Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Бозор ва унинг турлари. Бозор инфратузилмаси ва унинг элементлари



Download 3,03 Mb.
bet25/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

4. Бозор ва унинг турлари. Бозор инфратузилмаси ва унинг элементлари.

Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида, хўжалик юритиш амалиётида, ва барча мамлакатлар тажрибасида кенг қўлланилади. Бу тушунча юзаки қараганда оддий тушунчага ўхшаб кўриниши сабабли, айримлар бозорни товарлар сотиладиган ва харид қилинадиган жой деб ўйлашади. Лекин унинг ички мазмунига эътибор берилса, у кўп қиррали бўлиб, мазмуни ўзгарувчан эканлигини, турли даврларда турли маънони англатишини билиб олиш мумкин. Бозор тушунчаси товар айирбош-лашнинг келиб чиқиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ибтидоий жамоа тузумининг охирларида келиб чиққан ва дастлаб товар алмашув, товар айирбошлаш жойи ёки майдони деган мазмунни англатган.


Дастлаб бозор икки ёки бир неча қабилалар аъзоларининг бир-бирлари билан товар алмашув жойи сифатида намоён бўлган бўлса, ҳунарманд-чиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг келиб чиқиши билан алоҳида майдонлар ажратилиб, «бозор жойи» деб эълон қилинган шу майдонда (жойда) кишилар олди-сотди қилишган. Лекин ҳали у даврларда товар айирбошлаш Т-Т кўринишида, яъни бир товарга бошқа товарни айирбошлаш шаклида бўлиб, ўз товарини бошқа товарга айирбошлашда вақт ва маконда, бирданига бир вақтнинг ўзида ўша жойда содир бўлган. Лекин товар айирбошлаш ривожланиб унинг зиддиятлари кучайиб бориши натижасида пулнинг келиб чиқиши билан сотиш ва сотиб олиш икки хил жараёнга бўлинган ва Т-П-Т кўринишида рўй бера бошлаган. Энди товарни сотиш Т-П ва сотиб олиш П-Т замон ва макон жиҳатдан бир бўлмаслиги мумкин. Чунки сотувчи ўз товарини бир жойда сотиб пул қилиб, бошқа вақтда бошқа жойда керакли товарни сотиб олиши мумкин. Пулнинг келиб чиқиши билан савдогарлар, яъни товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб истеъмолчига, бир жойдан олиб иккинчи жойга сотиш билан шуғулланадиган махсус гуруҳлар пайдо бўлди.
Меҳнат тақсимоти чуқурлашиб яна бир соҳа, савдо соҳаси вужудга келди. Бу соҳа товар пул ҳаракатини тезлаштириш имконини бериб, истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчини боғлайдиган воситага айланди. Бунда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ҳам бир-бирлари билан учрашиши шарт бўлмай қолди. Улар савдогарлар-воситачилар орқали алоқа қилишлари мумкин бўлиб қолди. Энди бозор тушунчасининг мазмуни ўзгариб, янги маъно касб этади, яъни товар-пул муомаласининг янги шакли сифатида намоён бўла бошлади. Олди-сотди жараёнида янги ўзига хос муҳим товар – ишчи кучининг пайдо бўлиши билан бозор умумий тус олиб, унинг мазмуни янада кенгайди. Эндиликда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларгина эмас, балки ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ҳам бозор жараёни орқали ўтиб, ишлаб чиқаришга жалб этилиб борадиган, уларнинг бир-бирига ўзаро таъсири тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита, бозор орқали содир бўладиган бўлди.
Шундай қилиб, ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish