий нерв системаси орқали ўтадиган мураккаб нерв боғламларнинг янги занжири шаклланганлигини билдиради.
Таъсирланиш негизига караб тана-нинг ҳаракати ва ориентацияси так-с и с л а р деб айтилади.
Таксислар турлича бўлиши мумкин: термотаксис — иссиқлик манбаига қараб ҳаракатланиш; г и г-ротаксис — намликка; фототаксис — ёруғликка; х е м о т а к-с и с —
химиявий таъсирланиш; геотаксис — ернинг тортиш кучига караб ҳаракатланиш' ва бошқалар.
Узининг мосланиш аҳамиятига кура таксислар мусбат ва манфий, яъни таъсирланиш манбаига ёки манбаидан бўлиши мумкин. Мусбат таксисга мисол: баҳорда пашшаларнинг иссиқ жойга тўпланиши ёки кузда илиқ печка ва иситиш манбалари атрофига йиғилиши, чигирткаларнинг личин-каларини тупроқнинг иссиқ устки қатламига йиғилиши.
Ҳарорат оптимал нормадан ортиши билан ҳашаротлар салқин жойларга қочиши манфий таксисга мисол бў-лади. Худди шулардан гигротаксис (намлик), фототаксислар ҳам манфий ва мусбат бўлиши мумкин.
Ҳашаротларнинг манфий ва мусбат таксисларини чуқур ўрганиш уларга қарши кураш чораларни ишлаб чи-қишда муҳим роль ўйнайди.
Баъзан, баъзи бир ҳашаро*тлар (қўнғизлар, қандалалар, капалаклар) ва уларнинг личинкалари тасодифан ерга тушганда ёки бирор субстратга урилганда «ўлганга ўхшаш» ҳаракат-сиз ҳолатга келади. Ҳаракатсиз рефлектор т а н а т о з деб айтилади. Танатоз ҳашаротлар ҳаётида душма-нидан сақланишда муҳим роль ўй-найди. Баъзи олимлар бунга махсус мудофаа инстинкти деб қарай-дилар.