ди. Айниқса В. И. Плотников (1877— 1959) томонидан 1911 йили Тош-кентда Туркистон энтомологик стан-циянинг ташкил этилиши Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўлкаларида ўсимлик-ларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда, У рта Осиё ўсимлик-ларни ҳимоя қилиш институти ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар-нинг вужудга келишида катта роль ўйнади.
I Рус энтомологи Н. В. Курдюмов (1885—1917) қишлоқ хўжалиги энто-мологиясига назарий асос солди. Профессор А. П. Семенов Тянь-Шанский (1866—1942) бизнинг ўлкамиз фауна-сидаги ҳашаротлар систематикаси ва зоогеографиясини, Г. Г.Якобсов (1871—1916) тўғри қанотлилар ва Россия |ҳамда ғарбий Европа қўнғизла-рини ўргандилар. А. К. Мордвилко (1867—1938) ўсимлик битлари систематикаси ва биологиясини ўрганиш соҳасидаги ишлари билан дунёга машҳур бўлди. Австралия лик олим А. Гадлиршем (1865—1935), А. В. Мартинов (1878—1938) ва Б. Н. Шван-вич (1889—1957) лар юкрри группа ҳашаротларнинг классификациясини асосчилари эди. Капалакшунос олим Н. Я. Кузнецов (1873—1948) икки жилдлик «Основы физиологии насекомых» асарини, Б. Н- Шванвич «Курс общей энтомологии» китобини ёзди-лар. А. В. Мартинов ҳашаротлар палеонтологиясига асос солди.
Бизнинг мамлакатимизда энтомология фани Улуғ Октябрь социалисток революциясидан кейин равнаң топди. Бир қанча қишлоқ хўжалиги институтларида ва университетларда мустақил энтомология кафедралари ташкил этилди. Академик Н. М. Кулагин (1860—1940) Москва универси-тетида, кейинчалик К. А. Тимирязев номидаги Москва Қишлоқ хўжалиги академиясида, М, Н. Римский-Корсаков (1873—1951) Ленинград универси-тетида энтомология кафедраларини ташкил этилишида ўз ҳиссаларини кЎшДКдвр. 1920 йили Тошкент Давлат университетида, кейинчалик Тошкент Қишлоқ хўжалиги институтида (1930 йилда) энтомология кафедралари ташкил этилди.
СССР Фанлар академияси қошида Зоология илмий текшириш институти ва иттифоқдош республикаларда Зоология илмий институтлари ташкил этилиши энтомология фанининг ри-вожланишида катта роль ўйнади. 1930 йили Ленинградда Бутуниттифоқ ўсимликларни ҳимоя қилиш институти, 1931 йили Тошкентда Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий текшириш институти ташкил этилди. Бир қанча йирик олим ва фан ташкилотчилари етишиб чикди. Н. Н. Богданов-Катьков (1894—1956), В.Ф. Болдирев (1883—1957), акаде-миклар В. Н. Беклемишев (1890— 1962), Е. Н. Павловский (1874—1962), В. Н. Щеголев (1890—1966), А. С. Данилевский (1911—1969), Г.' Я. Бей-Биенко (1803—1970) ва бошқалар шу-лар жумласидан эди.