Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Бозор сегменти – бу бозорни алоҳида белгиларига қараб бўғинларга ажратиш. Унга иккита сабаб асос бўлади



Download 3,03 Mb.
bet27/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Бозор сегменти – бу бозорни алоҳида белгиларига қараб бўғинларга ажратиш. Унга иккита сабаб асос бўлади:


  • Истеъмолчиларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатидан табақала-ниши натижасида улар талабининг ўзаро фарқланиши;

  • Алоҳида товар ишлаб чиқаришнинг табақалашиши.

Бозорни сегментларга ажратиш мезонлари:

    1. Аҳолининг харид қилиш лаёқати даражаси, яъни тўловга лаёқат-лилиги.

    2. Ҳудудий ва ижтимоий, демографик мезонлар (аҳолининг сони, унинг ёш таркиби, жинси, зичлиги, табиий иқлим шароити ва ҳ.к.)

Бозор инфратузилмаси – бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишига хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир. Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.
Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулкчилигида жойлашса, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.
Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат кўрсатувчи муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли уларнинг асосийларининг қисқача тавсифини берамиз.
Биржа – намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматбаҳо қоғозлар ва чет эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлайди.
Аукционлар – алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Аукционларда санъат асарлари, ноёб буюмлар, коллекциялар ҳам сотилиши мумкин. Савдо ярмаркалари маълум вақтда ўтказилиб, бу ерда товарлар улгуржи равишда олди-сотди қилинади. Товар савдоси унинг эгаси билан савдо фирмаси ўртасида юз бериб, унда бевосита истеъмолчи қатнашмайди.
Савдо уйлари – савдо муассасасининг махсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва ҳ.к.) универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади. Савдо уйлари таркибида савдо фирмалари муҳим ўрин тутади. Улар тижорат ишини юритувчи ва ихтисослашган савдо-сотиқ корхоналаридир. Фирмалар мустақил ёки йирик саноат корпорациялари таркибида иш юритиб, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланадиган турларга бўлинади. Айрим фирмалар ҳар иккала савдо тури билан ҳам шуғулланади.
Улгуржи савдо фирмалари товарларни ўз мулкига сотиб олиб, кейин истеъмолчиларга сотади. Чакана савдо фирмалари ҳар хил шаклни олиб, улар мустақил дўконлар, махсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Супермаркет – бу харидорнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси. У товарларнинг деярли ҳамма турлари билан, жумладан импорт товарлар билан хам савдо қилади. Супермаркет харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўйича харидор уйига етказади, уларга маданий-маиший хизмат кўрсатади.
Кўп тармоқли ташқи савдо фирмалари ҳам савдо уйи деб аталади. Улар ўз номидан ва кўпинча ўзлари ҳисобидан экспорт-импорт ҳамда бошқа савдо алоқаларини олиб боради. Ташқи савдо уйлари савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳоз ва ускуналарни ижарага топшириш, кредитлар бериш, суғурта хизмати кўрсатиш билан молия ва ишлаб чиқариш хизматида ҳам қатнашади.
Инфратузилма тизимида молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар алоҳида ўринга эга. Улар молия бозори, унинг асоси бўлган капитал бозорини шакллантиради ва амал қилиш тартиб – қоидаларини ўрнатади. Молиявий муассасалардан кўпчилиги ўзига хос белгиларга эга бўлсада, уларнинг барчаси битта умумий белгига эга. Улар ўзларининг мажбуриятларини билдиради, яъни маблағлари ортиқча бўлган субъектлардан пул қарз олади ва ўз номидан маблағлари етишмаган субъектларга пул қарз беради.
Бозор инфратузилмасининг банклар, суғурта компаниялари, солиқ ва божхона идоралари каби муассасалари молия-кредит муносабатларида алоҳида ўзига хос ўринга эга. Уларнинг иқтисодий фаолияти ва молиявий муносабатларда тутган ўрни билан кейинги мавзуларда батафсил танишамиз.
Бозор иқтисодиёти субъектларини молиявий ахборотлар билан таъминлаш бозор инфратузилмасининг ахборот хизмати идоралари, шу жумладан аудиторлик фирмалари зиммасига тушади. Аудитор фирмалар – корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда акционер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва тўлиқ мустақилликка эга бўлади. Аудитор фирмалар ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради. Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудиторлар деб аталади.
Шундай қилиб, бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган унсурлари барча бозор турларининг самарали фаолият кўрсатишини, ҳамда давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни таъминлайди.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish