© «Меҳнат» нашриёти, 1986.
КПСС Марказий Комитетининг
Бош секретари М. С. Горбачев 1985
йил 7
сентябрда Целиноград шаҳрида
Агросаноат ишлаб чикаришини
интенсив ривожлантириш ҳақида ;сўз-
лаган нутңида Озиқ-овқат програм-
масини бажариш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини асраш ва қайта ишлаш
проблемасига тўхталиб, уни ўн иккин-
чи беш йиллик учун муҳим вазифа
деб таъкидлади.
Озиқ-овқат
программасини бажа-ришда ңишлоқ хўжалиги маҳсулот-ларини зараркунанда ҳашаротлардан
саклаш муҳим масаладир. Бу маса-лани ижобий ҳал этишда энтомоло
гия фани катта роль ўйнайди.
Энтомология фани умумий энтомология ва амалий энтомология фан-ларига бўлинади.
Умумий энтомология фани, амалий энтомология — ңишлоқ хўжалиги ўр-мончилик, чорвачилик, ветеринария, медицина энтомологияларини ҳамда фойдали ҳашаротлар; ипакчилик ва
асаларичилик фанларини илмий, наза-рий пойдеворини яратиб беради.
Олий ўқув юртларининг студент-лари учун узбек тилида умумий энтомология курси дарслиги шу кунгача ёзилмаган эди. Шунга кўра мазкур қўлланмани бу йўналишдаги биринчи иш дейиш .мумкин. Қўлланма ўсим-ликларни ҳимоя қилиш факультети-нинг студентлари учун тавсия этилган программа асосида ёзилган бўлиб,
у ҳашаротларнинг морфологияси, анатомияси, физиологияси, биологияси, экологияси, систематикаси ва класси-фикацияси к.исмларидан ташкил топтан.
Ҳар қайси қисм ниҳоясида амалий машғулотлар берилган. Булар-нинг сонини кафедралар ва ўқитувчи-лар қисқартиришлари ёки баъзи бир ишларни (имкониятларига қараб) бир-лаштиришлари мумкин. Лаборатория ишларини бажаришдан олдин
шу те-мага оид назарий ңисм ўзлаштирили-ши керак. Амалий машғулот ўтаётган пайтда назарий қисмда берилган расм-лардан фойдаланиш мумкин. Амалий машғулотда керак бўладиган техник асбоб-ускуналардан фойдаланиш йўли зоология фанида ўтилиши ҳисобга олиниб мазкур қўлланмада берил-мади.
Амалий машғулотда ҳашаротлар-нинг личинкалик, ғумбаклик ва вояга етган даврларидаги муҳим
туркум-лари, турлари ва оилаларини аниқ-ловчи жадваллар келтирилди.
Ушбу қўлланмани нашр этишда қимматли маслаҳатлар берган Ленин номидаги Бутуниттифоқ қишлоқ хў-жалиги фанлари академиясининг мух-бир аъзоси, профессор О. Н. Алиму-ҳамедов, Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда зоология ва паразитология илмий текшириш инсти-тутларининг лаборатория мудирлари 3. К. Одилов ва Ш. А. Шарафутди-новларга автор ўз миннатдорчилиги-ни билдиради.