Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос хусусияти



Download 3,03 Mb.
bet28/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

5. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос хусусияти.
Бунда бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари (моделлари) хилма-хил бўлиб, уларнинг умумий ва хусусий томонлари фарқланади.
Жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча йўллари умумлаштирилиб, қуйидаги учта асосий моделга бўлинади:

  1. Ривожланган мамлакатлар йўли;

  2. Ривожланаётган мамлакатлар йўли;

  3. Собиқ социалистик мамлакатлар йўли.

Бу йўлларнинг умумийлиги шундаки, уларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига ўтишни мақсад қилиб қўяди ва мазкур иқтисодиётнинг қонун-қоидалари, амал қилиш механизми кўп жиҳатдан умумий бўлади. Шу билан бирга ҳар бир йўлнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор, бу эса бозор муносабатларини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий шароитлари ҳар хил бўлишидан келиб чиқади.
Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислоҳот ва модернизация модели орқали биз ўз олдимизга узоқ ва давомли миллий манфаатларимизни амалга ошириш вазифасини қўяр эканмиз, энг аввало, «шок терапияси» деб аталган усулларни бизга четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини ўзи тартибга солади, деган ўта жўн ва алдамчи тасаввурлардан воз кечдик.
Шунинг учун Ўзбекистон бу йўлдан бормай бошқа йўл танлади. Бу йўл Ўзбекистоннинг ўзига хос маданий, тарихий, иқтисодий ва табиий хусусиятларини ҳамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда революцион тўнтаришларсиз, ижтимоий тўқнашувларсиз, ижтимоий ҳимояни кучайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин қатъиятлилик билан босқичма-босқич ривожланган бозор иқтисодиётига ўтишдан иборатдир.
«Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар, урф-одатлар ва турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёқлама, бесўнақай ривожлантиришнинг мудҳиш меросига барҳам беришга асосланади»1, деб ёзади мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президентимиз И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган бешта муҳим тамойил асос қилиб олинган.
Биринчидан, иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш.
Иккинчидан, ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши.
Учинчидан, бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи, қонунларнинг устунлиги таъминланмоғи лозим.
Тўртинчидан, бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ниҳоят, бешинчидан, бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш. Бозор муносабатларига ўтишда бу принципларнинг ҳаммаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир, лекин уларнинг ичида бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш принципи алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки тегишли ҳуқуқий негизни, бозорнинг инфратузилмаларини яратиш, одамларда бозор кўникмаларини ҳосил қилиш, янги шароитларда ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади.
Иккинчи босқичда инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И.А. Каримов асарида бу босқич учун бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилади1.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish