Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet24/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг истеъмочилик соҳасида фаолият кўрсатувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеьмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулкдор ва ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади.

  • Тадбиркор (корхона) лар сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарзга олинган капитални ишга солишни тақозо этади ва ундан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради.

  • Давлат – фойда олишни мақсад қилиб қўймаган асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.

    Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: баҳо, рақобат, талаб ва таклиф.

    8-чизма.

    Баҳолар нисбати ўзгариб туради, шунинг учун баҳо, ишлаб чиқарувчи учун ишлаб чиқариш хажмининг ўзгариши зарурлигини аниқлашда йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Талаб ва таклиф ҳамда рақобатчилик муҳитидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, баҳолардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради.


    Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:

    • Турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва тенглиги ҳамда хусусийлик устиворлиги;

    • Тадбиркорлик, танлов ва нархлар эркинлиги;

    • Рақобат курашининг мавжудлиги;

    • Давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;

    • Бозорни харидор измига бўйсуниши;

    • Корхона ва фирмаларнинг ички ҳамда ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларга мослашувчанлиги.

    Ана шу белгилар мавжуд бўлганда, бозор механизми яхши ишлай бошлайди, хақиқий рақобат вужудга келади, иқтисодиётни ўз-ўзидан тартибга соладиган, мувозанатга келтирадиган механизми вужудга келади.
    Бозор иқтисодиётининг бу белгилари унинг ҳамма босқичлари учун умумийдир. Лекин бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари ҳақида гап борганда бу иқтисодиётнинг тарихда таркиб топган икки турини бир-биридан фарқ қилиш зарур. Унинг биринчи кўриниши узоқ вақт давомида шаклланди, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда Х1Х асрнинг охирларигача давом этиб келди. У иқтисодий адабиётларда классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб ном олди. Унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеьмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётининг талаб ва таклиф, эркин бозор баҳоси ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши.
    Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган аралаш иқтисодиёт деб аталиб, ХIХ асрнинг ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари:

    • Мулкчиликнинг турли шаклларига, яьни хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб, иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятининг юритилиши;

    • Капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, мулкнинг бир қисми монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва халқаро миқёсида умумлашганлиги;

    • Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради;

    • Хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш);

    • Ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда турли хил давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли ижтимоий таьминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши.

    Бу иккала турдаги бозор иқтисодиётининг асосий белгилари ва хусусият-лари сақланиб қолади, уларда товар ва пулнинг ҳаракати, уларнинг қонун-қоидалари ривожланиш учун негиз ва шарт-шароит бўлиб хизмат қилади.
    Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлишини тақозо қилади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ихтисослашиши ва кооперацияси; пул ва унга тенглаштирилган молиявий воситаларнинг қўлланиши.
    Бозор иқтисодиётининг асосий муаммолари

    1. Нима ишлаб чиқариш зарур? Фойда келтирадиган товарлар ишлаб чиқарилади, зарар келтирадиганлари ишлаб чиқарилмайди.

    2. Қандай ишлаб чиқариш зарур? Янги техника ва технолигияга асосланган корхоналарда ишлаб чиқариш зарур.

    3. Қанча ишлаб чиқариш зарур? Иқтисодий ресурслар тақозо қиладиган миқдорда ишлаб чиқарилади.

    4. Ким учун ишлаб чиқариш зарур? Аҳолининг алоҳида табақалари (юқри, ўрта ва кам таъминланганлар) талабини ҳисобга олиб ишлаб чиқариш ташкил қилинади.

    5. Иқтисодий тизим рўй берадиган ўзгаришларга мослаша оладими? Бунда мавжуд иқтисодий тизим бозор иқтисодиёти муҳитига мослаша олишлик даражаси ҳисобга олинади.

    Фойда олиш ёки зарар кўриш мумкинлигини корхона умумий даромад-ларини барча харажатлари билан таққослаш орқали аниқланади.



    корхона умумий пул даромади (товар бирлиги баҳоси Х сотиладиган товар миқдори)

    ___




    Ишлаб чиқаришга қилинган барча харажат (ресурс бирлиги баҳоси Х фойдаланадиган)

    _______

    Фойда ёки зарар миқдори

    Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари


    Бозор иқтисодиётининг афзалликлари юқоридаги таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда уларнинг учтаси эътиборга лойиқдир. Булар:

    1. Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Унинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйғунлаш-тиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо этади. Қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасига мос миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди.

    2. Эркинлик. Бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устуворлик беради. Кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйғунлаштириш ва ташкил қилиш бозор иқтисодиётининг асосий муаммоларидан биридир. Бундай уйғунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Бири – марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси – бозор тизими воситаси орқали ихтиёрий ҳамкорлик. Фақат бозор тизими иқтисодий фаолиятни мажбур қилмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор иқтисо-диёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади.

    3. Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлишади. Чунки хўжасизлик, сусткашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни ҳаракатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради.

    4. Бозор иқтисодиётининг зиддиятлари шундаки, у ўзининг бош назорат механизми – рақобатнинг кучсизланишига йўл қўяди ва ҳатто буни рағбат-лантиради




    Download 3,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   123




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish