Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Талаб миқдорига нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар



Download 3,03 Mb.
bet32/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Талаб миқдорига нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар. Талаб ҳажмининг ўзгариши фақат товар нархига эмас, балки бошқа бир қатор омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу омиллар талабнинг нархдан ташқари омиллари дейилади.
Талабга нархдан ташқари қуйидаги асосий омиллар таъсир қўрсатади: 1) Истеъмолчининг диди; 2) Бозордаги истеъмолчилар сони; 3) Истеъмол-чининг даромадлари; 4) Бир – бирига боғлиқ товарларнинг нархи; 5) Келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли.
Бу омилларнинг ўзгариши талаб ҳажмининг ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини қараб чиқамиз.

  1. Бирор маҳсулотга нисбатан истеъмолчи дидида ижобий ўзгариш рўй берса, нархнинг тегишли даражасида унга бўлган талаб ортади. Истеъмолчи дидига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар талабнинг қисқаришига олиб келади.

  2. Ўз-ўзидан аниқки, бозорда истеъмолчилар сони кўпайса, талаб ортади, истеъмолчиларнинг сони камайса, талаб қисқаради. Масалан, алоқа восита-ларининг такомиллашуви халқаро молиявий бозор доирасини мислсиз кенгайтиради ҳамда акция ва облигация каби молиявий активларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. Туғилиш даражасининг пасайиши болалар боғчаси ва мактабга бўлган талабни камайтиради.

  3. Пул даромади ўзгаришининг талаб ҳажмига таъсири бошқа омилларга қараганда анча мураккаб. Пул даромадининг ортиши жуда кўп товарларга талабни нисбатан оширади, даромаднинг камайиши эса бундай товарларга талабни камайтиради. Даромад ошса, унинг ўсишига қараб истеъмолчилар нархи юқори бўлсада, кўпроқ сифатли товарларни харид қилади, бунда улар камроқ нон, картошка, карам сотиб олиши мумкин ортиқча даромад унга анча юқори оқсил таркибига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари масалан, гўшт ва сут маҳсулотлари харид қилиш имконини беради. Даромаднинг ўзгариши билан талаб тўғри мутаносибликда ўзгарадиган товарлар олий тоифали товарлар дейилади.

Даромадлар камайганда талаб ошадиган товарлар паст тоифали товарлар дейилади (масалан, картошка).

  1. Ўзаро боғлиқ товарларга талабнинг ортиши ёки камайиши, уларнинг бир-бирининг ўрнини босиш даражаси билан белгиланади. Шу сабабли сариёғ нархи ошса, бу маргаринга бўлган талабнинг ортишига олиб келади. Агар сариёғ нархи тушса бу маргаринга бўлган талабни камайтиради. Демак, агар икки товар ўрнини босувчи товарлар ҳисобланса, улардан бирининг нархи билан бошқасига бўлган талаб ҳажми ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд бўлади. Иккита товар бир-бирини тўлдирувчи ҳисобланса, уларга бир вақтда талаб пайдо бўлади. Масалан, агар бензин нархи пасайса, бу мотор ёғига бўлган талабни қисқартиради. Шундай қилиб, бензин ва мотор ёғига талаб ўзаро боғлиқ бўлиб, улар бир-бирининг нархи ва бошқасига бўлган талаб ҳажми ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлади.

  2. Келгусида истеъмолчи даромадлари, товар нархи ўзгаришининг кутилиши ва товарларнинг нақд бўлиши ёки бўлмаслиги каби омиллар талаб ҳажмини ўзгартириши мумкин. Келгусида нархнинг нисбатан ошишининг кутилиши, истеъмолчи жорий талабнинг ошишига олиб келади. Аксинча, нархнинг пасайиши ва даромаднинг кўпайишининг кутилиши товарларга бўлган жорий талаб ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлади.




Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish