Иккинчи усгувор йўналиш – мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатнинг ҳуқуқий яҳличли-гини, тинчлик ва осойишталигини таъминлаш.
•Учинчи устувор йўналиш – бозор ислоҳатларини янада чуқур-лаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш ва эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиб бориш.
Тўртинчи устувор йўналиш-инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, ошкораликни амалий ҳаётга жорий қилиш.
• Бешинчи устувор йўналиш – нодавлат ва жамоат ташкилотларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ақамиятини кескин кучайтириш.
Олтинчи устувор йўналиш – суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш.
• Еттинчи устувор йўналиш – кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш.
4-мавзу. Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати.
Режа
1.Талаб тушунчаси ва талаб қонуни.
2. Таклиф тушунчаси, таклиф қонуни.
3. Мувозанатли бозор нархларини ташкил этиш.
4. Талаб ва таклиф эластиклиги
Талаб тушунчаси ва талаб қонуни.
Биз эҳтиёж тушунчаси ҳақида дастлабки мавзуда гапирган эдик. Эҳтиёж тушунчаси кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб – бу пул билан таъминланган эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, у «хоҳиш», «истак» бўлиб қолаверади. Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
Товар ва хизматларнинг маълум турларини истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади.
Талаблар ҳар хил бўлиб, бир хил товар ёки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқ қилинади: якка талаб ва бозор талаби. Ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. Бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади.
Индивидуал, яъни якка талаб ҳам, бозор талаби ҳам миқдор жиҳатдан аниқланади. Лекин бу миқдор ҳар доим ҳам бир хил бўлиб турмайди, балки ўзгарувчан бўлади. Талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Уларнинг ичида энг кўп таъсир қиладиган омил нархдир.
Нарх ва сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги бўладиган боғлиқликни қуйидаги жадвал маълумотлари асосида қараб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |