Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Қўшилган миқдор нафлилиги назарияси



Download 3,03 Mb.
bet21/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Қўшилган миқдор нафлилиги назарияси. Юқорида қараб чиққанимиздек, қийматнинг меҳнат назариясига кўра, меҳнат сарфларининг ижтимоий зарурий даражаси фақат бозорда, айирбошлашда юзага чиқади. Қиймат фақат бозорда алмашув қиймат кўринишида ўзининг ифодаланиш шаклини олади. У ишлаб чиқаришда яратилади, бозорда эса намоён бўлади. Шу ерда қўшилган миқдор нафлилиги назариётчилари қарашлари билан қарама-қаршилик пайдо бўлади. Унинг моҳияти нимадан иборат? Агар товар бозорда сотиб олинса, бу кимдир товар ишлаб чиқаришига кетадиган сарфларни ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари сифатида баҳолаши натижасида эмас, балки мазкур товар харидор учун фойдали самарага эга бўлиши сабабли рўй беради.
А.Маршалл фикрича, товар қиймати тенг даражада кейинги қўшилган миқдор нафлилиги ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан аниқланади. Шундай қилиб, А.Маршаллдан бошлаб иқтисодиёт назариясида қийматнинг туб асосини қидириб топишдан чекиниш рўй беради ва функционал таҳлилга, яъни бир вақтда нарх ва талаб – таклифларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга ўтилди.



  1. Пулнинг келиб чиқиши ва вазифалари. Конвертирланган пул ва пул массаси.

Пул узоқ замонлардан бери одамларга маълум. Пул қандай пайдо бўлган ва қандай тарихий йўлни босиб ўтган? Пулнинг келиб чиқиши ҳақидаги масала турли хил назариётчилар томонидан айирбошлашнинг ривожланиш жараёни билан боғлиқликда талқин қилинади.


Бир товарнинг қиймати у бошқа товарга айирбошлаганда маълум бўлади (Т-Т). Биринчи қарашда айирбошлаш битимида товарлар бир хил роль ўйнайдигандек кўринади. Аслида эса уларнинг роли турличадир. Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. Иккинчи товар эса эквивалент ролида чиқади, қийматнинг эквивалент шаклини ташкил этади. Худди мана шу ерда пулнинг куртаги мавжуд бўлади.
Айирбошлаш ривожининг дастлабки босқичи қийматнинг оддий ёки тасодифий шакли деб аталади. Бунда, масалан, болтанинг эгаси уни 4 қоп донга алмаштиради. (1 болта= 4 қоп дон).
Бу тенгликда болта ўз қийматини 4 қоп донда ифодалайди. 4 қоп дон эса болта қийматининг ифодасидир, унинг қийматини ифодалаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида айирбошлаш янада ривожланди. Тобора кўп турдаги ва миқдордаги маҳсулотлар айирбошлаш жараёнига жалб этилиб боради.
Бунда ҳамма товарларга айирбошлаш мумкин бўлган товар зарур бўлиб қолди. Дастлаб бундай вазифани турли товарлар бажариб, ишлаб чиқаришнинг ривожланиш жараёнида бу роль аста-секин олтинга ўтиб борган.
XIX асрнинг охирида мамлакатлар бирин кетин олтин валютага, яъни монеметал тизимига ўта бошлайдилар. Бу ҳол Австрияда 1892, Японияда 1897, Россияда 1898, АҚШда эса 1900 йилда содир бўлади. Англияда олтин пул тизими XVII асрнинг охирида, Германияда 1871 йилда, Голландияда 1877 йилдаёқ жорий этилган эди.
Ўзбекистон ҳудудида тарихан бундан ҳам олдинроқ, кумуш ва мис тангалар муомалада бўлган. Шайбонийхон Самарқандни забт этгандан кейин, 1507 йилда пул ислоҳотини ўтказган. Бизгача Шайбонийхон (1501–1610) ва Абдуллахон (1583–1598) зарб этган тангалар етиб келган. Абдуллахон даврида танга (олтин ва кумуш) зарб қилиш давлат пойтахти – Бухорода марказ-лаштирилади. 1695–1709 йилларда олтин танга зарб қилиш мунтазам тус олади. Танга оғирлиги 4,8 грамм, сифат софлиги жуда юқори – 958 бўлган1.
Қиймат шаклларининг ривожланишига сабаб бўлган асосий омиллар куйдагилар:

  • Меҳнат тақсимотининг ривожланиши ва чуқурлашуви;

  • Ишлаб чиқаришнинг ўсиши;

  • Маҳаллий ва миллий бозорларнинг вужудга келиши.

Умумий эквивалент ролини нодир металларга, жумладан олтинга юклатилишига сабаб қуйидагилар:

  • Сифат жиҳатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;

  • Зангламаслиги ва узоқ муддат сақланиши;

  • Бўлинувчанлиги ва уни яхлит ҳолига келтириш осонлиги;

  • Табиатда нисбатан камёблиги;

  • Озгина миқдордаги ва оғирликдаги нодир металлнинг қиймати анча юқорилиги.

Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкин. Пулнинг вужудга келиши тарихий жараён, у товар айирбошлашнинг ривожланишига асосланади, товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш зиддиятларининг кескинлашуви натижасидир. Олтин (ёки кумуш) пул умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир.
Булардан хулоса қилиб, ҳозирги замон пулининг мазмунига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Ҳамма товарларни айирбошлашда умумий эквивалент ролини бажарувчи, умумкўпчилик томонидан тан олинган ва давлат томонидан қонунлаштирилган воситалар.
Пул товар муомаласи доирасидан ташқарида ҳам амал қила бошлайди: пул рентаси, пул солиқлари вужудга келади, натурал мажбуриятлар пул мажбуриятларига айланади. Ҳозирги шароитда олтин, пул-товар бўлишдан тўхтади. Ҳозир пул вазифасини нима бажаради? Бу саволга жавоб беришдан олдин пулнинг вазифаларини қараб чиқамиз.
Пул ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида бир қатор вазифаларни бажаради: 1. Қиймат ўлчови; 2. Муомала воситаси; 3. Бойлик тўплаш воситаси; 4. Тўлов воситаси.
Халқаро иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоблар олтин билан таъминланмаган миллий валюталарда (доллар, марка, иена ва ҳ. к.) амалга оширилади.
Муомалага электрон кредит пулларнинг (вексел, чек, қимматбаҳо қоғозлар) кириб келиш, яъни нақд ва нақд бўлмаган пул ва квота пулларни ишлатилиши натижасида пул массаси ибораси қўлланила бошланди.
Пул масасини нақд пулга айлантириш имконияти турлича бўлиб нақд пулни ҳоҳлаган мақсадда ишлатиш мумкин.
Тез алмашиш (ликвидлик) тушунчаси, ҳозирги замон қоғоз пулларини (сўм, танга, доллар, лира ва ҳ. к.) бевосита сотиб олиш кучига эга эканлигини билдиради. Тез алмашадиган воситалар, демак, осонлик билан мақсадингизни рўёбга чиқаради. Масалан, агар сизда ортиқча енгил автомашина бўлса, бу умуман хоҳлаган вақтда уни сизга керак бўлиб қолган ҳар қандай буюмга алмаштириш мумкинлигини билдирмайди. Агар сиз маълум миқдордаги пул суммасига (доллар, марка ва ҳ. к.) эга бўлсангиз, сиз ҳар доим уларни ҳар қандай керакли буюмга айирбошлай оласиз. Нима учун кредит – қоғоз пуллар мутлоқ тез сарфланиш хусусиятига эга бўлади? Биз бу ерда ҳозирги замон пулининг табиатига тааллуқли бўлган иккинчи жиҳатга эътиборни қаратамиз.
Пул – бу айирбошлашнинг умумий тан олинган воситаси. Бу ерда «умумий тан олинган»1 сўзига эътиборни қаратиш жуда муҳим. Пулнинг қадр - қиммати (қиймати) нима билан аниқланади? Қоғоз пул қийматга эга бўладими?
Қатор иқтисодчи неоклассиклар нуқтаи назарига кўра пул шу сабабли қадрланадики, улар қийматга эга бўлган, «қоғоз» дан қилинади деган ноаниқ фикрни билдиришади. Агар одамлар ниманидир пул деб ҳисоблашга келишишса, ана шу «нимадир» пул ҳисобланади деган нотўғри фикрларни кўриш мумкин. Демак, пулнинг қадри унинг қийматдан эмас, балки унга билдирилган ишончдан келиб чиқади деган субъектив ёндашувлар мавжуд. Ҳозирги замон пулининг барқарорлиги (харид қилиш лаёқатининг ўзгармаслиги) умуман олтин заҳиралари билан ҳам боғлиқдир. Табиатда олтин чекланган миқдорда бўлгани каби, Марказий банк ҳам пул таклифини чеклаши зарур. Агар қоғоз пуллар нисбатан чекланганлик хусусиятига эга бўлишдан тўхтаса, бунда уларнинг қадр – қиймати бутунлай йўқолгунча тушиб боради. Шундай экан қоғоз пулларнинг қадри ҳақидаги масала муомала учун зарур бўлган қоғоз пуллар миқдори муаммоси билан узвий боғлиқ.
Шундай қилиб, товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва пулнинг келиб чиқиши ҳамда товар – пул муомаласининг ривожланиши бозор ва бозор иқтисодиётининг келиб чиқишига сабаб бўлди ва унинг ривожланишига шарт-шароит яратди.



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish