4 -5032
ловчи саратонларда) яхши ривожланган. Темирчаклар ва кора чигиртка- ларнинг тимпанал органлари олдинги оёқларининг болдирига (19- расм), саратон ва чигирткасимонларники эса қориннинг биринчи бўғимига жой лашган.
Қора чигиртканинг тимпанал ор ганлари анча мураккаб тузилган. Ҳар қййси болдирда тирңишсимон иккита тешик бўлади. Бу тешиклар таш- қаридан тери пардалари билан крп- ланган бўшлиқларга очилади. Бу бўш- ликларнинг физиологик аҳамиятига қараб, қулоқ супралари билан тенг- лаштирадилар. Болдирдаги ўша бўш- ликлар орасида ноғора пардаси ро- лини ўйнайдйган терисимон кават" билан қопланган иккита йирик трахея ўтади, бу трахеялар (резонатор ўрнини босади. Товушни қабул эта-диган асл тимпанал орган трахея-нинг олдинги деворида жойлашган. Бу орган талайгина сезувчи ҳужайра-лардан иборат бўлиб, уларга олдинги кўкрак нерв тугунчасидан нервлар келиб киради.
Чигирткасимонларда тимпанал органлари биринчи қорин бўғимининг икки ён томонида, одатда, мускуллар ёрдамида бир неча бўлакчалардан иборат хитин рамкага таранг |тортил-ган юпқа пардадир. Тимпанал орган пардасига учинчи кўкрак нерв тугуни-дан чиқадиган нервларнинг махсус тузилмали учи келади. Овоз тўлқини, худди ноғора пардага урилгани син-гари, тимпанал оргггн сиртига урилади
ва унинг тепа органга бериладиган тебраниши нервлар орқали нерв зан-жирининг учинчи кўкрак (тугунига ўтади.
Саратонларда эшитиш органлари билан товуш чикариш органлари бир жойда — қориннинг негизида жойлашган. Тангача қанотлиларда ва қандалаларда тубан ривожланган бў-либ, турли жойларида жойлашган. Кундузги капалакларда тимпанал органлари олдинги канотларида, тун-ламларда кўкрак билан ңорин орали-ғида жойлашган.
Ҳашаротлар чекланган диапозон-даги овозни эшитади ва ўзлари чи-карадиган овоз тўлқинига мое кела-диган тўлқиндаги овознигина кабул қи лади.
Химиявий сезги — булар-га ҳид ватаъмбилиш органлари ёки хеморецепторлар киради.
Ҳид билиш органлари айрим сенсиллалар ёки улар группаси тарзида мўйловларга жойлашган, аммо сенсилла миқдори кўпгина ўсимлик-хўр ҳашаротларда 2—5 тагача, асал-ариларда — 1500, ишчи асаларида б минггача бўлиши мумкин. Баъзи-ларда бу сенсиллалар чуңурчага йи-ғилган. Масалан, пашшада мўйлови-нинг учинчи бўғимида бўлади. Ҳид билиш ҳашаротларда овқат қидириш, жинсини ҳамда инини топиш ва бошқа функцияни бажаради. Масалан, кўп-гина чумолилар ўзига ўхшаган чу-моли изи ҳидини билади ва ҳатто бу ҳидга қараб ўзидан илгари чумоли юрган томонни аниқлайди. Бавзи бир капалакларнинг эркаги урғочисининг ҳидини 3—9 километр масофадан билади.
Ҳашаротларнинг ҳид билиш орга-ни контакт ва «масофада туриб» ҳид билиш органларига бўлинади. Биринчи хил ҳашаротлар мўйловлари билан пайпаслаб кўради (чумолилар), бу тукчалар ёки мўйлов териси устига конуслар ёки тукчалар тарзида бўртиб чиқадиган химиявий сенсиллалар ёрдамида пайдо бўлади. Иккинчиси эса тери чуқурчаларига ёки юпка кути* кула остига, мўйлов терисининг маъ-лум майдончасида жойлашган сенсиллалар ёрдами билан таъминланади.
Таъм билиш органлари ҳид билиш органларига нисбатан специфнк роль ўйнайди. Ҳашаротлар тўрт хил таъмни—ширин,аччиқ, нордон вашўр-ни била олади. Масалан, чумоли сахарин доналари ичидаги шакар дона-ларини ажратиб олади. Ёки асалари сув билан шакар сувни фарқига бо-ради. Ёғ ва мойларни иштаҳа билан ейдиган чумолилар бир сортни иккин-чисидан кўра афзалроқ, кўради. Таъм билиш органлари ҳам, айрим сенсиллалар ёки уларнинг группаси тарзида, оғиз аппаратларига, баъзи бир ҳашаротларнинг (ари, пашша ҳамда баъзи бир кундузги капалакларда) оёқ панжаларвда ва мўйлов учлари-да жойлашган бўлади.
Ҳашаротларнинг химиявий сезги-ларининг юңори даражада тузилган-лиги ва физиологияси, зараркунанда-ларга қарши химиявий кураш чо-раларини қўллаш илмий негизини яратиб беради. Практикада зарарку-нандаларга қарши алдағич емлар ва заҳарли озиқлар қўлланилиши ҳаша-ротларнингҳид ва таъм билиш қобили-ятларидан фойдаланишга асосланган.
Кўриш органлари икки хил мураккаб тузилишга эга. Оддий кўзчалар ва мураккаб ёки фасеткали кўзлар. Тупроқ остида ёки қоронғи ғорларда яшайдиган жуда оз ҳаша-ротлар кўзсиз бўлади.
Ҳашарот бошининг икки ёнида бир жуфт мураккаб кўз ва улар орали-ғида, пешонада, бош тепага ёки эн-сага жойлашган иккита ёки учта (баъзан 8—12 та) кўзчаси бўлади. Мураккаб кўзлари яхши ривожланган ҳашаротларда кўзлар бош қисмининг катта жойини эгаллайди (чигиртка, ниначи ва бошқалар) (20- расм).
Ҳар бир фасеткали кўзлари бир канча кўриш бирликлари — сен силлалар ёки омматидий л а р йиғиндисидан иборат. Оммати
ІИйлар миқдори бир неча юздан баъ-іан мингтагача бўлади.
Омматидийлар уч хил ҳужайра-іардан тузилган бўлиб оптик, сезги іа пигмент қисмларни ҳосил қилади. ^ар бир омматидийнинг устки томо-(Идан кўз устида юмалоқ ёки олти ;иррали фасетка ҳосил қилади. Оп-'ик ёки нур сингдирувчи омматидий-іииг қисми тиниқ нур ўтказадиган ірусталдан, унинг остида эса хрустал КЖусидан ташкил топган. Хрустал КИ шохпарда икки томони бўртган іинза шаклида бўлади. Хрустал ко-іуси тўртта узун ялтироқ ҳужайра-іардан тузилган бўлиб, шохпарда Іилаи биргаликда оптик системани осил қилади. Сезувчи қисм, оптик (исмнинг остида бўлиб, нур қабул ;илувчи тўрларни ёки р е т и н а л-1 а р н и ҳосил этади. Тўрлар бир ^анча (6—13) ретинал ҳужайралардан ашкил топган. Бу ҳужайралар ом-іатидийларни ён томонидан чўзиб, іирказ ўқнинг устидан ўраб туради. Аарказ (ўрта) ўқкўриш т а ё к.-о с и ёки рабдома деб аталади.
Ретинал ҳужайралари нерв толалари орңали бош миянинг кўриш қмсмига кетади.
Пигмент кисми пигмент ҳужайра-лардан тузилган бўлиб, ҳар к.айси омматидийни устки томонидан ўраб олиб, уларни бир-биридан ажратади ва оптик аппаратини изоляциялаш функциясини бажаради.
Ҳашаротлар кўзи аппозици-о н — кундузги ва суперпози-ц и о н — тунги кўзларга бўлинади.
Аппозиңион кўзларда омматидийлар тубига қадар пигмент билан крпланган бўлади, оптик систе-манинг узунлиги унинг фокус масофа-сига баравар бўлади ва * ретинуласи хрустал конусга бевосита жипсла-шади. Ёруғлик сезувчи ҳужайралар-га фаңат омматидий ўқи бўйлаб ўтув-чи нурларгина етиб боради, бу ўққа ётиң ҳолда тушадиган нурлар эса пиг-ментларда ютилади. Бу ерда ҳосил бўладиган буюм акси тўла мозаик, чунки бу акс буюмнинг айрим майда акслари — аппозицияси қўшилиши-дан ҳосил бўлади. Қийшиқ тушган
нурларнинг ютилиши буюмнинг тес-кари акси тушмай, балки тўғри акси тушишини кўрсатади.
С у п е р п о з и ц и о н кўз ом-матидийларнинг ён томонларинигина пигментлар ўраб олган, аммо бу пигмент остки конусларга қадар етиб бормайди. Бундай кўзлардаги оптик системанинг узунлиги унинг фокус масофасининг иккитасига тенг ке-ладя, ретинула зса хрустал конусдан анча узоқда туради. Ретинулага фа-кат ўқ бўйлаб ёки унга параллел ҳолда тушадиган нурларгина эмас, балки унга бурчак ҳосил қилиб тушадиган ёки ёндош омматидийларга тушадиган нурлар хам етиб боради. Суперпози-цион кўзнинг хар бир омматидийси, худди аппозицион кўзники сингари ҳар қайси буюмнинг фақат бир қис-мини кўради, аммо бу қисмнинг ёруғ-лиги айрим омматидийлардан келади-ган қийшиқ нурлар туфайли кучаяди.
Суперпозицион кўз ҳам жисмнинг тўғри аксини кўраци, бу акс ҳам айрим кисмлардан ташкил топган, яъни мо-заикдир, аммо бу ерда акс этилган буюмлар уларнинг айрим қисмлари аксийинг қўшилишидан 'ҳосил бў-лади (21-расм).
Мураккаб кўзлар ёрдамида ҳаша-фотлар шаклни, ҳзракатни, рангни кўради ва ёруғликнинг фарқига боради. Лекин ҳашаротларнинг турли хил бўлиши ва турли хил ҳаёт кечи-jMiuii уларнинг кўриш органлари ҳам ҳар хил бўлишига сабаб бўлади.
Кўз органларнинг турли хилда булиши] уларнинг омматидийларнинг тузилиши (узунлиги, диаметри ва сон-лари) га ңараб кўриш сифати аниқ-ланади.
Кўп ҳашаротлар қизил рангни кўра олмайди. Лекин ультрабинафша рангни кўради ва нурлардан таъсир-ланади. Баъзи бир ҳашаротларнинг цуёш нурларипинг йўналиши бўйлаб ҳаракатланиши, яъни қуёш кс мтси билан яннклаиган.
Do'stlaringiz bilan baham: |