Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


II. Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил тараққиёт йўлига ўтиб ривожланаётган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси малакатлари йўли. III



Download 3,03 Mb.
bet23/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

II. Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустақил тараққиёт йўлига ўтиб ривожланаётган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси малакатлари йўли.
III. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг собиқ социалистик мамалакатлар йўли. Бу мамлактларда давлат мулки ҳукмрон мавқега эга бўлиб, иқтисодиёт давлат томонидан марказлшган тарзда тузилган режалар асосида бошқарилган. Яратилган маҳсулот ҳам давлат томонидан тақсимланган.
Умуман олганда ўзининг ёрқинлиги, самарадорлиги, эришган ютуқлари билан жаҳон иқтисодиёти тараққиёти тарихига кирган моделлар «Америка», «Япония», «Германия», «Швеция», «Жанубий Корея», «Хитой» модели ва бошқалар ҳисобланади.
«АҚШ модели» либерал модел сифатида тавсифланади. Америкача андозанинг ўзига хос хусусияти унинг тадбиркорликни аҳоли орасида кенг ёйишга, оммавийликка эришишни таъминлашга асоланганлигидадир. У жамият аъзоларидан ҳар бирининг ишбилармонлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, иқтисодий фаолиятни, хусусий манфаатдорликни ошириш учун кенг шарт шароит яратишга қаратилган.
«Японча модел» – бу иккинчи жаҳон урушида вайронага айланган мамлакат аҳолисининг қаттиқ меҳнати ҳисобига, ҳокимиятни хар томонлама ва сўзсиз қўллаб-қувватлаши, ватанпарварлик туйғуси асосида яратилган. Япония ҳарбий харажатлардан воз кечгач, тинчлик мақсадида барча ресурсларни тўплаш ва ишлатиш ҳамда саноатда иқтисодий потенциални ўстириш имкони яратилди. Энг аввало, ишлаб чиқариш экспортга мўлжалланиб, мослаштирилиб валюта ишлаб топилди, унинг эвазига хорижий мамлакатлардан, айниқса Америка ва Ғарбий Европадан энг янги техника, технология, лицензия, патент, «ноу-хау» сотиб олиниб, юқори меҳнат унумдорлигига эришилди, тадбиркорлик қўллаб қувватланди. Жаҳон бозорида хом ашё ва ёқилғининг арзонлашуви, нисбатан арзон иш кучи, катта ҳарбий харажатларнинг йўқлиги Япония экспортининг ортиб боришига олиб келди. Бу борада йирик компанияларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатда илмий техникавий тараққиётга алоҳида аҳамият берилиши катта роль ўйнайди.
Аҳолининг табақаланиши дастлаб кучайган бўлса, мақсадга эришилгач, уларнинг эҳтиёжманд қисмига давлат ва фирмалар ёрдами кучайтирилди ва натижада умумий фаровонликка эришилди.
«Шведча модел» – унинг бошқа моделлардан фарқ қилувчи хусусияти ижтимоий йўналтирилганлиги, мулкдаги нотенгликни қисқартиришга қаратил-ганлигидир. Аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳимоя қилинади. Ишсизликни камайтириш чора-тадбирлари кўрилади. Бу андозанинг шаклла-нишида Швециянинг тарихан иқтисодий жиҳатдан юксак ривожланганлиги ва меҳнаткашлар касаба ташкилотларининг жамиятда, айниқса ишлаб чиқаришда катта ўрин тутиши алоҳида аҳамиятга эга бўлганлигидир.
«Немисча модел» – бу модел ижтимоий йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Ижтимоий бозор иқтисодиётининг бош ғояси Людвиг Эрхардга (1897–1977) тегишли. У 1949–1963-йиллар давомида ГФРнинг иқтисодиёт вазири, 1963–1966-йилларда эса федерал канцлер бўлиб ишлаган.
Дастлаб, Эрхард индустриаллаштириш режасини ишлаб чиқди. Унда саноат маҳсулотини 1936 йилга нисбатан 65%, 1938 йилга нисбатан эса 50-55% га кўпайтириш режалаштирилган. Бундан ташқари пул ислоҳоти, нарх-наво ислоҳоти ўтказиш, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини белгилаб, қай даражада аралашуви кўрсатилган.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти концепцияси мазмунан фақат иқтисодиётга тегишлигина эмас, балки унда инсоннинг эркинлиги масалалари ҳам илгари сурилган.
«Жанубий Корея модели» – бу модел шуниси билан қизиқарлики, у Жанубий Кореяни қисқа муддат ичида қолоқ мамлакатлар сафидан ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқди. 1962 йили иқтисодий ислоҳотлар бошланаётган пайтда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 82 долларга тенг бўлган бўлса, 1996 йилга келиб 10,6 минг долларга етди.
Марказлаштирилган тарзда узоқ ва ўрта муддатли режалар, мақсадли дастурлар тузиш, уларда ишлаб чиқариш топшириқлари ҳамда бажариш муддатларининг белгиланиши, хўжалик юритишда бозор услубларини қўшиб олиб бориш Жанубий Кореяга қисқа муддатларда ривожланган мамлакатлар сафига қўшилиб, жаҳон цивилизациясида ўзига хос муносиб ўринни эгаллаш имконини беради.
«Хитой модели» – иқтисодиётни қайта қуриш қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишдан бошланди. Қишлоқ хўжалигида халқ коммуналлари асосий хўжалик юритувчи субъект бўлиб, давлат пудрат тизими барпо қилинди. Бу иш 1984 йил охирига келиб якунланди. Оилавий пудрат деҳқон хўжалигини бир оила аъзолари ташкил этиб, фойдаланиш учун ер 15-20, баъзи жойларда 30 йилга берилган. Ерга оила ёки бир неча оила қўлидаги ўзи эгалик қилаётган техника, асбоб-ускуна ва бошқалар ёрдамида ишлов берилади. Деҳқонлар ишлаб чиқарган маҳсулотларининг бир қисмини давлатга шартнома асосида топширадилар, бир қисмини солиқ ўрнида, яна бир қисмини маҳаллий фондга, қолгани ўз ихтиёрига кўра юқори нархда давлатга ёки бозорда сотишлари мумкин эди.
Шундай қилиб, ҳар бир мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан ўхшашлик томонларига қараб, уларни бозор иқтисодиётига ўтишнинг у ёки бу гуруҳига киритиш мумкин. Шу билан бирга хар бир мамлакат ўзига хос хусусиятлар билан бошқалардан фарқ қилар экан, ҳақли равишда бозор иқтисодиётига ўтишда ўз йўлига эга, у ўз моделини яратади деб айта оламиз.
Бозор иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар-пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шаклларидаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор этади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субъектлари иқтисодий хатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви тушинилади. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларининг барча субъектларини қамраб олади.
Демак бозор иқтисодиёти – бу хусусий мулк устунлигига асосланган ҳамда иқтисодий жараёнлар бозор механизми ёрдамида бошқариладиган ва тартибга солинадиган иқтисодиётдир.
Бозор иқтисодиёти субъектлари таркибига тадбиркорлар ҳам, ўз меҳнатини сотувчилар ҳам, пировард истеъмолчилар, ссуда капитали эгалари ҳам киради. Одатда, бозор хўжалигининг барча асосий субъектлари 3 га бўлинади:


  1. Download 3,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish