3. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Кишилик жамияти тарихий тараққиёти давомида товар хўжалиги бағрида бозор иқтисодиёти вужудга келиб, у борган сари ривожланиб боришини кўрсатди. XVII–XVIII асрларга келиб, инсоният хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиётига ўтди. Иқтисодиётда унга хос бўлган туб белгилар секин-аста шаклланиб, пировард натижада қатор афзалликлар ҳамда айрим камчиликлари бўлган ҳозирги замон бозор иқтисодиётига хос яхлит иқтисодий тизим ташкил топди.
Ҳар бир мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишининг ўзига хос йўли қуйидаги омилларга боғлиқ:
Географик ўрни;
Табиий ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг захираси;
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум тизими мавжудлиги ва бошқалардан иборат.
Бозор иқтисодиёти барча мамалакатларда ўз хусусиятлари ва умумий томонларининг ўзига хос қоришмасидан иборат бўлиб, иқтисодий фанда ҳар ҳил модел (андоза) тарзида ифодаланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш моделларини тарихий нуқтаи назардан 3 гуруҳга бўлиш мумкин. Ана шундай гуруҳларга бўлишнинг асосий мезони қилиб: